← Назад
Решение #523580 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
9 341 символов
4-1102-2201/124-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Хаитбоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Суяров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “UJ-AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Ж.Холикулов (раҳбар), У.Исмоилов (2023 йил 20 июндаги 20/06-1-сонли
ишончнома), М.Искандархужаева (2023 йил 10 майдаги ишончномага
асосан), “MEGA FERTILIZER PROGRESS” масъулияти чекланган жамияти
адвокати Ш.Бафоқулов (2022 йил 18 июлдаги 7-сонли ордерга асосан)
иштирокида “UJ-AGROXIM” масъулияти чекланган жамиятининг “MEGA
FERTILIZER PROGRESS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
11 майдаги қарори устидан берилган “MEGA FERTILIZER PROGRESS”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“UJ-AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “MEGA FERTILIZER PROGRESS” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
1 000 000 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг судининг 2022 йил 7 мартдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 000 сўм
қарз ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 11 майдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилишни ҳамда
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, суд қарорларини
бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан,
суд
қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Даъвогарнинг даъво аризасида даъво асоси сифатида даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 26 апрель ва 30 апрель кунлари минерал
ўғит етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштирилганлиги,
ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга 200 тонна миқдорида
1 000 000 000 сўмлик аммофос минерал ўғити етказиб берилганлиги,
1 000 000 000 сўмлик аммофос минерал ўғити етказиб берилганлиги
тўғрисида 2021 йил 1 майда 01/05-1-сонли ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилганлиги, жавобгар қабул қилинган аммофос минерал
ўғити учун тўловни амалга оширмаганлиги баён килинган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризаси
қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 000 сўм
қарз ундирилган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2021 йил 30 апрель
куни 30/04-1-сонли шартнома расмийлаштирилганлигига, 2021 йил
1 майдаги 33-сонли ишончнома жавобгар томонидан электрон
тасдиқланганлигига, иш ҳужжатларидаги 2021 йил 1 майдаги
01/05-1-сонли ҳисоб-фактура билан қарздорлик тасдиқланганлигига
асосланиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 000 сўм қарз
миқдорини ундириш тўғрисида тўхтамга келган.
Жавобгарнинг апелляция шикояти ва унга қўшимча берилган
аризаларда тарафлар ўртасида 2021 йил 30 апрель куни 30/04-1-сонли
маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилмаганлигига, аммофос
маҳсулоти жавобгар томонидан қабул қилиб олинмаганлиги, маҳсулот
топширилганлигини тасдиқловчи товар-транспорт юкхатлари даъвогар
томонидан судга тақдим этилмаганлик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги
талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва
кўрилмайди.
Иш ҳужжатларида 2021 йил 8 апрелдаги 8/04-1 ва 2021 йил
30 апрелдаги 30/04-1- сонли шартномалар нусхалари мавжуд бўлса-да,
бироқ даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 2021 йил 26 апрелдаги
шартномаси иш ҳужжатларда мавжуд эмас ва ушбу шартноманинг
даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши сўралган 1 000 000 000 сўм қарздорликка алоқадорлиги
ўрганилмаган ва ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Апелляция инстанцияси суди узининг қарорида Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
ҳузуридаги
тергов
бошқармасининг 2023 йил 13 апрелдаги 25/-6-867-сонли хатида
274193/2022-9-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан ҳаракатдан
тугатилганлигига асосланган.
Апелляция инстанцияси суди тергов органидан 2023 йил
4 апрелдаги Тошкент тумани ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг
274193/2022-9-сонли жиноят иши бўйича жиноят ишини тугатиш
тўғрисидаги қарорини талаб қилиб олмаган ва тергов органи томонидан
қабул қилинган қарор билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо
берилмаган.
Ваҳоланки, 2023 йил 4 апрелдаги Тошкент тумани ИИББ ҳузуридаги
Тергов бошқармасининг 274193/2022-9-сонли жиноят иши бўйича
жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорида гувоҳ тариқасида сўроқ
қилинган даъвогарнинг раҳбари Холикулов Жахонгир Жуманович ўз
кўрсатмасида 200 тонна
аммофосни Оққўрғон кластерига бериб
юборганлигини, ушбу маҳсулотни кластер жавобгар ҳисобидан қабул
қилиб олганлиги тўғрисида баён қилган бўлса-да, “ABS OQQO`RG`ON
AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
3 октябрдаги 01-01/261-22-сонли хатида “ABS OQQO`RG`ON AGRO
CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти ва “UJ-AGROXIM” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2021 йил мобайнида товар олди-бердиси
амалга оширилмаганлиги, шунингдек 2021 йилда “UJ-AGROXIM”
масъулияти чекланган жамияти томонидан аммофос минерал ўғити
етказиб берилмаганлиги ҳамда “ABS OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER”
масъулияти чекланган жамияти омборидан аммофос минерал ўғити олиб
кетилмаганлиги маълум қилинган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирилган важларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текширмасдан, янги
далилларни талаб қилиб олмасдан, “ABS OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
масъул
вакилининг
тушунтиришини олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос
мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 11 майдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб
чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, жавобгарнинг
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суди ишни янгидан кўришда:
- иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
- “ABS OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган
жамиятининг масъул ходимини тушунтиришини олиши;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
- суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши:
- иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши учун Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
“MEGA FERTILIZER PROGRESS” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Руcтамов