Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/69939 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Алоқабанк Ответчик / Подсудимый Best Premium Production масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1136125 Claim ID 3465536 PDF Hash ee441e47503ddbff... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ФК 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ушбу ФКнинг 734-моддаси олларда ушбу ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ИПКнинг 172-моддаси ИПКнинг 172 law
олатда биринчи инстанция суди томонидан ИПКнинг 170-моддаси олатда биринчи инстанция суди томонидан ИПК 170 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 14 289 символов
4-1001-2208/69939-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Эшимбетова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамият вакили Д.Рахмонкулов (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг Акциядорлик тижорат “Aloqabank” манфаатида “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори устидан берилган “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Акциядорлик тижорат “Aloqabank” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 209 922 396,99 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 209 922 396,99 сўм кредит фоизи, 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 4 198 447,94 сўм давлат божи ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилмаганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, даъво талабидаги фоиз қайси асос, муддат ва қандай ҳисоблаганлигига ҳуқуқий баҳо берилмасдан асоссиз равишда биринчи инстанция суди томонидан даъво қаноатлантирилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, палата ва даъвогар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида баён қилинган важларини такрорлаб, шу кунга қадар уч миллиард сўмдан ортиқ миқдорда кредит ва унинг фоизларини тўлаганлигини, 2020 йилда пандемия вақтида корхона фаолияти тўхтаганлигини, ўша даврда кредит тўлашда муаммолар бўлганлигини, ҳозирда қарздорлик қоплаб берилганлигини, бироқ даъвогар томонидан ҳозирги кунга қадар фоиз ҳисоблаб келинаётганлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришини эшитиб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 12 майда 80-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан банк жавобгарга 72 ой муддатга, 24 ой асосий кредит қарзи ва 12 ой фоиз тўлови бўйича имтиёз даври асосида йиллик 12 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан пиво маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ускуна ва икки дона “Дамас” русумли автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун 1 800 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк жавобгарга мазкур шартномада келишилган миқдорда ва шартлар асосида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса олинган пул маблағини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси шартларига асосан банк шартнома бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажарган, яъни 1 800 000 000 сўм миқдордаги кредит маблағини жавобгарга ўтказиб берган. Шартноманинг 2.2-бандига келтирилган иловага кўра, жавобгар, ҳар ойнинг 28-санасига қадар кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.6-бандига кўра, жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган, шартномада қайд этилган тўловлар белгиланган муддатдан 1 кунга кечиктирилган тақдирда, банк янги кредитлар берилишини тўхтатиш ва берилган кредитни муддатида олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ва “Premium Trans Logistik” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 1 782 620 400,83 сўм асосий қарз ва 312 422 687 сўм фоиз жами 2 095 043 087,83 сўмни ундириб, ундирув жавобгар ва “Premium Trans Logistik” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мол-мулкларга қаратилган (4-1001-2115/47933-сонли иш). 4-1001-2115/47933-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори апелляция инстанция судининг қарори билан ўзгартирилиб, “Premium Trans Logistik” масъулияти чекланган жамиятидан қарз ундриш қисми бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган 312 422 687 сўм кредит фоизи миқдори 156 211 343,5 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Апелляция инстанцияси судининг қарори 2022 йил 1 апрелда қонуний кучга кирган ва ижрога қаратилган. Шундан сўнг, жавобгар 2022 йил 15 ноябрга қадар 1 782 620 400,83 сўм асосий қарз ва 36 001 119,07 сўм фоизларини тўлаб, қолган фоиз суммасини тўламаганлиги натижасида кредит фоизи бўйича 209 922 396 сўм қарздорлиги вужудга келган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида сўндирилмаганлиги боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 4-1001-2115/47933-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, яъни 2022 йил 18 январдан 2022 йил 15 ноябргача (кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилган кун) бўлган давр учун ҳисобланган 209 922 396 сўм кредит фоизни жавобгардан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 10-бандида ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши лозимлиги назарда тутилган. Жавобгарнинг кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди томонидан суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилмаганлиги борасидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан ишни кўриш 2023 йил 5 январь куни соат 15-10га тайинланган ва мазкур ажрим алоқа муассасаси орқали жавобгарнинг юридик манзилига, шунингдек davronraxmankulov@umail.uz электрон почтасига 2022 йил 29 декабрь куни юборилганлигини тасдиқловчи далил иш ҳужжатларида мавжуд бўлиб, 2023 йил 5 январдан 2023 йил 9 январь куни соат 11-07га қадар суд мажлисида танаффус эълон қилинган. ИПКнинг 172-моддаси тўртинчи қисми талабига кўра ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъий назар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди, ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ИПКнинг 170-моддаси талабига кўра ишни тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар вакилининг иштирокисиз мазмунан кўриб ҳал этилиши амалдаги процессуал қонун талабларига зид эмас. Жавобгарнинг кассация шикоятидаги ундирилиши сўралган фоиз қайси асос, муддат ва қандай ҳисоблаганлиги ўрганилмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди, Чунки, жавобгар 2022 йил 16 августдан 2022 йил 15 ноябрь давомида: - 2022 йил 3 июнда 306 298 842,12 сўм; - 2022 йил 2 ноябрда 1 101 402 549,38 сўм; - 2022 йил 15 ноябрда 374 919 009,33 сўм жами 1 782 620 400,83 сўм асосий қарз; - 2022 йил 28 февралда 2 785 475,69 сўм; - 2022 йил 2 ноябрда 32 757 395,05 сўм; - 2022 йил 15 ноябрда 458 248,33 сўм жами 36 001 119,07 сўм кредитга ҳисобланган фоиз тўловларни амалга оширган. Жавобгар томонидан 2022 йил 15 ноябрга қадар кредитнинг асосий қарз суммасини кечиктириб тўланганлиги сабабли ушбу давр учун 245 923 515,84 сўм фоиз ҳисобланган. Жавобгар тўланиши лозим бўлган фоиз суммасидан 36 001 119,07 сўм қисми тўланганлиги боис тўланмаган фоиз миқдори 209 922 369 сўмни (245 923 515-36 001 119) ташкил қилган. Жавобгарнинг важларини инобатга олиб бўлмайди, чунки иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўлиқ қўлланилиб, кредит шартномаси шартлари ва ФК нормаларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби асослантирилган ва қонуний бўлганлиги боис, биринчи инстанция суди Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 2 099 223,98 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Best Premium Production” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2 099 223,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов