← Назад
Решение #523671 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 6 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 545 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ушбу талабномада жавобгар томонидан ЕК | 36 | — | law | |
| бари томонидан рад этилганда ёки ФК | 384 | — | law | |
| ЕКнинг | 36 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
20 973 символов
4-1904-2201/429-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –С.Аллабердиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-Т.Алимардонов
Кассация инстанция судида
маърузачи Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исроиловдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, жавобгар вакили
адвокат С.Турсунов (2022 йил 26 майдаги 5-сонли ордер асосида), учинчи
шахслар Кадастр агентлиги Қумқўрғон тумани бўлими вакили Р.Мирзаев
(2022 йил 27 июндаги КАТБ-01-10/376-сонли ишончнома асосида), Қумқўрғон
тумани қишлоқ ҳўжалиги бўлими вакили Ю.Жабборовнинг иштирокида
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 апрелда қабул
қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йи 1 ноябрдаги қарори устидан “Жума
Хасанов” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Қумқўрғон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жума
Хасанов” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан 2020 йил 28 декабрда тузилган 277-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш (олиш) шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
ва ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш тўғрисида ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўраган.
Суднинг ажримига асосан Кадастр агентлиги Қумқўрғон туман бўлими ва
Қумқўрғон туман қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 ноябрдаги қарорига кўра Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 27 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Бундан норози бўлган жавобгар кассация тартибида шикоят бериб,
биринчи ва апелляция инстанция судининг қарорларини бекор қилиш, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар Қумқўрғон туман ҳокимлиги судда ўз
вакилларининг иштирокини таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили биринчи ва апелляция инстанция
судининг
қарорларини
бекор
қилиб,
кассация
шикоятини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари кассация шикояти
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
қуйи суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, 2020 йил 28 декабрда тарафлар ўртасида 277-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага бериш (олиш) шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, жавобгарга туман ҳудудидаги 84,34 гектар ер участкаси
40 йил муддатга ижрага берилган.
Шартномага кўра, “Ижарага берувчи” – даъвогар, “Ижарага олувчи”жавобгарга Н.Мирзаев массивида жойлашган 84,34 гектар ер участкасини
ижарага топшириш, “Ижарага олувчи” эса қабул қилиш мажбуриятини олган.
Мазкур ер участкаси “Ижарага олувчи”га пахта ва ғаллачилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб
юритилади)нинг 6-моддасига кўра, ер муносабатларини тартибга солиш
соҳасида қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига
киради: тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда
амалга ошириш; ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
устидан давлат назоратини амалга ошириш; ушбу Кодекснинг 24-моддасида
назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер
участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш; ер тузишни, ерларнинг
мониторингини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш; ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳамда уларга оид битимларнинг давлат
рўйхатига олинишини ташкил этиш; ер муносабатларини тартибга солиш
соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари жумласига
кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 12-банди учинчи
хатбошига мувофиқ, “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”нинг ердан қонунда
белгиланган тартиб ва мақсадга мувофиқ фойдаланишни назорат қилиш
белгиланган.
Шартноманинг 15-банди 3-хатбошига кўра, “Ижарага олувчи” ердан унинг
белгиланган мақсадига мувофиқ, оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини
ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини
қўллаш, ўз хўжалик фаолиятини натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг
ёмонлашувига йўл қўймаслик, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари,
шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги ижара шартномасида назарда
тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши, шунингдек қонун ҳужжатларида
назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара
шартномасини қўпол равишда бузиш ҳисобланишлиги; 6-хатбошига кўра, ягона
ер солиғини ўз вақтида тўлаш; 10-хатбошига асосан, қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаслигини
таъминлаши белгиланган.
Туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа масъул ташкилотлар
томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳудудда бир қанча ўрганишлар
ўтказилган бўлиб, ушбу ўрганишлар натижасида фермер хўжалиги тарафлар
ўртасида тузилган ер ижара шартномаси талабларига амал қилмасдан
келаётганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган
контрактация шартномаларини режаларини бажармасдан келаётганлиги, фермер
хўжалигига тегишли бўлган ер майдонининг аҳволи ва ҳосилдорлиги кескин
равишда пасайиб кетганлиги, фермер хўжалигига ажратилган ер участкаси
ҳудудида фуқаролар томонидан ноқонуний равишда якка тартибда уй-жой
қурилганлиги аниқланган.
Жумладан, Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан фермер хўжалиги
ҳудудида тегишли тартибда ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш якуни бўйича
далолатнома расмийлаштирилган. Кадастр агентлигининг 2021 йил 16 июнь
кунидаги TERB-01-7/1043-сонли хатига кўра:
“Боболочин” маҳалласида яшовчи фуқаро Ниёзова Ойқиз фермер
хўжаликка тегишли 51қ-дала контуридаги 0,30 гектар сувли ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда 2 хонали яшаш уйи
қуриб олганлиги; фуқаро Хайдаров Салим 0,10 гектар сувли ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 2 хонали яшаш уйи қуриб олганлиги; фуқаро
Нормаматов Азамат 0,15 гектар сувли ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олиб, яшаш уйини қуриб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жавобгар томонидан ер участкаси ўзбошимчалик
билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли давлат органига ўз
вақтида хабарнома юборилмаган ва ўзбошималик билан эгаллаб олинган ер
участкаларини жавобгар балансига қайтариш юзасидан тегишли чоралар
кўрилмаган.
Шунингдек, туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2021 йил 21 июнь
кунидаги 05-01/10-231-сонли хулосасига кўра, жавобгар томонидан 2021 йил
ҳосили учун 43 гектар ер майдонига ғалла экилганлиги, ғалла ер майдонига
вегетация даврида бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар (ғалла
белгиланган муддатда экилмаганлиги, бегона ўтлардан тозаланмаганлиги,
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар бажарилмаганлиги,
маҳаллий ўғит чиқарилмаганлиги, шарбат билан суғориш ишлари ташкил
этилмаганлиги) натижасида давлатга ғалла сотиш режаси 116 тонна ўрнига,
амалда 60 тонна топширилиб, режа 51,7 фоизга бажарилганлиги қайд этилган.
Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
2021 йил 21 июнь кунидаги хулосасида жавобгар томонидан 2021 йил ҳосили
учун режалаштирилган ғалла ва пахта майдонларида агротехник тадбирлар ўз
вақтида бажарилмаганлиги, ариқлар қазилмаганлиги, дала атрофлари бегона
ўтлардан тозаланмаганлиги, қўшимча озиқлантириш ва заракунандаларга қарши
курашиш ишлари ташкил этилмаганлиги, фермер хўжалигини кўп тармоқли
фермер хўжалигига айлантириш чоралари кўрилмаганлиги қайд этилган.
Туман статистика бўлимининг маълумотномасига кўра, фермер хўжалиги
2019-2020-2021 йиллар ҳолатига кўра, пахта етиштириш режасини
бажармаганлиги баён этилган.
Солиқ
органининг
маълумотномасига
кўра,
жавобгарнинг
2022 йил 2 февраль кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
155 705 500 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 545-моддаси 1-қисмига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
шартнома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шартномада белгиланган
бўлмаса – мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозим.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9-бобига асосан ижарага
берилган ер майдони олди-сотди, гаров, ҳадя, айрибошлаш объекти бўлиши ва
иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
Шунингдек, мазкур бобнинг иккинчи хатбошига асосан, ижарага берилган
ер майдонидан ноқонуний уй-жой ва бошқа қурилишлар қуриш мумкин эмас,
агарда ушбу ҳолат аниқланса, ижара шартномаси икки томон ўртасида ижарага
берувчи томонидан бекор қилинишига сабаб бўлиб, қурилган ҳар қандай
ноқонуний қурилиш ижарачининг ўз маблағи ҳисобидан буздирилади. Бундан
ташқари, дала маданиятига эътибор қаратган ҳолда боғ ва токзорлар қатор
ораларига сабзавот экинларини экилиши ва етиштирилишини таъминлаш, туман
ҳокимининг қарорига асосан ҳар гектарига белгиланган мева ва узум
маҳсулотларини етиштириш шарт бўлган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг
келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори билан
тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни
тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда - Низом)нинг
12-бандига асосан, фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми
бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган
ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади.
Низомнинг 14-бандига кўра, фермер томонидан ўз зиммасига олинган
шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида ер
майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер
ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ
масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун
асос ҳисобланади.
Шунингдек, Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар
юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари
ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади,
далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)
вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Шу сабабли туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги вакили ва
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг раиси
иштирокида 2021 йил 16 июнь кунида фермер хўжалигига тегишли ер
участкасида мониторинг ўтказилиб, мониторинг натижалари бўйича тегишли
тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу далолатномага фермер
хўжалиги раҳбари имзо қўйишдан бош тортган ҳамда фермер хўжалиги
раҳбарининг далолатномага имзо қўйишдан ва бир нусхасини олишдан бош
тортганлиги ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритилган. Низомнинг
16-банди талабларидан келиб чиқиб, далолатномага имзо қўйиш ҳамда бир
нусхасини олишдан бош тортганлиги ҳақидаги холислар иштирокида
далолатнома расмийлаштирилган.
Низом талабларидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан
далолатнома, Фермерлар кенгашининг хулосаси, Кадастр агентлигининг
хулосаси, туман статистика бўлимининг маълумотномалари ва солиқ органининг
маълумотномаларини илова қилган ҳолда ер ижара шартномасини бекор қилиш
юзасидан туман халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясига
киритилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 25 июнь кунидаги
6-27/141-сонли қарорига кўра, Қумқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида
қолоқликка йўл қўйиб, шартномавий мажбуриятларни бажармаган, ер
майдонларидан самарали фойдаланмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида
бажармаган фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини
муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Қумқўрғон тумани Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ҳисоботи тўғрисидаги
қарор қабул қилиниб, қарорга асосан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган
ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиш чораси кўрилиши
белгиланган.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 5 июль кунида
талабнома юбориб, ушбу талабномада жавобгар томонидан ЕКнинг 36-моддаси
талаблари ва шартноманинг бошқа бандларини қўпол равишда бузилиши
ҳолатлари аниқланганлиги сабабли шартномани ўзаро келишув йўли билан
бекор қилишга розилиги ёки норозилиги тўғрисида 3 кунлик муддатда туман
ҳокимлигига маълум қилишлигини, акс ҳолда даъвогар томонидан судга даъво
аризаси киритилиши тўғрисида огохлантирилган.
Низомнинг 21-бандининг биринчи хатбошига асосан, туман (шаҳар)
ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги
қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари
туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва
бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер
хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор
қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер
хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.
ФКнинг 384-модда биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Мазкур норманинг иккинчи қисмига асосан, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Шу сабабли, туман ҳокимияти томонидан мазкур қоидабузарликлар содир
этилганлиги сабабли ер ижара шартномасини тарафларнинг ўзаро келишувига
асосан бекор қилиш ҳақидаги 2022 йил 5 июлдаги 83/01-37-сонли талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошига мувофиқ, шартномани бекор
қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда
ёки ФКнинг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман
(шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари
туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва
бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги
билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан
иқтисодий судга даъво аризасини юборади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 16-бандига кўра, шартнома
томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган
тақдирда эса суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Шартноманинг 17-бандига асосан, ердан белгиланган мақсадларда
фойдаланилмаганда; самарасиз фойдаланилганда ва шартнома амалдаги
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда бекор қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
ЕКнинг 36-моддаси биринчи қисмига асосан, ер участкасидан
белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, ер участкасидан
оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун
ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра)
паст бўлишида ифодаланганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига
эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Мазкур норманинг иккинчи қисмига асосан, қонунчиликда ер
участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа
ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Жавобгар томонидан шартноманинг 17-банди учинчи ва тўртинчи
хатбошисида белгиланган шартлар қўпол равишда бузилганлиги сабабли
даъвогарнинг даъво талабларини қаноталантириб, тарафар ўртасида 2020 йил
28 декабрда тузилган 277-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
(олиш) шартномасини муддатидан олдин бекор қилинган ва ер майдони туман
ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган.
ИПКнинг 68-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Жавобгар эса апелляция шикоятидаги важлари асосли эканлигини
исботлаб бера олмаган.
Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятида келтирилган важлари билан келишмасдан ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари
моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган ажрим ва қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда
тўланган 33 000 сўм почта харажати ҳамда 650 000 сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдирилади ҳамда ундан қўшимча равишда 700 000 сўм давлат
божи, 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажати Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Жума
Хасанов”
фермер
хўжалигининг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 апрелда қабул
қилинган ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йи 1 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Жавобгар “Жума Хасанов” фермер хўжалигидан:
Республика бюджетига - 700 000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
82 500 сўм видеоконференц алоқа харажати ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Б.Исроилов