Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2496 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый ARMENIA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1136040 Claim ID 3472158 PDF Hash 96c7e8707fccc61d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодекси 201-моддаси нат кодекси 201 code_article
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 9 793 символов
4-1105-2201/2496-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья З.Эшмирзаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги вакиллари Ш.Исмаилова (2023 йил 12 январдаги 39-01/11-1/12-сонли ишончнома), О.Сайдахмедов (2023 йил 12 январдаги 39-01/11-1/11-сонли ишончнома), “Armenia” масъулияти чекланган жамият вакили В.Артемьев (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг “Armenia” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризалари бўйича қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги хусусий ажрими устидан берган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Armenia” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган 2020 йил 7 декабрдаги 1340-1-сонли шартнома бўйича 16 913 066 сўм, 2020 йил 7 декабрдаги 1340-2-сонли шартнома бўйича 14 841 634 сўм, 2020 йил 20 ноябрдаги 20/30-сонли шартнома бўйича 21 500 000 сўм, 2020 йил 20 ноябрдаги 20/31-сонли шартнома бўйича 9 500 000 сўм, жами 62 754 700 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво аризалари асосида 4-1105-2202/2493, 4-1105-2202/2494, 4-1105-2202/2495 ва 4-1105-2202/2496-сонли ишлар қўзғатилган. Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга “Orient Management Systems” хусусий корхонаси ва “Total Quality Service” хусусий корхонаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан 4-1105-2202/2493, 4-1105-2202/2494, 4-1105-2202/2495 ва 4-1105-2202/2496-сонли ишлар битта иш юритувига бирлаштирилган ва ишга 4-1105-2202/2496-сонли рақам берилган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 113 205 сўм қарз, 198 808,37 сўм давлат божи, 96 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Хусусий ажрим чиқарилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги хусусий ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги хусусий ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 мартдаги қарорининг хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қисмини бекор қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикояти хусусий ажримга нисбатан берилганлиги боис, даъвогарнинг кассация шикоятини қонуний кўриб чиқишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 62 754 700 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабининг 53 641 495 сўмлик қисми асоссиз эканлиги сабабли ушбу даъво талабига мутаносиб равишда ҳисобланган 1 169 452,95 сўм давлат божи миқдори даъвогарнинг зиммасида қолдирилиши натижасида даъвогарга 1 169 452,95 сўм миқдорида зарар етказилган деб топиб, етказилган зарар уни етказган мансабдор ёки бошқа шахсдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 201, 202, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган миқдорда қопланиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 201-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доираси моддий жавобгар бўлиши, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202, 205 ва 208-моддаларида белгиланган моддий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли Меҳнат кодекси 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоида қўлланилиши, яъни ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлишига асосланиб, биринчи инстанция суди айбдор шахсдан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида хусусий ажрим чиқариб, уни даъвогарга ижро этиш учун юборган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг айбдор шахсдан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги хусусий ажримини асосли ва қонуний деб топиб, хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда судга бошқа шахслар ҳам мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисидаги” Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг ҳар қандай ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ҳамда қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли. Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга. Қайд этилганлардан кўринадики, жисмоний ва юридик шахсларга шикоят қилиш мажбурият эмас балки, уларнинг ҳуқуқи этиб белгиланган. ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвогарга нисбатан хусусий ажрим чиқарган. Апелляция инстанцияси суди хусусий ажримни ўзгаршсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги хусусий ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 мартдаги хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдириш 5 тўғрисидаги қисмини бекор қилишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: 23 январдаги хусусий ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарорининг хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қисми бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов