← Назад
Решение #523992 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
9 708 символов
4-1001-2219/49661-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Д.Эшимбетова
Апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатган маърузачи
судья Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
А.Абдуллаев
ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
Н.Зармасовнинг котиблигида, “Rasuljon A’zamjonovich” хусусий
корхонасининг вакили Р.Исмаилов (2023 йил 14 февралдаги
ишончномага асосан), И.Хайруллина (2023 йил 14 февралдаги
ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Мингбулоқ туман
йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг жавобгар “Rasuljon
A’zamjonovich” хусусий корхонасига нисбатан тарафлар ўртасида
2022 йил 15 февралда тузилган 4-сонли шартномани муддатидан олдин
бекор қилиш ва жавобгардан 97 740 350 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Мингбулоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Rasuljon A’zamjonovich”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 15 февралда тузилган 4-сонли
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгар ҳисобидан
97 740 350 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилган.
Мазкур ажрим устидан жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда ажримни бекор қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб шикоятда , жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор бўлмаганлиги, апелляция инстанцияси жавобгар
биринчи инстанция суди томонидан тегишли тартибда хабардор
этилганлиги тўғрисида нотўғри тўхтамга келганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни тўлиқ қувватлаб, апелляция
инстанцияси жавобгарнинг суд қарори устидан низолашиш ҳуқуқидан
маҳрум этганлиги, ҳал қилув қарори асоссиз ва тегишли далилларсиз
қаноатлантирилганлиги, жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор
бўлмаганлиги сабабли ўз ҳуқуқларини биринчи инстанция судида
ҳимоя қилишдан маҳрум бўлганлиги, суд ажримида кўрсатилган манзил
жавобгарнинг яшаш манзили бўлиб, ушбу манзилга суд ажримини ёки
бирон судга оид ҳужжатни почта олиб келмаганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили судда иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни “даъвогар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакиларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун
ишни апеллция инстанция судига юборишни лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, Мингбулоқ туман йўллардан
фойдаланиш УК (ижарага берувчи) ва «Rasuljon Azamjonovich» ХК
(бажарувчи) ўртасида 2022 йил 15 февралда Сирдарё дарё ўзанининг
тозалаш жараёнида қум-шаҳал материалларини қазиб олиш ишлари
тўғрисида 4-сонли ҳамкорлик шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманлари
“Гулқишлоқ” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарё ўзанидаги
участкада ўзан тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб
олиш ишлари лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқи келишилган.
оширилганлиги, бироқ жавобгар мажбуриятини бузганлиги натижасида
унинг даъвогар олдида 97 740 350 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги
важи билан шартномани бекор қилиш ва қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Бундан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда
даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Аниқланишича, мазкур иш юзасидан биринчи инстанция судида
2022 йил 25 октябрда суд муҳокамаси ўтказилиб, суд мажлиси 2022 йил
3 ноябрь кунига қолдирилган.
2022 йил 3 ноябрь куни иш судда кўрилиб, 2022 йил 7 ноябрь соат
10-00га қадар танаффус эълон қилинган.
Биринчи инстанция суди ажримни суд мажлиси ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилиш учун жавобгарнинг “Наманган вилояти,
Мингбулоқ тумани. Уйирчи Дамкўл МФЙ, Мирзаобод кўчаси, 75-уй”
манзили бўйича “Гибид почта” орқали юборган, лекин “қабул қилиб
олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” белгиси билан қайтарилган.
Иш ҳужжатларида суднинг даъво аризасини иш юритувига қабул
қилиш тўғрисидаги ажримдан ташқари ҳал қилув қарори, хатто
апелляция инстанциясининг ажрими ҳам жавобгарнинг юқоридаги
манзили бўйича юборилган бўлиб, бироқ “қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди” белгиси билан қайтарилган.
Жавобгар 2023 йил 30 январда судга иш ҳужжатлари билан
танишиш учун илтимоснома тақдим этиб ва 3 февралда танишиб чиқиб,
сўнг 27 февралда апелляция шикояти билан судга мурожаат қилган ва
ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган.
Апелляция
шикояти
Тошкент
шаҳар
суди
апелляция
инстанциясининг ажрими билан 2023 йил 16 мартда иш юритувига
қабул қилиниб, кейинчалик 2023 йил 5 апрелдаги ажрим билан
апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган.
ИПК 262-моддасининг, биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар
қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят
қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб
юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси
бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини)
бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Мазкур ҳолатда ҳақиқатдан апелляция шикояти ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан икки ойлик муддатни ўтказиб тақдим этилган.
Бироқ жавобгар судда берган тушунтиришига кўра, юқоридаги
манзил ташкилот раҳбарининг яшаш манзили бўлиб, ушбу манзилга
почта орқали жўнатма бирон марта келиб тушмаган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди
томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан, иш юритувига қабул
қилинган шикоятни формал асосларни важ қилиб, иш юритишни
тугатиб, бу билан жавобгарнинг қуйи суд қарори устидан юқори судда
низолашиш ҳуқуқини чекланишига олиб келган.
ИПК 301-моддасининг 3-банди мазмунига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида
назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни
бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддасининг 1-бандида қайд этилишича, иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра, суднинг ажрими
устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Мазкур модда учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим,
қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган
шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримни бекор
қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикояти бериш ҳуқуқини тиклаш ва суд қарорлари устидан юқори
инстанция судида низолашишига имконият яратиш мақсадида иш
бўйича қабул қилинган 2023 йил 5 апрелдаги апелляция шикояти
бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш ва
апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш учун апелляция
инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 302-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти иш ҳужжатлари билан мазмунан кўриш учун
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва
унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев