← Назад
Решение #524066 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 82 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
11 788 символов
4-1001-2105/24786-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Абдурахманова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Optimal
Techno Service” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – У.Орзиев
(раҳбар), Ғ.Салимов (2023 йил 4 июлдаги 30-сонли ишончнома асосида),
З.Рахимов (2023 йил 4 июлдаги 31-сонли ишончнома асосида), АТ “Халқ
банки” вакиллари – Э.Нормухаммедов (2022 йил 15 июлдаги
03-36-3/34-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Optimal Techno Service”
масъулияти чекланган жамиятининг АТ “Халқ банки” ва АТ “Халқ банки”
Сирдарё вилоят филиали зиммасига 44 дона электрон банкнот
ҳисоблагичларини қабул қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
21 февралдаги қарори устидан “Optimal Techno Service” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O‘zbekiston Respublika tovar xomashyo birjasi” АЖнинг махсус ахборот
порталида электрон давлат харидларини амалга ошириш натижалари бўйича
2020 йил 9 ноябрда “Optimal Techno Service” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва АТ “Халқ банки” Сирдарё
вилоят филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади) ўртасида
165927-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар ҳар бирининг шартномавий
нархи 8 084 000 сўмдан, жами 355 696 000 сўм бўлган 44 дона электрон
банкнот ҳисоблагичларини (бундан буён матнда товар, ҳисоблагич деб
юритилади) етказиб бериш, банк эса уларни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган товар қуйидаги
тавсифга
эга
бўлиши,
яъни
мультивалютали
100
тагача
EUR/USD/GBP/JPY/CNY/KZT/RUB/CHF/UZS каби валюталарни автоматик
аниқлайдиган, авто тезлиги дақиқасига 900/1200/1500 банкнот ҳисоблаш
ва 500 та банкнотни сиғдириш имкониятига эга, йиғиш чўнтаги
(накопительный карман) 200 та банкнот сиғимли, фасовка ҳажми
1-999, истеъмол қуввати 40 кв, электр таъминоти 220 кв/50 гц, габарити
280*240*280 мм, оғирлиги 5,6 кг. бўлган банкнот ҳисоблагич машинкаси
бўлиши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан ҳисоблагичлар етказиб берилган, бироқ етказиб
берилган товар шартнома шартларига тўғри келмаслиги важи билан банк уни
қабул қилишни рад этган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда банк деб юритилади)
ва банк филиали зиммасига 44 дона ҳисоблагичларни қабул қилиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “O‘zbekiston Respublika tovar xomashyo
birjasi” АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)
сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвонинг банк филиалига нисбатан қисми бўйича
иш юритиш тугатилган. Банк зиммасига даъвогар томонидан етказиб
бериладиган 44 дона, “DoCash 3200” моделидаги ҳисоблагичнинг
таснифига
асосан
товар
мультивалютали
100
тагача
EUR/USD/GBP/JPY/CNY/KZT/RUB/CHF/KGS/YAN/BYN/UZS
каби
валютани
автоматик
аниқлайдиган,
авто
тезлиги
дақиқасига
900/1200/1500 банкнот ҳисоблаш ва 500 та банкнотни сиғдириш имкониятига
эга, йиғиш чўнтаги (накопительный карман) 200 та банкнот сиғимли, фасовка
ҳажми 1-999, истеъмол қуввати 50 кв, электр таъминоти 220 кв/50 гц,
габарити 280*260*270 мм бўлган, оғирлиги 6,5 кг.ни ташкил этувчи электрон
банкнот ҳисоблагичларини қабул қилиш мажбурияти юкланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал
қилув қарорининг Банк зиммасига даъвогар томонидан етказиб бериладиган
44 дона, “DoCash 3200” моделидаги банкнот ҳисоблагичининг
таснифига
асосан
товар
мультивалютали
100
тагача
EUR/USD/GBP/JPY/CNY/KZT/RUB/CHF/KGS/
YAN/BYN/UZS
каби
валюталарни автоматик аниқлайдиган, авто тезлиги дақиқасига
900/1200/1500 банкнот ҳисоблаш имкониятига эга бўлган, 500 та банкнотни
сиғдириш имкониятига эга бўлган, йиғиш чўнтаги (накопительный карман)
200 та банкнот сиғимли), фасовка ҳажми 1-999 бўлган, истеъмол
қуввати 50 кв бўлган, электр таъминоти 220 кв/50 гц бўлган, габарити
280*260*270 мм бўлган, оғирлиги 6,5 кг.ни ташкил этувчи электрон банкнот
ҳисоблагичларини қабул қилиш мажбуриятини юклаш қисми бекор
қилинган. Ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъво талабининг
ушбу қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган
қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, экспертиза хулосаси бўйича
даъвогарнинг важлари инобатга олинмаганлиги, экспертиза жараёнида
даъвогар вакили иштирок этмаганлиги, эксперт аниқлаши лозим бўлган
саволлардан четга чиққанлиги, суд жараёнида экспертнинг хулосалари
нотўғри эканлиги кўрсатиб берилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юбориш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахсдан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, апелляция инстанцияси суди томонидан мазкур иш бўйича
чиқарилган судга оид товаршунослик экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги
ажримига асосан Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза
маркази давлат экспертлари М.Низомов ва Д.Нормуродовалар томонидан
банкнот ҳисоблагич экспертизадан ўтказилиб, 2023 йил 26 январда
29/20(11826)24.1Z/813-сонли хулоса берилган.
Бироқ, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, экспертиза
хулосасини тан олмаслиги, чунки экспертиза жараёнида жавобгар вакиллари
иштироки
таъминланиб,
даъвогар
вакилларининг
иштироки
таъминланмаганлиги, эксперт “Cashgenics” МЧЖнинг мутахассиси
А.Третьяковнинг фикрига асосланиб хулоса чиқарганлиги, бироқ
А.Третьяков мазкур иш натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор
шахс ҳисобланиши, чунки “Cashgenics” МЧЖнинг директори ва таъсисчиси
Шахло Субанова мазкур иқтисодий иш бўйича судда ёзма хулоса тақдим
этган АТБ “Халқ банки” билан айнан пул ҳисоблагич етказиб бериш бўйича
шартнома имзолаган “Тех система сервис” МЧЖнинг ҳам директори
ва таъсисчиси ҳисобланиши, эксперт хулосасида ҳисоблагич бир дақиқада
1500 та пул саналмаслигини кўрсатган бўлса-да, аслида санаши, шунингдек
Швейцария франкини ўқимаслигини кўрсатган бўлса-да, аслида ўқиши
мумкинлиги тўғрисидаги важларни келтириб, экспертни рад этиш
ва такрорий экспертиза ўтказишни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди эса экспертиза хулосаси далиллар
туридан бири ҳисобланиши ва ушбу далилга ишда мавжуд бўлган бошқа
далиллар йиғиндиси асосида баҳо берилиши мумкинлигидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг такрорий экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб, барвақт хулосага келган.
Вағоланки, ИПК 82-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эксперт
(экспертлар комиссияси) хулосаси асосланмаган бўлса ёки унинг тўғрилигига
шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб
топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий
бузилганда такрорий экспертиза тайинланади.
Апелляция инстанцияси суди томонидан судга оид товаршунослик
экспертизаси банкнинг илтимосномасига асосан тайинланган бўлиб,
экспертиза даъвогарнинг хабардорлигисиз ўтказилган.
Шу боис экспертиза хулосасининг тўғрилигига шубҳа мавжудлиги
юзасидан даъвогарнинг аризасида келтирилган важларни инобатга олган
ҳолда такрорий экспертиза тайинланиши лозим эди.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги
далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарори бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни
бажариши лозим:
- даъво аризасида, апелляция шикоятида, даъвогарнинг экспертни
рад этиш ва такрорий экспертиза тайинлаш ҳақидаги аризасида ҳамда улар
бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб,
ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- иш бўйича такрорий экспертиза тайинлаш ҳақидаги масалани
ҳал этиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 февралдаги қарори бекор қилинсин.
\Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев