Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2325/250 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение New Energy Life МЧЖ Ответчик / Подсудимый "TOLKUN" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1138792 Claim ID 3503831 PDF Hash 10f7855ade11d28d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
китоб шакли ва ФКнинг 246-моддаси китоб шакли ва ФК 246 law
суд ФК 327-моддаси суд ФК 327 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 023 символов
4-10-2325/250-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Ибрагимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимов раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида, “New energy life” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Аюбджонова (2023 йил 5 майдаги 100-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “New energy life” масъулияти чекланган жамияти (Қозоғистон)нинг жавобгар “Tolkun” масъулияти чекланган жамиятидан 15 075 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори устидан “New energy life” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “New energy life” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Tolkun” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 15 075 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 211 АҚШ доллари миқдорида пеня, 3 430 199 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 16 865 сўм давлат божи ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида даъво талабидаги пеня тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ҳамда амалдаги қонун талабларига мувофиқ сўралган бўлса-да, суд томонидан ҳеч бир асосларсиз пеня камайтирилганлигини баён қилиниб, суднинг ҳал қилув 1 қарорини ўзгартириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар жавобгарга 2021 йил 21 майдаги транспорт экспедиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги 1-сонли шартномага асосан олдиндан жами 470 900 АҚШ доллари ўтказиб берган. Жавобгар томонидан даъвогарга жами 440 750 АҚШ доллари миқдорида хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилмаган хизмат ҳақи миқдори 30 150 АҚШ долларини ташкил этган. Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 31 майдадаги солиштирма далолатнома билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 16 декабрдаги 4-10-2212/528-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 30 150 АҚШ доллари миқдоридаги қарз, 6 756 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига асосан экспедитор ўз зиммасидаги мажбуриятларни кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня, лекин кечиктирилган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланганлигини асос қилиб жавобгардан 15 075 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 2 ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига асосан экспедитор ўз зиммасидаги мажбуриятларни кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня, лекин кечиктирилган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Жавобгар томонидан кечиктирилган мажбурият 30 150 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 16 декабрдаги 4-10-2212/528-сонли ҳал қилув қарори билан тасдиқланган. Даъвогар томонидан охирги тўлов 2021 йил 17 сентябрда амалга оширилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасида жавобгардан 2021 йил 17 сентябрдан 2022 йилнинг 17 сентябрь кунига қадар, шунингдек, 2022 йил 17 сентябрдан даъво аризаси киритилган кунга қадар жами 566 кун учун кечиктирилган мажбурият (30 150 АҚШ доллари)нинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда яъни 15 075 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби даъвогар томонидан тўғри амалга оширилган. Бинобарин, жавобгар даъво талабининг асосий қарзга бўлган қисмини узоқ вақт давомида кечиктирганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлари билан тасдиқланган. ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)нинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Мазкур Қарор 9-бандида фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд тарафлар 3 ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланади. Қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли. Бундай ҳолларда тегишли банк фоизи ҳисоб ставкасини танлашда, хусусан пул мажбурияти қанча вақт ичида бажарилмаганлиги, бу давр мобайнида ҳисоб ставкасининг миқдори ўзгарганлиги, ҳисоб ставкасининг ўзгармасдан қолганлигига узоқ вақт бўлганлиги кабилар эътиборга олиниши зарур. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 4 211 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисида барвақт хулоса келган деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар талабида жавобгардан мажбурият кечиктирилган 566 кун учун пеня ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъво талабидаги пенянинг энг кам миқдори Марказий банк қайта молиялаш ставкаси бўйича 6 636,35 АҚШ (30 150 х 14% = 4 221/360 х 566 = 6 636,35) долларини ташкил қилади. Судлов ҳайъати, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги факти иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги, даъвогар узоқ вақт давомида пул маблағларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлганлиги, аммо, унинг ўзи ҳам пенянинг ўсишига сабабчи бўлганлигидан келиб чиқиб, шунингдек, даъво талабидаги пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини инобатга олиб, даъво талабида сўралган пеняни 7 500 АҚШ миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни шу боис, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим деб топади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг 3-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация 4 шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати, даъвогарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 4 211 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш қисмини 7 500 АҚШ долларига ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 1 723 532 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278, 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: “New energy life” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ўзгарилсин. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг ““Tolkun” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “New Energy Life” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 211 АҚШ долари миқдорида пеня” ундириш қисми “Tolkun” масъулияти чекланган жамиятидан “New Energy Life” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 500 АҚШ долари миқдорида пеня” ундирилсин деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Tolkun” масъулияти чекланган жамиятидан “New Energy Life” масъулияти чекланган жамияти фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 723 532 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари З.Рустамов Ф.Ражабов 5