Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2301/4037 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YENI KAZAN INSAAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RMI EMPIRES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1138109 Claim ID 3341234 PDF Hash 5f11bf3a6106e563... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 174 символов
4-1701-2301/4037-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья –С.Рустамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-А.Абдурахманов Кассация инстанция судида маърузачи Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакиллари А.Аминов, И.Қосимов (2023 йил 27 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили М.Юлдашев, Д.Мирзаев (2023 йил 4-апрелдаги 1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “YENI KAZAN INSAAT” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси манфаатини кўзлаб жавобгар – “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонадан 2 461 914 734 сўм асосий қарз, 369 287 210 сўм зарар ундириш тўғрисидаги Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори устидан “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнларда – Палата деб юритилади) “YENI KAZAN INSAAT” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнларда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонадан (бундан буён матнларда – жавобгар деб юритилади) 2 461 914 734 сўм асосий қарз, 369 287 210 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими билан ишга Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” Давлат унитар корхонаси низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Апелляция инстанция судининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими бекор қилиниб, ишни янгидан биринчи инстанциясида кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Иш юзасидан қабул қилинган мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 майдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 апрелдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда келтирган важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини, низо Лондонда жойлашган арбитраж суди томонидан кўрилаётганлигини, Лондонда жойлашган арбитраж судига даъво аризаси жавобгар томонидан иккита пудрат шартномаси асосида тақдим этилганлигини, ушбу ишлар айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича ишлар эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кўрсатма бериб, кассация шикоятига нисбатан эътирози билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан даъвогар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилганлиги, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, шартномага кўра низолар Лондон халқаро арбитражи қоидаларига асосан Арбитражда кўриб чиқилиши белгиланганлиги, лекин ИПКга кўра, Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар иқтисодий судлар томонидан ҳал қилиниши белгиланганлиги, шартномада Арбитражда кўрилиши белгиланган бўлса-да, юзага келган низо Халқаро арбитраж юрисдикциясига эмас, балки Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларнинг судловига тегишлилигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгарисшсиз қолдиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” Давлат унитар корхонаси суд мажлиси ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришси қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 23 декабрьда “Янги Андижон ситида квартиралар қуриш тўғрисида”ги пудрат шартномаси имзоланган. Шартномага асосан даъвогар “Янги Андижон сити”да В1, В3, В5блокларда турар жойлар - тижорий зоналар қуриш, ҳар бир қаватни ер тўлаларни ҳам қўшган ҳолда бетон билан қоплаш, пойдевор қисмини изоляциялаш, сув қувурларини, қаватлар орасидаги электр тармоқ, оқава ҳамда шартномага илова қилинган спецификацияга асосан бошқа барча ишларни бажариш, жавобгар эса ишларни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган. Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар томонидан бажарилган ишларни умумий қиймати 7 436 914 734,27 сўмни ташкил қилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 4 975 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Қолган қарздорлик 2 461 914 734 сўм тўлов амалга оширилмаган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2 461 914 734 сўм асосий қарз, 369 287 210 сўм зарарни ундиришни сўраган. Бироқ, биринчи инстанция суди шартномада тарафлар ўртасида юзага келган низолар Лондон Халқаро арбитражида кўриб чиқилиши белгиланганлиги, жавобгар низо юзасидан Лондон Халқаро арбитражига мурожаат қилганлиги ва арбитраж суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси 2023 йил 18 апрель кунига тайинланганлиги асоси билан даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Жавобгар вакилларининг маълум қилишларича, Лондонда жойлашган арбитраж судига даъво аризаси жавобгар томонидан пудрат шартномалари асосида тақдим этилган. Бироқ, Лондон арбитраж судига тақдим этилганлиги айтилаётган даъво аризаси даъвогар томонидан эмас, балки, жавобгар томонидан пудрат шартномалари асосида тақдим этилган бўлиб, ушбу ишлар айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича ишлар ҳисобланмайди. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажримини бекор қилиб, даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юбориш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори ўзгаришсиз, “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров