← Назад
Решение #524117 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
14 769 символов
4-1505-2101/1312-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья У.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Аманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида,
“Аюбжон Янгибоев” фермер хўжалиги вакиллари А.Янгибоев (раҳбар),
С.Акбаров (2023 йил 8 майдаги 5/1-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар “Аюбжон Янгибоев” фермер хўжалиги манфаатида
Олтиариқ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига нисбатан
берган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 февралдаги қарори
устидан Олтиариқ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “Аюбжон Янгибоев” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Агробанк” АТБ Олтиариқ филиали
(бундан буён матнда Банк деб юритилади) ўртасида 2018 йил 9 апрелда
390/1-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан Банк томонидан
даъвогарга аччиқ қалампир етиштириш учун 12 ой муддатга, йиллик 18 фоиз
устама ҳақ тўлаш шарти билан 84 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича қарз олувчи яъни даъвогар
мажбуриятларининг ижросини таъминлаш мақсадида Банк (суғурта
қилдирувчи), даъвогар (кредит олувчи) ва суғурталовчи яъни “Ўзагросуғурта”
АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 9 мартда
“Тижорат банклари томонидан берилаётган кредитнинг гаров билан
таъминланмаган қисми бўйича тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш
тўғрисида”ги ДПСК-03/1-35-сонли шартнома тузилган.
Даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) Банк манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил
9 апрелда тузилган 390/1-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш ва кредит қарзини ундиришни сўраган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 12 декабрдаги
4-1505-1802/2396-сонли ҳал қилув қарори даъво талаби қаноатлантирилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 апрелдаги 390/1-сонли кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ҳамда даъвогардан “Агробанк”
АТБ фойдасига 82 095 000 сўм кредит қарзи ва 6 200 000 сўм кредит фоизи
ундирилган. Ижро иш юритиш жараёнида жавобгарнинг мол-мулки ва пул
маблағлари аниқланмаганлиги сабабли ижро варақаси ундирувчига ижросиз
қайтарилган.
Шу боис, “Агробанк” АТБ манфаатида палата судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 93 100 000 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган. Ушбу иқтисодий ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан Банк
ҳисоб-рақамига 2019 йил 20 мартдаги 42-сонли тўлов топшириқномаси билан
50 000 000 сўмлик тўловни ихтиёрий амалга оширилган. Шу сабабли суднинг
2019 йил 10 апрелдаги 4-1505-1901/734-сонли ҳал қилув қарори билан даъво
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан Банк фойдасига 29 800 000 сўм суғурта
товони ундирилган. Ҳал қилув қарорига асосан жавобгар 2019 йил 16 майдаги
001-сонли тўлов топшириқномаси билан қолган 29 816 218 сўм суғурта
товонини Банкка тўлаб берган.
Кейинчалик, палата жавобгар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, даъвогардан 79 816 218 сўм ундиришни сўраган. Мазкур иш
бўйича даъвогар томонидан қарши даъво аризаси тақдим этилган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 4-1505-2003/226-сонли иш
юзасидан қабул қилинган 2020 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаби қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 79 816 218 сўм
ундирилган, даъвогарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган. Фарғона вилоят Иқтисодий судининг 2020 йил 17 июндаги қарори
билан Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 13 мартдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилиб, қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 июндаги қарори
билан Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 13 мартдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят Иқтисодий судининг 2020 йил 17 июндаги
қарорининг даъвогарнинг қарши даъво аризасига оид қисмлари бекор қилинган
ва суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Олтиариқ туман Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб
юритилади) жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида даъвогар Олтиариқ тумани ҳокимининг 2018 йил 3 март
кунидаги 894-сонли қарорига асосан 4,0 га ер майдонида қалампир экиб,
гектаридан 130 центнердан 26,0 тонна маҳсулот етиштириб, “Чилиуз”
масъулияти чекланган жамиятига маҳсулотни топшириш вазифаси
юклатилганлиги, бироқ “Чилиуз” масъулияти чекланган жамияти ўз
мажбуриятини бажармай, ҳосилни қабул қилмаганлиги оқибатида суғурта
ҳодисаси юз берганлигини, тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 мартдаги
ДПСК-03/1-35-сонли шартномани 6.1-бандида кредит олувчи (қарздор)
ночорлиги
(банкротлиги)
сабабли
суғурта
қилдирувчи
олдидаги
мажбуриятларини бажармаслиги натижасида кредит шартномаси бўйича
асосий қарзини (кредит) маблағини) қайтармаслиги юзасидан суғурта
қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланишини билдириб,
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 март кунги ДПСК-03/1-35-сонли
шартномага асосан суғурта ҳодиса (воқеа) си юз берганлик ҳолатини белгилаш
ва жавобгардан 84 000 000 сўм суғурта қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб,
тўланган 21 600 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 февралдаги қарори билан Риштон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан даъвогар
манфаатида кенгаш томонидан кассация шикояти берилган. Кассация
шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 28 449 250 сўм ундириб,
даъвогарнинг мулкини МИБ Олтиариқ туман бўлимидан тақиқдан чиқариш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан қарор қабул қилишда
суғурта шартномаси шартларига риоя қилинмаганлиги, моддий ҳамда
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари шикоятда
кўрсатилган важларни такрорлаб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳолати иш
ҳужжатлари билан тасдиқланганлигини, ФКнинг 915, 955-моддаларида назарда
тутилган суғурта ҳодисаси юз берганлигини, қалампир етиштириш учун
ажратилган кредит суғурта қилинганлигини, даъвогар 52 тонна ўрнига 54 тонна
қалампир етиштирганлигини, шу йили қалампир нархи пасайиб кетганлигини
шу сабабли кредит қопланмай қолганлигини маълум қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ҳамда “Агробанк” АТБ суд мажлисида ўз вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни қайд этилган шахслар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома
қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу
ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 9 мартда тузилган “Тижорат банклари
томонидан берилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми бўйича
тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш тўғрисида”ги ДПСК-03/1-35-сонли
шартнома предмети кредит қайтмаслигини суғурталаш шартномаси бўлиб,
бунда суғурта қилдирувчи Банк ҳисобланиб, даъвогар эса “кредит олувчи” яъни
қарздор сифатида шартнома иштирокчиси бўлган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг асосий атамалар бўлимида
суғурта товони-суғурталовчи суғурта шартномасида келишилган суғурта
ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи кўрган зарарларини суғурта пули
(суммаси)дан ошмаган миқдорда тўлайдиган пул маблағлари миқдори эканлиги
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 мартдаги шартномага асосан
суғурта ҳодиса (воқеа)си юз берганлик ҳолатини белгилаш ва жавобгардан
даъвогар фойдасига 84 000 000 сўм суғурта қийматини ундириш тўғрисидаги
даъво талаби шартнома бўйича кредит қайтмаслик хавфи суғурталанганлиги,
даъвогар томонидан етиштирилган маҳсулот суғурталанмаганлигини инобатга
олиб, биринчи инстанция суди мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Чунки, мазкур ҳолатда жавобгарга нисбатан шартнома бўйича даъво
талабида кўрсатилган мажбуриятлар келиб чиқмаган. Даъвогар эса, қарздор
сифатида шартнома иштирокчиси бўлган. Қайд этилган ҳолатда суғурта
шартномасига асосан суғурта қилдирувчи даъвогар эмас, балки Банк
ҳисобланади.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
хулосага келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар кассация шикоятида келтирган важларини исботлай олмади
ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос
бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз, даъвогар манфаатида кенгаш томонидан берилган кассация
шикоятини эса қаноатлантиримасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 3318-сонли Қарорига асосан даъвогардан кассация инстанцияси
суди учун давлат божи ундирмасликни, даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб
рақамига 33 000 сўм почта харажати, шунингдек, ишни кассация инстанцияси
судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўмлик суд
харажатлари ундиришни лозим топади.
ИПК 296-моддасининг иккинчи қисмига асосан агар кассация шикоятида
(протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини
қабул қилган биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети
бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича
иш юритишни тугатади.
Кенгашнинг кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан
кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаб билдирилганлиги жумладан,
даъвогарнинг мулкини МИБ Олтиариқ туман бўлимидан тақиқдан чиқариш
сўралганлиги сабабли судлов ҳайъати мазкур талаб бўйича иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 28 февралдаги қарори ўзгаришсиз, Олтиариқ туман
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация
шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Аюбжон Янгибоев” фермер хўжалигидан Олий суд депозит ҳисоб
рақамига 33 000 сўм почта харажати ва ишни кассация инстанцияси судида
видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўмлик суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Кассация шикоятининг даъвогар “Аюбжон Янгибоев” фермер
хўжалигининг мулкини МИБ Олтиариқ туман бўлимидан тақиқдан чиқариш
ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов