← Назад
Решение #524172 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| апрель кунига тайинланганлиги асоси билан даъво аризасини | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 944 символов
4-1701-2301/4036-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – С.Рустамов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Д.Убайдуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “RMI
EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
вакиллари – М.Юлдашев, Д.Мирзаев (2023 йил 4 апрелдаги 2-сонли
ишончнома асосида), “YENI KAZAN INSAAT” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакили – А.Аминов, И.Касимов
(2023 йил 27 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “YENI
KAZAN INSAAT” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси манфаатида “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан 1 597 125 734 сўм асосий қарз,
239 568 886 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори устидан “RMI
EMPIRES” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “YENI KAZAN
INSAAT” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “RMI EMPIRES” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) 1 597 125 734 сўм асосий қарз, 239 568 886 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими билан ишга Андижон вилоят
ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш
ва улардан фойдаланиш дирекцияси” Давлат унитар корхонаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 апрелдаги
ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 майдаги қарори билан ажрим бекор қилинган. Иш янгидан
биринчи инстанцияда кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида тарафлар ўртасида
тузилган пудрат шартномасида тарафлар ўртасида юзага келадиган барча
низолар узил-кесил арбитраж қоидаларига асосан Лондон халқаро
арбитражида кўриб чиқиш келишилганлиги, шу боис биринчи инстанция
суди даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида тўғри хулосага
келганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш, ажримни
ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва учинчи шахсдан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорини бекор қилиб, ажримни ўз кучида қолдиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил
23 декабрда “Янги Андижон ситида квартиралар қуриш тўғрисида”ги
пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага асосан даъвогар Янги Андижон ситида В1, В3, В5блокларда турар жойлар - тижорий зоналар қуриш, ҳар бир қаватни ер
тўлаларни ҳам қўшган ҳолда бетон билан қоплаш, пойдевор қисмини
изоляциялаш, сув қувурларини, қаватлар орасидаги электр тармоқ, оқова
ҳамда шартномага илова қилинган спецификацияга асосан бошқа барча
ишларни бажариш, жавобгар эса ишларни қабул қилиш ва келишилган ҳақни
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар томонидан бажарилган
ишларнинг умумий қиймати 7 436 914 734,27 сўмни ташкил этган бўлиб,
жавобгар томонидан жами 4 975 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган,
қолган 2 461 914 734 сўмлик тўлов амалга оширилмаган.
Шу боис тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида ажрим қабул қилишда қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, биринчи инстанция суди шартномада тарафлар ўртасида
юзага келган низолар Лондон Халқаро арбитражида кўриб чиқилиши
белгиланганлиги, жавобгар низо юзасидан Лондон Халқаро арбитражига
мурожаат қилганлиги ва арбитраж суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси
2023 йил 18 апрель кунига тайинланганлиги асоси билан даъво аризасини
107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш
юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Жавобгар вакилларининг маълум қилишларича, Лондонда жойлашган
арбитраж судига даъво аризаси жавобгар томонидан пудрат шартномалари
асосида тақдим этилган.
Бироқ, Лондон арбитраж судига тақдим этилганлиги айтилаётган
даъво аризаси даъвогар томонидан эмас, балки, жавобгар томонидан
пудрат шартномалари асосида тақдим этилган бўлиб, ушбу ишлар айни бир
тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича
ишлар ҳисобланмайди.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни
инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажримини бекор
қилиб, даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун
юбориш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
4
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 майдаги қарори ўзгаришсиз, “RMI EMPIRES” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан берилган
кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров