Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2323/294 Дата решения 19.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение UZTRADE давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "UZTREYD-BAKI" МЧЖ
Source ID 1136117 Claim ID 3503843 PDF Hash 897068c688863834... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ИПКнинг 113-моддаси ИПКнинг 113 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
Текст решения 9 056 символов
4-10-2323/294-сонли иш Даъво аризасини қайтарган судья А.Нарзуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “UZTRADE” акциядорлик жамияти вакили К.Комилов (2023 йил 9 январдаги 05/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида “UZTRADE” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “UZTREYD-BAKI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) дан 49 481,92 АҚШ доллари асосий қарз ва 494,82 АҚШ доллари пеня ундириш тўғрисидаги ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими устидан “UZTRADE” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “UZTRADE” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “UZTREYD-BAKI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) дан 49 481,92 АҚШ доллари асосий қарз ва 494,82 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Даъвогар ажримидан норози бўлиб апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, судга тақдим этилган даъво аризасига давлат божи тўлашни кечиктириб туриш тўғрисида илтимоснома ҳам илова қилинганлиги, илтимосномада олдиндан тўланиши лозим бўлган 999,6 АҚШ доллари миқдоридаги давлат божи суммасини тўлашни даъво аризаси судда кўриб чиқилгунга қадар кечиктириб туриш сўралганлиги, 2023 йил 30 май ҳолатида кўра, даъвогарнинг ҳисоб рақамида 2-сонли картотека мавжуд бўлганлиги, бу ўша вақтда банк ҳисоб рақамида пул маблағининг мавжуд бўлмаганлигидан далолат бериши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий аҳволидан келиб чиқиб, судья давлат божини тўлашни кечиктириш масаласини ҳал қилишга ҳақлилиги, пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, банк тасдиғи судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши кераклиги кўрсатилганлиги, шундан келиб чиқиб даъвогар давлат божини кечиктириб туриш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилганлиги, бироқ суд томонидан асоссиз равишда илтимоснома рад қилиниб, даъво аризаси қайтарилганлиги, илтимосномани рад этишнинг асоси кўрсатилмаганлиги баён қилиниб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб уни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 49 481,92 АҚШ доллари асосий қарз ва 494,82 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан даъвогарнинг давлат божи тўлашни кечиктириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, даъво аризаси қайтарилган. ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонунда белгиланади. ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига кўра, пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарорининг 10-бандининг иккинчи қисмида, қонун бўйича судья давлат божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутиш лозим. Бироқ, даъвогар (аризачи)нинг, хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахснинг мулкий аҳволидан келиб чиқиб, судья давлат божини тўлашни кечиктириш масаласини ҳал қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Пленум қарорининг 11-бандига кўра, ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсдан давлат фойдасига ундириладиган давлат божини кечиктириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга пул маблағлари бўлмаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни текшириши лозим. Пул маблағларининг бўлмаганлиги тўғрисидаги банкнинг тасдиғи судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана билан қайд этилган бўлиши лозим. Апелляция шикоятида, келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки суд, даъвогарнинг давлат божи тўлашни кечиктириб туриш тўғрисида илтимосномани рад қилишда, юқорида қайд этилган қонун нормаларида суднинг давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли эканлиги ва давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш суднинг мажбурияти эмаслиги шунингдек давлат божини кечиктириб тўлаш учун рухсат бериш суднинг ҳуқуқи эканлиги белгиланганлиги сабабли асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар суд ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қайтариб, асосли тўхтамга келган. ИПК 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 281-моддаси учинчи қисми биринчи бандига кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, 2023 йил 2 июндаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция шикояти учун олдиндан тўлангандан 33.000 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 118,274,279, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “UZTRADE” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Ш.Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов