← Назад
Решение #524444 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
13 390 символов
4-1101-2203/70064-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ш.Ахроров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, “Agro teks alliance” масъулияти чекланган жамияти вакили –
Ш.Абдувалиев, “Nodir himoya” адвокатлик бюроси вакили – Н.Кулдашов
(раҳбар), Ғ.Қодиров (2023 йил 1 февралдаги ишончнома) иштирокида “Agro
teks alliance” масъулияти чекланган жамиятининг “Nodir himoya” адвокатлик
бюросига нисбатан “Piskent baraka ishonch” ишлаб чиқариш корхонаси “Nodir
himoya” адвокатлик бюроси ўртасида 2022 йил 22 июнда тузилган талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги 1-сонли шартномани ҳақиқий
эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 мартдаги қарори устидан Тошкент шаҳар прокурорининг
ўринбосари томонидан киритилган кассация протести ҳамда “Nodir himoya”
адвокатлик бюросининг кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2219/9402-сонли
иқтисодий иши бўйича 2022 йил 6 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорига
асосан жавобгар “Agro teks alliance” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда МЧЖ деб юритилади) ҳисобидан даъвогар “Piskent baraka
ishonch” ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда ИЧК деб
юритилади) фойдасига 1 079 064 700 сўм асосий қарз, 21 600 сўм почта
харажати ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 июндаги қарори билан
МЧЖнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, ИЧКнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар
МЧЖ ҳисобидан даъвогар ИЧК фойдасига 1 079 064 700 сўм асосий қарз,
21 600 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
МЧЖ Пискент туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил
22 июндаги қарори билан ИЧК 2022 йил 22 июнда давлат реестридан
чиқарилиб, фаолияти тугатилганлиги аниқланганлигини асос қилиб, суд
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ИЧК тугатилганлиги
сабабли янги қарор қабул қилишни сўраган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 августдаги ажрими билан МЧЖнинг суд қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб,
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайатининг 2022 йил
22 июндаги қарори бекор қилиниб, МЧЖнинг апелляция шикояти бўйича иш
юритиш тугатилган.
Кейинчалик, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 4-1001-2219/9402-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил
22 июнда қабул қилган қарорига асосан ИЧК ва АБ ўртасида 2022 йил
22 июнда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида 1-сонли
шартнома уч нусхада тузилиб, унга кўра, ИЧБ талабдан воз кечиш, АБ эса
МЧЖнинг қарздорлигини талаб қилиб олиш ҳуқуқини олиши назарда
тутилган.
МЧЖ ушбу шартнома тузилганлиги ҳақида Янгиҳаёт туман МИБ
давлат ижрочиси унга шартнома нусхасини тақдим этганида хабар топган.
Шу боис, МЧЖ раҳбари Д.Имамджанов Пискент туман давлат
хизматлари маркази мансабдор шахсларининг ИЧКни қайта рўйхатдан
ўтказишда ифодаланган ноқонуний хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш тўғрисидаги ариза билан Нурафшон туманлараро маъмурий судига
мурожаат қилган.
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 5-1101-2104/1570-сонли
иш бўйича 2021 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорига асосан МЧЖ раҳбари
Д.Имамджановнинг аризаси қаноатлантирилиб, Пискент туман давлат
хизматлари маркази мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракати қонунга ҳилоф
деб топилган.
Мазкур ҳал қилув қарори Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция
инстанциясининг 2021 йил 7 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят ишлари бўйича ҳамда маъмурий суднинг суд ҳужжатларига
кўра, МЧЖ ИЧКнинг таъсисчиси ҳисобланган. Мазкур ҳолатда талабдан воз
кечиш тўғрисидаги шартнома тузилган пайтда МЧЖ ИЧКнинг таъсисчиси
ҳисобланган.
Шу боис МЧЖ АБга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ИЧК ва АБ ўртасида 2022 йил 22 июнда тузилган талабдан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги 1-сонли шартномани ҳақиқий эмас
деб топишни ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ИЧК жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 январдаги
ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
ИЧК ва АБ ўртасида 2022 йил 22 июнда тузилган талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш тўғрисидаги 1-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб
топилган, Даъво талабининг битимнининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш қисмини қаноатлантириш рад этилган. АБдан МЧЖ фойдасига
1 500 000 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажатлари, МЧЖдан
республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилган.
Шунингдек, Пискент туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил
22 июндаги қарори билан ИЧК 2022 йил 22 июнда давлат реестридан
чиқарилиб, тугатилганлигини била туриб, тарафлар ўртасида 2022 йил
22 июнда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги 1-сонли
шартнома тузилишига йўл қўйганлиги сабабли, ИЧКнинг тугатиш
комиссияси ва ушбу шартнома тузилишида иштирок этган бошқа
шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш, уларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан
жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун хусусий
ажрим чиқарилиб, мазкур хусусий ажрим тегишли материаллар илова
қилинган ҳолда Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, АБнинг
апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Кассация протестида иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаганлиги,
Қонун нормаларидан четга чиқиб, даъвогар томонидан тақдим этилган
далилларни тегишли равишда ўрганмай ва унга ҳуқуқий баҳо бермай,
шартномани ҳақиқий эмас деб топишни лозим топган бўлса-да, унинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъво талабини даъвогар
асослаб бера олмаганлигини кўрсатиб қаноатлантиришни рад этганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Кассация шикоятида иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаганлиги,
Тошкент вилоят суди жиноят ишглари бўйича судлов ҳайъатининг
ажримларига кўра даъвогар учинчи шахс аъзолигидан қонуний
чиқарилганлиги ва талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси
тузилган вақтда даъвогар учинчи шахснинг аъзоси ёки ҳуқуқий вориси
бўлмаганлиги ҳамда таъсисчиси ҳисобланмаганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида ИЧКдан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
улдан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили кассация протестида
келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган АБ вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
кассация протестини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
прокурорнинг кассация протестида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация протести ва кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация протести
ва кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, апелляция инстанцияси суди ИЧК ва АБ ўртасида 2022 йил
22 июнда тузилган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги
1-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида биринчи инстанция
суди асосли хулосага келганлигини инобатга олган бўлса-да, бироқ, унинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талабни ҳал этишда
Мажбурий ижро бюросини ишга жалб қилиш масаласи биринчи инстанция
суди эътиборидан четда қолганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Чунки, апелляция инстанцияси суди қарорининг асослантирувчи
қисмиида, шу билан бир қаторда юқорида қайд этилган битим ИЧК давлат
реесстиридан чиқиб кетганидан сўнг тузилганлиги Тошкент туманлараро
маъмкрий судининг 5-10012208/2780-сонли иш бўйича 2022 йил 14 декабрда
қабул қилинган ҳал қилув қарори билан ҳам тасдиқланганлиги, мазкур ҳал
қилув қарорида Тошкент шаҳар иқтисодий суди судлов ҳайъатининг
1001-2219/9402-сонли қарорида МЧЖдан ИЧК фойдасига 1 079 064 700 сўм
қарз, 21 600 сўм почта харажати ундирилиши белгиланганлиги, мазкур суд
ҳужжати бўйича ижро варақаси МИБ Янгиҳаёт туман бўлимига
АБ томонидан 2022 йил 10 ноябрда топширилганлиги, шу куннинг ўзида
ижро иш қўзғатилганлиги, давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 11 ноябрда
томонларни ҳуқуқий ворислар билан алмаштириш ҳақидаги қарори қабул
қилиниб, ИЧКнинг ҳуқуқий вориси АБ билан алмаштирилганлиги,
2022 йил 11 ноябрда давлат ижрочиси МЧЖ ҳисобидан АБ фойдасига
750 651 655,20 сўм пул маблағларини ўтказиб берганлиги қайд этилиб,
МЧЖнинг МИБ Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиси Х.Эржигитовнинг
ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги ва ишни кўриш
натижалари бўйича давлат ижрочисига нисбатан хусусий ажрим
чиқарилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда ишга МИБни жалб қилиш чоралари кўрилмаган.
ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган
ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар
бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган
ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тегишли суд ҳужжати қабул қилиш;
- иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун тегишли мажбурий ижро
бюросини ишга жалб қилиш чораларини кўриш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
6
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори бекор қилинсин.
\Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация протести ва кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров