← Назад
Решение #524449 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 126 | — | code_article | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 011 символов
4-1905-2304/279-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья С.Хусанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Хомидов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Р.Хайдаров раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
Н.Зармасовнинг
котиблигида,
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамияти вакили
Д.Пардаев (2023 йил 7 мартдаги 21-07/57-сонли ишончнома ва 2023 йил
17 февралдаги 29-сонли ордерга асосан), АТБ “Микрокредитбанк” вакили
З.Рахимов (2023 йил 17 февралдаги ишончнома асосан) ва Ш.Гулматов
(ишончномасиз)нинг
иштирокида,
даъвогар
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамиятининг жавобгарлар
“Gold biznes pro” масъулияти чекланган жамияти, АТБ “Микрокредитбанк”
ва
Сурхондарё
вилоят
адлия
бошқармасига
нисбатан
АТБ “Микрокредитбанк” (Денов филиали), “Gold biznes pro” масъулияти
чекланган жамияти, “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик
жамияти ҳамда “Сурхондарё автосаноат агротехсервис МТП” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган ипотека шартномасини қисман
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги
қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини
иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида Сурхондарё
вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТБ “Микрокредитбанк” (Денов филиали) (банк) ва “Gold Biznes Pro”
масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2018 йил
20 ноябрда кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисобрақами
бўйича тузиладиган кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк
томонидан қарз олувчига 5 100 000 АҚШ доллари миқдорида бетон ва
бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун
12 ойлик имтиёзли давр билан, 60 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама
тўлаш шарти билан кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида банк, қарз олувчи, “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамияти (ипотекага қўювчи)
ҳамда “Сурхондарё Автосаноат Агротехсервис МТП” МЧЖ (гаровга қўювчи)
ўртасида 2019 йил 28 ноябрда ипотека шартномаси тузилган ва шартнома.
Шўрчи туман 3-сон Давлат нотариал идораси (нотариус Н.Номозов)
томонидан №201901098001 4550-сон рақам билан қайд этилган.
Мазкур шартномага асосан “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҳудудий
акциядорлик жамиятига тегишли бўлган Денов тумани, Бибихоним кўчаси
ҳудудининг 2.6184 га ер майдонида 13-сонли уйда жойлашган маъмурий
бино ва хўжалик бинолари тарафлар ўртасида 2019 йил 4 сентябрда
тузилган далолатномага асосан 35.600.000.000 сўмга баҳоланиб гаровга
қўйилган.
Даъвогар мазкур ипотека шартномаси қонун талаблари бузилган
ҳолда расмийлаштирилганлиги, ипотека шартномасига асосан гаровга
қўйилаётган кўчмас мулкнинг баҳоси 35.600.000.000 сўм бўлиб, бу битим
йирик битим ҳисобланиши, йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарор
жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан қабул
қилиниши лозим бўлса-да, жамият Кузатув кенгаши жамият
акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказмасдан, уларнинг
розилигини олмасдан, йирик битим тузилиши натижасида жамият
акциядорларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилганлиги, ипотека шартномаси тузилаётган вақтда
Шўрчи туман 3-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Н.Номозовнинг
сўровномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар
бўлимининг
бошлиғи
А.Сафаров
томонидан
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиали қарздор “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” АЖга марказлашганлиги сабабли Сурхондарё вилояти
иқтисодий судининг 2019 йил 11 февралдаги 4-19-08/2452-сонли ижро
варақасига асосан ундирувчи “Фарғонаазот” АЖ фойдасига 9,92 млрд сўм
қарз ундириш тўғрисидаги ва бошқа ижро ҳужжатларига асосан давлат
ижрочиси
томонидан
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya”
ҲАЖнинг
тасарруфидаги барча мол-мулкларга тақиқ солинганлиги тўғрисидаги
маълумотнома берилган бўлса-да, нотариус томонидан ушбу ҳолатларга
эътибор қаратилмаганлиги важи билан АТБ “Микрокредитбанк” (Денов
филиали), “Gold biznes pro” МЧЖ, “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ
ҳамда “Сурхондарё автосаноат агротехсервис МТП” МЧЖ ўртасида
2019 йил 28 ноябрь куни давлат нотариал идораси томонидан қайд
этилган ипотека шартномасининг бир қисмини, яъни “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖга тегишли бўлган Денов тумани, Бибихоним
кўчаси ҳудудининг 2.6184 га. ер майдонида 13-сонли уйда жойлашган
маъмурий бино ва хўжалик биноларини ипотекага (гаровга) қўйиш
қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Денов тумани давлат солиқ инспекцияси жалб қилинган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2023 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар томонидан
кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, ипотека шартномаси қонун талаблари
бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги, гаров мулки баҳоловчи
ташкилот томонидан 44 691 174 000 сўмга баҳоланган бўлса-да,
далолатномада 35 600 000 000 сўмга келишилганлиги, битимлар тузишда
жамият соф активининг қиймати 15 фоиздан ошган ҳолларда йирик
битим ҳисобланиши, йирик битим тузиш бўйича қарор қабул қилиш
акциядорларнинг умумий йиғилиш ваколатига тегишлилиги, мазкур
ҳолатда жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши
ўтказилмаганлиги, бу билан акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари
бузилганлиги, бухгалтерия ҳужжатларига кўра жамият соф актив ҳажми
36 090 534 000 сўмни ташкил этганлиги, шунингдек нотариал ҳаракат
жараёнида нотариус томонидан кузатув кенгашининг қонун талабига ва
уставига
зид
қарорга
асосан
шартнома
тузилиб,
нотариал
тасдиқланганлиги, ҲАЖнинг Кузатув кенгаши мулкдор бўлмаса-да, ҲАЖ
Денов филиалининг мулкини гаровга қўйганлиги, ҲАЖ устав фондида
51 фоиз давлат улуши мавжудлиги сабабли филиал мулкини гарвога
қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига
кириши, давлат ижрочиси томонидан ҲАЖнинг тасарруфидаги барча молмулкларга тақиқ солинганлиги тўғрисида маълумотнома берилган
бўлса-да, нотариус бунга эътибор бермасдан қонунга зид равишда
шартномани расмийлаштирганлиги, судлар эса иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмаганлиги ва ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқламаганлиги
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, ипотека шартномаси тузишда қонун
талаблари
бузилган
ҳолда
расмийлаштирилганлиги,
ипотека
шартномасига асосан гаровга қўйилаётган кўчмас мулкнинг баҳоси
35.600.000.000 сўмни ташкил этиб, йирик битим ҳисобланиши, бундан
йирик битимни тузиш учун жамият акциядорларининг умумий йиғилиши
қарори мавжуд бўлиши лозимлиги, жамиятининг соф актив ҳажми
ҳисобот даврида 36.090.534.000 сўмни ташкил этганлиги, жамият устав
фондида 51 фоиз давлат улуши мавжудлиги, жамият акциядорларининг
умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги, бу жамият акциядорларининг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги,
кўчмас мулк гаровга қўйилгунга қадар давлат ижрочиси томонидан
тақиқда бўлганлигини нотариус инобатга олмай, шартномани нотариал
тасдиқлаб берганлиги, судлар эса иш ҳужжатларини ўрганмасдан, иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан даъво талабини рад
қилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар банк вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, жамият томонидан кредит ва гаров
шартномаларини расмийлаштириш вақтида банкка тақдим этган
бухгалтерия ҳужжатига кўра унинг соф активлари 83 млрд сўмни, яъни
35,6 фоизни ташкил этганлиги, мулк тақиқда бўлганидан банкнинг хабари
бўлмаганлиги, нотариус базасини текшириб тақиқ йўқлиги сабабли
ипотека шартномасини расмийлаштирганлиги, шартномани тузишда
қонун талаби бузилмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган “Gold biznes pro” МЧЖ, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси,
нотариус Н.Номозов ва Денов туман Давлат солиқ инспекцияси суд
мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъатига Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси номидан
илтимоснома келиб тушган бўлиб, унда иш ҳажми кўп бўлганлиги сабабли
суд мажлисида вакил иштирокини таъминлаш имкони йўқлиги ва ишни
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни “Gold biznes pro” МЧЖ, Сурхондарё вилоят
адлия бошқармаси, нотариус Н.Номозов ва Денов туман Давлат солиқ
инспекцияси вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖнинг 2019 йил
24 июлдаги 19-сонли Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиш
баённомасига
асосан
йиғилиш
кун
тартибига
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖнинг “Gold Biznes Pro” МЧЖга тижорат кредит олиш
учун асосий воситаларни гаровга қўйиш учинчи масала сифатида
киритилган. Ўтказилган йиғилиш кун тартибида мазкур масала бўйича
Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорнинг қарор қилади
қисмида Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида жойлашган “Gold Biznes Pro”
МЧЖ
тижорат кредит
расмийлаштириш
бўйича
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖга мурожаат қилган хатини раҳбарлик ва ижро
учун қабул қилиш, Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида жойлашган
“Gold Biznes Pro” МЧЖ тижорат кредит расмийлаштириш тижорат кредит
расмийлаштириш
учун
етишмаётган
қисмига
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖ балансидаги Денов туман “Agrokimyohimoya”
филиали маъмурий бино ва омборларини қўшимча гаровга қўйиш учун
розилик бериш, жамият бош ҳисобчиси (А.Султонов)га “Gold Biznes Pro”
МЧЖга тижорат банкидан кредит расмийлаштириш учун гаровга
қўйилаётган Денов туман “Agrokimyohimoya” филиали маъмурий бино ва
омборларининг баланс қиймати ва ҳисоб китобига тегишли барча
ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб тақдим этиш ҳақида қарор қабул
қилинган.
Шунингдек, “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ХАЖ бошқаруви
аъзолари иштирокида 2019 йил 26 июлда 26/07/01-сонли умумий
йиғилиш ўтказилиб, йиғилиш кун тартибига “Gold Biznes Pro” МЧЖга
тижорат банкдан тижорат кредит хизматидан фойдаланиш учун
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиали бино
иншоотларини гаровга қўйиш масаласи киритилиб, кун тартибидаги
масала юзасидан жамият бошқаруви аъзоларининг билдирган фикр ва
мулоҳазалари ижро ва маълумот учун қабул қилинганлиги, “Gold Biznes
Pro” МЧЖ банкдан тижорат кредити расмийлаштириш учун “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиали бино иншоотларини гаровга
қўйишга рухсат бериш, “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман
филиали бино иншоотлари учун гаров ҳужжатлари расмийлаштириш
ҳақида қарор қабул қилинган.
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖнинг “Gold Biznes Pro” МЧЖ
банкдан тижорат кредити расмийлаштириш учун “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиали бино иншоотларини гаровга
қўйиш тўғрисида 2019 йил 26 июлдаги 46-сонли буйруғи қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига
кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки
юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада,
қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган
вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган
ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш
пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб
кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган
ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина
битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси
бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги
269-сонли қарори 17-бандининг иккинчи қисмида, бундай асос билан
битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша
шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, шу
боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони
қаноатлантириш рад этилиши ҳақидаги тушунтиришни инобатга олиб,
шунингдек ипотека шартномаси бўйича битимдаги иккинчи тараф АТБ “Микрокредитбанк”нинг мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан
билиши лозим бўлганлиги ҳолати даъвогар томонидан тегишли далиллар
билан исботланмаган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топган.
Иш ҳужжатларидаги Шўрчи туман 3-сонли Давлат нотариал идораси
нотариуси Н.Номозовнинг МИБ Термиз шаҳар бўлимига 2029 йил
27 ноябрда йўллаган 379-сонли хатида гаров мулки “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиалининг мулки гаровга тақдим
этилганлиги, “Нотариус” ААТ орқали МИБдан қарздорлиги текширилганда
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиалининг
қарздорлиги аниқланганлиги, МИБ маълумотлар базаси орқали фақат
қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва
кўрсатиладиган хизматлар рўйхатида гаров (ипотека) шартномаси
кўрсатилмаганлигини
инобатга
олиб,
ушбу
шартномани
расмийлаштиришга муносабат билдириш сўралган.
Ўз навбатида, МИБ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар бўлимининг
Шўрчи туман 3-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Н.Номозов
номига йўллаган 2019 йил 28 ноябрдаги 10-5095/19-сонли жавоб хатида,
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ Денов туман филиали қарздор
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” АЖга марказлашганлиги сабабли
Сурхондарё вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 11 февралдаги
4-19-08/2452-сонли ижро варақасига асосан ундирувчи “Фарғонаазот” АЖ
фойдасига 9,92 млрд сўм қарз ундириш тўғрисидаги ва бошқа ижро
ҳужжатларига асосан давлат ижрочиси томонидан “Surxondaryo
Agrokimyohimoya” АЖнинг тасарруфидаги барча мол-мулкларга тақиқ
солинганлиги маълум қилинган.
Нотариус Н.Номозов томонидан 2019 йил 28 ноябрдаги
маълумотномада “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖнинг молмулкларига тақиқ мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда гарчи МИБ давлат ижрочисининг хатида
“Surxondaryo
Agrokimyohimoya”
АЖнинг
мол-мулкларга
тақиқ
солинганлиги қайд этилган бўлса-да, ушбу ҳолат нотариус томонидан
тузилган маълумотнома билан инкор этилганлиги сабабли судлар бу
ҳолатни инобатга олмаган.
Қолаверса, нотариус шартномани расмийлаштириш жараёнида ёки
давлат ижрочисининг “Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҲАЖ молмулкларига тақиқ солиниши жараёнида қонунчилик ҳужжатлари
бузилишига йўл қўйганлиги, натижасида ҲАЖнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатлари бузилишига олиб келганлиги ҳолати тегишли далиллар
билан тасдиқланмаган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам шартнома ҳақиқий эмас деб топиш
учун асос мавжуд эмас деб, биринчи инстанция судининг тўхтами билан
келишиб, асосли тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси
судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган,
суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация
шикоятини судга тақдим этишда даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган
суд
харажатларини
унинг
зиммасида
қолдириш,
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
даъвогардан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 февралдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори ўзгаришсиз,
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
8
“Surxondaryo Agrokimyohimoya” ҳудудий акциядорлик жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни кассация
инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев