← Назад
Решение #524451 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шикоятда даъво талаби ИПК | 30 | — | law | |
| ИПК | 30 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
9 594 символов
4-1802-2202/1692-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили
– адвокат А.Атоев (2023 йил 10 январдаги 3/23-Е-сонли ордер асосида)нинг
иштирокида, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз туман Давлат
хизматлари маркази ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар
Анжелика Владимировна Гребенкова (Амалия Бахшиллаевна Каххорова
манфаатида)нинг жавобгарлар “КАМАР” хусусий корхонаси ва таъсисчиси
Санжар Бахшуллаевич Каххоровга нисбатан умумий йиғилиш қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори устидан “КАМАР” хусусий
корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Амалия Бахшиллаевна Каххорованинг отаси Бахшулла Нуриддинович
Каххоров “Камар” ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси (бундан буён матнда
корхона деб юритилади)нинг 100 фоиз таъсисчиси 2019 йил 22 ноябрь куни
вафот этган.
2019 йил 9 декабрда корхона собиқ мулкдори оила аъзоларининг
1-сонли умумий йиғилиши ўтказилган. Унга кўра корхонаннинг
таъсисчилигини ҳамда фирма номидан белгиланган барча ҳуқуқ
ва мажбуриятлар бўйича бошқаришни собиқ мулкдорнинг ўғли Санжар
Бахшуллоевич Каххоров (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
ўтказилган.
Жавобгар томонидан 2019 йил 10 декабрь куни 1-сонли қарор қабул
қилган ва унга кўра 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига
асосан корхонанинг барча мол-мулки, дебиторлик ва кредиторлик
қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси сифатида
ташкилий ҳуқуқий шаклини “Kamar” хусусий корхонаси шаклига ўзгартирган.
Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил
1
20 декабрдаги 8501-сонли реестр рақами билан корхонанинг ҳуқуқий мақоми
ўзгартирилиб, “Kamar” хусусий корхонаси сифатида рўйхатга олинган.
Шундан кейин, Анжелика Владимировна Гребенкова (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) 2010 йил 27 октябрда туғилган ва вояга етмаган шахс
Амалия Бахшиллаевна Каххорова манфаатида корхонанинг 2019 йил
9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг ажрими билан Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси
ва Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги
ажрими билан иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими бекор
қилинган ва даъвогарнинг даъво талабни қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво талаби ИПК
30-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган корпоратив низолар
жумласига кирмаслиги, ИПК 30-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида хўжалик
жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги)
акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги,
уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга
ошириш билан боғлиқ низолар корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига
кириши, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги
(устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг
пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий
мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно
эканлиги белгиланганлиги, апелляция инстаснцияси суди ўз қарорини “Хусусий
корхона тўғрисида”ги Қонун нормалари билан асослантирмоқчи бўлганлиги,
бироқ, ҳақиқий эмас деб топишни сўраган йиғилиш баённомаси тузиш пайтида
корхона хусусий корхона эмас, барки савдо фирмаси шаклидаги юридик шахс
бўлганлиги, апелляция инстанцияси суди асоссиз Фуқаролик кодексининг
114 ва 116-моддаларига таянганлиги, чунки низолашаётган ҳужжат битим
ҳисобламаслигини кўрсатган.
Суд мажлисида корхона вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Даъвогар, С.Каххоров ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
2
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни даъвогар, С.Каххоров ва учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати корхона вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган 2019 йил
9 декабрдаги 1-сонли қарор “КАМАР” ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси собиқ
раҳбар марҳум Б.Каххоровнинг оила-аъзоларининг ўзаро йиғилиш қарорилиги,
уни жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори деб бўлмаслиги, мазкур
низо мерос мол-мулкни бўлиш билан боғлиқлиги, мерос билан боғлиқ низолар
фуқаролик судларида кўрилиши лозимлиги ҳақидаги асослар билан иш бўйича
иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосланиб тугатиш ҳақида
хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг 2019 йил 10 декабрдаги
1-сонли қарори билан 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига
асосан “КАМАР” ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг барча мол мулки,
дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари
бўйича ҳуқуқий вориси сифатида ташкилий ҳуқуқий шаклини “KAMAR”
хусусий корхонаси шаклига ўзгартирлиб, қайта ташкил этилганлиги сабабли
мазкур низо пайдо бўлганлиги, Шаҳрисабз туман адлия бўлими Давлат
хизматлари маркази томонидан берилган 2023 йил 11 январдаги 41-сонли
маълумотномада корхона аъзоларининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий
йиғилиш қарорига асосан “Камар” хусусий корхонасининг қайта давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги ва мархум корхона таъсисчисининг ўғли
С.Қаххоров номига расмийлаштирилганлиги ҳақида баён қилганлиги,
ИПК 30-моддасининг иккинчи қисмида қонунга мувофиқ корпоратив низолар
бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мукинлиги
белгиланганлигини асос қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Ваҳоланки, ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига биноан
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг иш юритишни
тугатиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинганда ишни биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш учун юборади.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш бўйича қарор қабул
қилишда процессуал ҳуқуқ нормасини бузилишига йўл қўйган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация
инстанцияси суди томонидан кўрилади.
3
ИПК 302-моддасибиринчи қисмининг 4-бандига биноан, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 305-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ,
кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим,
қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди
қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишга ҳақли.
Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати корхонанинг шикоятини
қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги
ажрими ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш кўриш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
4