← Назад
Решение #524452 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 450 символов
4-1705-2202/515-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – И.Жўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Azizdin
Sardor chorvasi” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – С.Умаров
(раҳбар), Б.Тиллабоев (2022 йил 29 июндаги 2-сонли ишончномага асосан),
Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси вакиллари – С.Хусанов,
Б.Қодиров (2022 йил 14 февралдаги ишончномага асосан), иштирокида,
Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг “Azizdin Sardor
chorvasi” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Қўрғонтепа тумани
А.Навоий массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 454-контурида
ўзбошимчалик билан қурилган чорва бино-иншоотларни ўз ҳисобидан
буздириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори устидан “Azizdin Sardor chorvasi”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кадастр агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) “Azizdin Sardor chorvasi” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қўрғонтепа тумани
А.Навоий массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 454-контурида
ўзбошимчалик билан қурилган чорва бино-иншоотларни ўз ҳисобидан
буздиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишга Андижон вилояти
ҳокимлиги, Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ва Қўрғонтепа туман ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги
ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, ер майдонига нисбатан ҳуқуқ жавобгар номига давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, ушбу ҳолат ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги,
ер майдони ажратилишининг қонунийлиги, ер билан боғлиқ тўловлар
ўрганилмаганлиги, ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор
қилиш, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ
иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил
мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Қўрғонтепа туман ҳокимининг 2017 йил 15 декабрдаги
4081-қ-сонли қарорига мувофиқ, А.Навоий массиви ўрамидаги қишлоқ
хўжалик харитасининг 454-контурида жойлашган тупроқ бонитети
61,2 балли жами суғориладиган боғ ўрни ер майдони ҳисобидан 1,90 гектар
ер майдони жавобгарга чорва биноси қуриш учун доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан ер ажратиш белгиланган ва ушбу қарорни тасдиқлаш тўғрисида
Андижон вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 июндаги 274-қ/1-сонли қарори
қабул қилинган.
Мазкур қарор асосида Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер
участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш
комиссиясининг далолатномаси асосида ер участкаси танланиб, ажратилган
ер майдонини чегаралари белгиланиб, Андижон вилоят Қурилиш
Бош бошқармаси томонидан рухсат этилган ер майдонида қурилиш
объектини лойиҳалаш учун 9-74 АРТ-1-2-архитектура режалаштириш
топширилган.
Жавобгар томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари якунланиб,
жами умумий қурилиш ости майдони 2702,74 кв.м, умумий фойдаланиш
майдони 2044,74 кв.м.дан иборат чорва ва иншоотларига Андижон вилояти
ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қўрғонтепа туман
филиали томонидан жавобгар номига 17:14:03:01:09:0071-сонли кўчмас мулк
объекти бўйича кадастр йиғма жилди тайёрланиб, Давлат кадастрлар
палатаси Андижон вилоят бошқармаси томонидан 2020 йил 25 сентябрда
1703220/R-А1723235-сонли рақам билан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бироқ, Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 11 ноябрь кунги ажрими билан судланувчи Б.Умаров
Ер ресурслари ва давлат кадастри Қўрғонтепа туман бўлими бошлиғи
вазифасида, судланувчи Ш.Джураев Андижон вилоят ҳокимлиги ишлар
бошқармаси кичик ишчи хизматчилар штатидаги “Нусха кўпайтириш”
бюроси инспектори вазифасида ишлаб келишиб, расмий ҳужжат ҳисобланган
С.Умаров келгусида фойдаланиш учун суғориладиган 1,90 га ер майдонини
жавобгарга доимий фойдаланиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги Қўрғонтепа
туман ҳокимлиги 2017 йил 15 декабрдаги 4081-қ-сонли қарорини шунингдек
ушбу қарорни тасдиқлаш ҳақидаги Андижон вилоят ҳокимининг 2019 йил
9 июндаги 274-қ/1-сонли қарорини қалбакилаштириб, мазкур қалбаки
ҳужжатларни С.Умаровга тақдим қилиб, давлат манфаатларига жиддий зиён
ҳамда С.Умаровни манфаатига кўп миқдорда моддий зарар етказилганлиги
тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сонли “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,
ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 10-бандида
Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш
ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш,
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган
иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи берилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 15 мартда тузилган мониторинг
далолатномасида жавобгар сохта ҳужжатларга таяниб, 4800 кв.м. ер
майдонига қурилиш ишларини амалга оширганлиги ва ушбу 4800 кв.м. ер
майдони қўрғон девор билан ўралиб, шундан “молхона биноси” 741 кв.м,
“ишчилар уйи” 38 кв.м, “навес” 52,5 кв.м, “ҳожатхона” 4,0 кв.м, “яма”
290,88 кв.м, “қўрғон девор” 94,36 кв.м.га тенг бўлган қурилмалар қурганлиги
аниқланган ва 15 кун муддат ичида бартараф этиш чораларини кўриш
сўралган. Бироқ бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
Шу боис тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг
биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура
ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган
шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади, ер
участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан
ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб
олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 11 ноябрдаги ажрими билан жавобгарга ер ажратиш
тўғрисидаги Қўрғонтепа туман ҳокимининг 2017 йил 15 декабрдаги
4081-қ-сонли қарори ва шу мазмундаги Андижон вилоят ҳокимининг
2019 йил 9 июндаги 274-қ/1-сонли қарори қалбаки эканлиги тасдиқланган
бўлиб, ушбу суд ажрими бекор қилинмаган ва бугунги кунда кучда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян
ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар
томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб,
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни ўз ҳисобидан буздириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятида келтирган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
5
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 350 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Azizdin Sardor
chorvasi” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Azizdin Sardor chorvasi” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев