← Назад
Решение #524454 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1766-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 18 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар Қашқадарё
вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармасининг жавобгар
“Жейнов пахта тозалаш” АЖдан 31.441.167 сўм асосий қарз, 916.994,78 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
А.Хужамқулов (ишончномага асосан) Касби туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Жейнов пахта тозалаш” АЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 31.441.167 сўм асосий қарз,
916.994,78 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисига қадар жавобгар вакили томонидан ариза билан
мурожаат қилиниб, унга кўра солиқ қарздорлиги борлиги учун даъвогарнинг
31.441.167 сўм асосий қарздорликни тўлаш имконияти бўлмагани, даъво
талабининг 916.994,78 сўм пеня ундириш қисмини рад қилишни ва мазкур
иқтисодий ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи
шахсларнинг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2018 йилнинг 8 январида жавобгар
ташкилотда фуқаро Қодиров Ғани Ёмғирович билан бахтсиз ходиса рўй
берган. Ушбу ҳолат бахтсиз ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан
тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро Ғ.Қодировга 2-гуруҳ
ногиронлиги белгиланган ва унга 01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар
3.637.000 сўм миқдорида пенсия тўланган.
Бундан ташқари, 2013 йилнинг 19 мартида жавобгар ташкилотда
фуқаро Саидов Отабек Шомуродовичга билан бахтсиз ходиса рўй берган.
Ушбу ҳолат бахтсиз ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади.
Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро О.Саидовга 2-гуруҳ ногиронлиги
белгиланган ва унга 01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 3.637.000 сўм
миқдорида пенсия тўланган.
1997 йилнинг 17 декабрида жавобгар ташкилотда фуқаро Шодмонов
Зокир Рамазонович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз
ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса
натижасида фуқаро З.Шодмоновга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга
01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 3.637.000 сўм миқдорида пенсия
тўланган.
2000 йилнинг 13 апрелида жавобгар ташкилотда фуқаро Авазов
Ғайбулла Хайдарович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз
ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса
натижасида фуқаро Ғ.Авазовга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга
01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 4.934.257,3 сўм миқдорида пенсия
тўланган.
1994 йилнинг 5 апрелида жавобгар ташкилотда фуқаро Журақулов
Нурилло Ахматович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз
ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса
натижасида фуқаро Н.Журақуловга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга
01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 7.580.717,4 сўм миқдорида пенсия
тўланган.
1991 йилнинг 29 декабрида жавобгар ташкилотда фуқаро Абдуллаев
Ибодулло Негматович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз
ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса
натижасида фуқаро И.Абдуллаевга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга
01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 4.221.840,9 сўм миқдорида пенсия
тўланган.
2018 йилнинг 15 декабрида жавобгар ташкилотда фуқаро Абдуллаев
Тухтамурод Ёмгирович билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ушбу ҳолат бахтсиз
ходиса ҳақидаги Н-1 далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса
натижасида фуқаро Т.Абдуллаевга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва унга
01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 3.793.351,5 сўм миқдорида пенсия
тўланган.
Иш ҳужжатларига мувофиқ рўйхати илова қилинган пенсионерларга
жами 31.441.167 сўм
миқдорида
пенсия
жамғармаси
томонидан
тўланганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг даъвлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасида асосан ушбу Қонунга мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабирдаги 357-сонли қарори 1-иловаси “Фуқароларнинг Даъвлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 1-бандига асосан ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш
билан боғлиқ холда меҳнатдан майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича ушбу қонуннинг
20-бандида пенсияни тайинлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги
учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг хар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоиз миқдорда, лекин қарздорликнинг 100 фоиздан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан 12.06.2023 йилдаги талабнома жавобгарнинг
юридик манзилига почта орқали юборилган. Бироқ жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар қарздорлик кечиктирилгани учун 916.994,78
сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган
пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун
ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня
ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 31.441.167 сўм асосий қарз, 916.994,78 сўм
пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика
бюджетига 647.163,24 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Жейнов пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан:
даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
фойдасига 31.441.167 сўм асосий қарз, 916.994,78 сўм пеня, олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 647.163,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев