← Назад
Решение #524456 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 226 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| арори ИПК | 226 | — | law | |
| агар ИПК | 226 | — | law | |
| аноатлантиришда ИПК | 226 | — | law | |
| акамлик суди Регламенти | 37 | — | law | |
| акамлик суди Регламенти | 37 | — | law | |
| ИПК | 225 | — | law | |
| ИПК | 226 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
18 689 символов
4-1001-2203/70394-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ш.Ахроров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – юрисконсульт
Х.Бахтиёров (2023 йил 5 январдаги 05/01-сонли ишончнома асосида), ундирувчи
вакили – юрисконсульт В.Сахибов (2023 йил 5 январдаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамиятининг
“Ta’minot Group” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳакамлик судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори устидан аризачи томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди (бундан буён
матнда ҳакамлик суди деб юритилади)нинг 2022/04-003-сонли иш бўйича қабул
қилган 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан “Real Tex Tashkent”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки аризачи деб
юритилади) ҳисобидан “Ta’minot Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда ундирувчи деб юритилади) фойдасига 813 140 043,71 сўм асосий қарз,
406 570 021,80 сўм пеня, 42 238 108 сўм фоиз ва 9 272 273 сўм ҳакамлик йиғими
ундирилган.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қароридан норози бўлган қарздор 2022 йил
22 ноябрда иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг
2022 йил 15 июндаги 2022/04-033-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими
билан ундирувчининг талаби қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 22 февралдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими бекор қилинган ва арз қилинган талабни
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда аризачи (қарзни қабул қилувчи) билан
ундирувчи (кредитор) ва 32 та фермер хўжаликлари (қарздорлар) ўртасида 2021 йил
25 декабрда қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида уч томонлама келишувлар
тузилганлиги, ушбу келишувларга асосан аризачи 32 та фермер хўжаликларининг
кредитор (ундирувчи) олдидаги 813 140 043,71 сўм миқдоридаги қарздорликни
60 кун муддат ичида кредиторга тўлаб бериш мажбуриятини олганлиги,
келишувлар асосида вужудга келган мажбуриятни ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, ундирувчи ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги
ва ҳакамлик судининг 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан аризачидан
жами 1 271 220 446,51 сўм ундирилганлиги, бироқ, кейинчалик маълум бўлишича,
ҳакамлик судининг 2022 йил 15 июндаги ҳал илув қарори чиқарилишидан 4 – 6 ой
аввал кредитор худди шу 32 та фермер хўжаликларига нисбатан ҳакамлик судига
даъво аризалари билан мурожаат қилганлиги ва ҳакамлик судининг 32 та ҳал қилув
қарори билан фермер хўжаликларидан кредитор фойдасига қарз ва пеня
ундирилганлиги, бугунги кунда айрим фермер хўжаликларидан пул маблағлари
ундирилганлиги, қолган ҳал қилув қарорлари бўйича Мажбурий ижро бюроси
Ўртачирчиқ туман бўлими (бундан буён мантда МИБ бўлими деб юритилади)
томонидан мажбурий ундириш ишлари амалга оширилиб келиши, айнан битта
қарздорлик бўйича ҳакамлик суди 2 та ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, бу эса
қонунчиликка зид эканлиги, ҳакамлик суди 32 та фермер хўжаликларининг
вакилини суд мажлисига чақирмаганлиги, бу эса ҳакамлик суди ишни қонунга зид
равишда кўриб чиққанлиги ҳисобланиши, ҳакамлик суди судьяси ишни судьяларни
сайлаш (тайинлаш) ҳақидаги қоидаларга риоя қилмаган ҳолда ҳал қилув қарори
қабул қилганлиги, бу эса “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 47-моддасининг
иккинчи қисмига биноан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун
асос бўлиши, Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан
ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори
(бундан буён матнда 238-сонли Пленум қарори деб юритилади)нинг 15.6-бандида
ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди
муҳокамаси предмети бўла олмаслиги иқтисодий суд томонидан аниқланган
тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан, шунингдек мазкур ҳолатни
исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган ёки этилмаганлигидан
қатъий назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос
бўлиши ҳақида тушунтириш берилганлиги, Қонун 47-моддасининг учунчи қисмида
агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунларга мувофиқ ҳакамлик
муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли
суд томонидан бекор қилиниши кераклиги, 44-моддасида эса айни бир ҳакамлик
муҳокамаси тарафлари ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича келиб чиққан низо юзасидан ваколатли суднинг ёки ҳакамлик
судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса ҳакамлик суди
ҳакамлик муҳокамасини тугатиши белгиланганлиги, худди шундай норма
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг Регламенти
37-бандининг саккизинчи хатбошисида ҳам мавжудлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, фермер хўжаликлари кассация инстанцияси судининг қарорига қараб
туриши, улар ҳам судга мурожаат қилмоқчи эканлиги, ундирувчи МИБ бўлимига
хат билан мурожаат қилиб, фермер хўжаликларидан пул маблағлари ундириш
ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини тўхтатиб туришини сўраганлиги, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорлари билан қарздорликни бир қисми ундирилганлиги
ва МИБ бўлимининг депозит рақамида сақланаётганлигини баён қилиб, иш бўйича
адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Ундирувчи вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шикоятда келтирилган важларининг бирортаси исботланмаганлиги, 238-сонли
Пленум қарорида иқтисодий судлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
ревизия қилишга ҳақли эмаслиги белгиланганлиги, ИПКнинг 226-моддасида
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар
келтирилганлиги, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмаслиги, ундирувчи
МИБ бўлимига мурожаат қилиб, фермер хўжаликларидан 813,1 млн.сўмлик асосий
қарздан ташқари суммаларни ундиришни сўраганлиги, аризачи билан тузилган
келишувларда фермер хўжаликларининг қарздорлиги тўлалигича аризачига
ўтказилмаганлиги, фермер хўжаликларга нисбатан даъво аризалар ҳакамлик судига
2021 йил 25 декабргача киритилганлиги ва ҳакамлик суди даъво аризаси бўйича
юритилган ҳакамлик ишларини 4 – 5 ой давомида кўриб чиққанлиги, 2021 йил
25 декабрдаги келишувларни аризачи имзолаб, ундирувчига 2022 йилнинг апрель
ойида тақдим қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатлардан кўринишича, аризачи, ундирувчи ва 32 та фермер
хўжаликлари ўртасида 2021 йил 25 декабрда қарзни бошқа шахсга ўтказиш
тўғрисида 32 та уч томонлама келишув тузилган. Уларга кўра аризачи 32 та фермер
хўжаликларининг жами 813 140 043,71 сўм миқдордаги қарзни ундирувчига тўлаб
бериш мажбуриятини олган. Мазкур қарз фермер хўжаликлари ва ундирувчи
ўртасида фермер хўжаликлари учун зарурий эхтиёт қисмларини сотиб олиш учун
2020 йилда тузилган шартномалар бўйича вужудга келган.
Аризачи томонидан 2021 йил 25 декабрдаги келишувда белгиланган
қарздорликни тўлаш мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли ундирувчи ҳакамлик
судига даъво аризаси билан мурожаат қилган ва ҳакамлик судининг
2022/04-003-сонли иш бўйича 2022 йил 15 июнда қабул қилган ҳал қилув қарори
билан аризачидан ундирувчи фойдасига 813 140 043,71 сўм асосий қарз,
406 570 021,80 сўм пеня, 42 238 108 сўм фоиз ва 9 272 273 сўм ҳакамлик йиғими
ундирилган.
Бироқ, аниқланишича, айни шу қарздорликларни 32 та фермер
хўжаликлардан ундирувчи фойдасига ҳакамлик судининг 2021 йил 30 ноябрдаги
2021/10-029, 2021/10-016, 2021/10-022, 2021 йил 23 ноябрдаги 2021/10-008,
2021/10-026, 2021 йил 19 ноябрдаги 2021/10-028, 2021/10-030, 2021 йил
7 декабрдаги 2021/10-019, 2022 йил 25 январдаги 2021/10-018, 2021/10-034-сонли,
2022 йил 15 февралдаги 2021/10-042, 2021/10-014, 2021/10-039, 2021/10-021,
2021/10-040, 2021/10-027, 2021/10-031, 2021/10-020, 2021/10-023, 2021/10-038,
2021/10-010, 2021/10-013, 2021/10-032, 2022 йил 28 январдаги 2021/10-024,
2021/10-025 ва 2022 йил 28 февралдаги 2021/10-015, 2021/10-043, ҳал қилув
қарорлари қабул қилинган.
Натижада, фермер хўжаликлари ва ундирувчи ўртасида фермер хўжаликлари
учун зарурий эхтиёт қисмларини сотиб олиш учун 2020 йилда тузилган
шартномалар бўйича 813 140 043,71 сўмлик қарздорлик икки маротаба ундирилган
бўлиб, бу қуйидагича.
Ҳакамлик
судининг ҳал
Ҳакамлик
қилув
судининг ҳал
Келишувлар
Шартнома
қарорлари
қилув қарори
Фермер
асосида
бўйича
билан фермер
билан
№№ ҳўжаликлариўтказилган
қарздорлик
хўжаликлари- аризачидан
нинг номи
қардорлик
(сўм)
дан
ундирилган
(сўм)
ундирилган
қарздорлик
қарздорлик
(сўм)
(сўм)
Асадбек орзу
1
13 810 800
13 810 800
13 810 800
13 810 800
файз
Асилбек
2
Жасурбек
27 355 253
18 475 253
27 355 263
18 475 253
агро
Бектемир
3
2 000 000
2 000 000
2 000 000
агро
Гулали
4
7 024 000
7 024 000
7 024 000
7 024 000
фермер
Давлатбек
5
26 884 300
824 300
284 300
824 300
Дилшодбек
Якубжон
6
бобуржон
21 285 000
21 285 000
21 285 000
21 285 000
агро
Зоир омад
7
9 050 619
8 449 617,29
8 449 617,29
агро
8
З-хокима
64 722 400
64 722 400
64 722 400
64 722 400
Иззатулла
9
23 570 000
23 570 000
23 570 000
23 570 000
агро
Камолиддин
10
15 372 700
11 249 819,45
15 372 700
11 249 819,45
агро
Қорасув агро
11
28 505 000
1 896 416
28 505 000
1 896 416
файз
Қулбеков
12
4 935 800
4 935 800
4 935 800
4 935 800
Шерзод
Минакулова
13
44 222 900
44 222 900
44 222 900
44 222 900
Шахло
14 Ниязали агро 147 627 738,69 35 146 782 147 627 738,69 35 146 782
Нурафшон
15
67 337 900
53 028 567
53 028 567
нур агро
16 Озод обод
11 884 700
11 884 700
11 884 700
11 884 700
5
17
18
19
20
21
22
23
24
25
28
29
30
Озодбек
Камронбек
Сагдуллахўжа
агро
Сайфулла
Бехрузбек
Сетора
Мафтуна
Убайдулла
агро файз
Умирзакова
Дилдора
Уртабуз файз
Ўртасарой
агро
Хон
Аброрбек
Худойкулов
Бегмат
Хусниддин
фермер
Шамситдин
Аслиддин
Шахбозбек
Аббосбек
Шахризода
агро
Шохрух
Йўлбарс агро
72 940 740
72 940 740
72 940 740
72 940 740
57 108 000
44 928 483
57 108 000
44 928 483
109 570 000
77 570 000
109 570 000
77 570 000
32 175 825
32 175 825
32 175 825
32 175 825
8 082 000
7 597 169,97
-
7 597 169,97
12 090 000
12 090 000
12 090 000
12 090 000
57 900 000
57 900 000
57 900 000
57 900 000
225 816 000
20 761 012
225 816 000
20 761 012
1 020 000
1 020 000
-
1 020 000
1 062 000
1 062 000
-
1 062 000
130 479 440
82 244 865
130 479 440
1 062 000
50 243 500
15 283 500
47 576 500
82 244 865
15 862 350
5 832 000
15 862 350
15 283 500
33 962 450
540 150
33 962 450
5 832 000
31
12 000 000
2 826 024
12 000 000
540 150
32
55 841 920
55 841 920
36 639 920
2 826 024
1
396
652
785,89
813
140
043,71
1
254
701
826,69
813
140 043,71
жами
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 226-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик
муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан “Ҳакамлик
судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси
талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал
қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори
иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак.
238-сонли Пленум қарорининг 15-бандида ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарори ИПК 226-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса,
бекор қилиниши, бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб
ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилиши, агар ИПКнинг 226-моддасида
кўрсатилган асослар иқтисодий суд томонидан аниқланган тақдирда ҳам, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда аризачи ва ундирувчи ўртасидаги низо 2021 йил
25 декабрдаги қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги 32 та уч томонлама
келишувдан келиб чиққан бўлса-да, ҳакамлик суди 32 та фермер хўжаликларига бу
ҳақда хабар қилмаган ва бу билан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги
ҳал қилув қарори қабул қилган. Чунки, ҳакамлик судининг ушбу ҳал қилув қарори
ижроси бўлганидан кейин аризачининг фермер хўжаликларидан ундириш талаби
вужудга келади.
Биринчи
инстанция
суди
аризани
қаноатлантиришда
ИПК
226-моддасининг иккинчи қисми ва 238-сонли Пленум қарорининг 15-бандига
асослаш билан биргаликда, 238-сонли Пленум қарорининг 15.6-банди
ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди
Регламентининг 37-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига ҳам асосланиб,
ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди
муҳокамаси предмети бўла олмаслигини кўрсатган. Бунга асос қилиб, ажримда
Пленум қарорининг 15.6-бандида ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо
Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмаслиги иқтисодий
судлар томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан,
шунингдек мазкур ҳолатни исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган
ёки этилмаганлигидан қатъи назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилганлиги, айни шу
қарздорликларни ундириш тўғрисида 32 та фермер хўжаликларига нисбатан
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари қабул қилинган бўлса-да, ҳакамлик суди
томонидан ушбу қарздорликни аризачидан ундириш тўғрисида иккинчи марта
2022 йил 15 июнда ҳал қилув қарори қабул қилиниб, қонун талаблари
бузилганлигини кўрсатган.
Ваҳоланки, Ҳакамлик суди Регламенти 37-моддаси биринчи қисмининг
7-бандида ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори мавжуд бўлса, ҳакамлик суди иш юритишни тугатиши лозимлиги
белгиланган.
Бироқ, ҳакамлик суди 2022/04-003-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори қабул
қилишда ушбу Регламант талабини бузганлиги ҳолати, яъни, айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарори мавжуд эмас.
Биринчи инстанция суди ҳакамлик суди томонидан ушбу қарздорликни
аризачидан ундириш тўғрисида иккинчи марта 2022 йил 15 июнда ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги асос билан ҳал қилув қарорини бекор қилиниши ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқиш ҳисобланади.
Ваҳоланки, ИПК 225-моддасининг бешинчи қисмига биноан иқтисодий суд
ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни
текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб
чиқишга ҳақли эмас.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини асосли
равишда бекор қилинган бўлса-да, бироқ, ИПК 226-моддасининг иккинчи
қисмидаги нормани ва 238-сонли Пленум қарорининг тушунтиришларини нотўғри
талқин қилган ҳолда арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
нотўғри тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, судлар иш юзасидан қарор қабул қилишда моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилишга сабаб бўлган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида
кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича
берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан
янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ундирувчи зиммасига
юклатилади. Аризачи судга ариза ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари ундирувчи ҳисобидан
қопланади, ундирувчи томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилишда
тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирисин.
Тошкент туманлараров иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ажрими
ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул ққилинсин.
“Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг
2022/04-003-сонли иш бўйича қабул қилган 2022 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори
бекор қилинсин.
“Ta’minot Group” масъулияти чекланган жамиятидан “Real Tex Tashkent”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 957 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев