← Назад
Решение #524462 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 1107 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 669 символов
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
4-1102-2302/2459-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “OPTOVIK UNI TRADE”
МЧЖнинг жавобгарлар – “SRB MED” МЧЖ ва “NAVOIY KONMETALLURGIYA KOMBINATI JAMG`ARMASI”га нисбатан “SRB MED” МЧЖ
ҳисобидан 11.250.000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳамда “NAVOIY
KON-METALLURGIYA KOMBINATI JAMG`ARMASI” зиммасига 2022 йил
30 ноябрдаги 846546-сонли шартнома бўйича “SRB MED” МЧЖдан сотиб
олинган офтальмоскопдан “Keeler” белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили –
А.Марценюк (2023 йил 22 майдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“OPTOVIK UNI TRADE” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “SRB MED” МЧЖ ва “NAVOIY KON-METALLURGIYA
KOMBINATI JAMG`ARMASI” (бундан буён матнда – жавобгарлар деб
юритилади)га нисбатан “SRB MED” МЧЖ ҳисобидан 11.250.000 сўм бой
берилган фойдани ундириш ҳамда “NAVOIY KON-METALLURGIYA
KOMBINATI JAMG`ARMASI” зиммасига 2022 йил 30 ноябрдаги 846546-сонли
шартнома бўйича “SRB MED” МЧЖдан сотиб олинган офтальмоскопдан
“Keeler” белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан ишга низонинг мустақил
талаблари билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Intellektual mulk markazi” давлат
муассасаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарларнинг ҳамда учинчи шахснинг “гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгарлар ва учинчи шахс бугунги суд мажлисида
(видеоконференцалоқа режимида) иштирок этмади. Суд жавобгарлар ва учинчи
шахснинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгарлар “SRB MED” МЧЖ ва “NAVOIY KON-
мустақил талаблари билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Intellektual
mulk markazi” давлат муассасаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
“Intellektual mulk markazi” давлат муассасаси вакили суд мажлисида
иштирок этмади, бироқ судга уни иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда ёзма
фикрнома тақдим қилиб, “Keeler” товар белгиси (MGU 45309-сон) “OPTOVIK
UNI TRADE” МЧЖ томонидан 2022 йил 16 майда товар ва хизматлар халқаро
таснифининг 10, 35, 44-синфлари бўйича рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ҳуқуқий ҳимоя олганлиги, товар белгисининг амал
қилиш муддати 2032 йил 5 апрелгача белгиланганлиги маълум қилиб. “Товар
белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан,
Товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш
мутлақ ҳуқуқига эгалиги, товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада
кўрсатилган товарларга нисбатан амал қилиши белгиланганлигини, товар
белгисини ѐки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда
тайѐрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда
фуқаролик муомаласига киритиш ѐки уларни шу мақсадда сақлаш ѐхуд улар
билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги
товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф
этилади деб белгиланганлигини инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни
судга ҳавола қилганлигини маълум қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар “SRB MED” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “OPTOVIK UNI TRADE”
МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Intellektual mulk
markazi” томонидан 2022 йил 5 апрелда берилган MGU 45309-сонли
гувоҳномага асосан 10, 35, 44-синфлардаги “Keeler” товар белгиси эгаси
ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖнинг 2023 йил 26
апрелдаги 04-11/1235-сонли хати ва унга илова қилинган маълумотга кўра,
“SRB MED” МЧЖ ва “NAVOIY KON-METALLURGIYA KOMBINATI
JAMG`ARMASI” ўртасида 22121008995757-сонли лот бўйича 2022 йил 30
ноябрда 846546-сонли 11.250.000 сўмлик “Keeler” белгили офтальмоскоп сотиб
олиш тўғрисида шартнома тузилганлиги аниқланган.
интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи
воситага нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк
объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ
қонуний фойдаланиш ҳуқуқи тегишли бўлиши, ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ
асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг
фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилиши, ФКнинг
1107-моддаси биринчи қисмига эса, товар белгисидан қонунга хилоф равишда
фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг
эгасига етказилган зарарни тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб
чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддаси учинчи қисмида, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида
у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида,
ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт
ҳисобланиши белгиланган.
Шу боис, даъвогар даъво аризасида жавобгар “SRB MED” МЧЖ
ҳисобидан 11.250.000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19банди биринчи қисмига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогарнинг “SRB MED”
МЧЖ ҳисобидан 11.250.000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги
даъво талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд,
даъвогарнинг жавобгар “SRB MED” МЧЖ ҳисобидан 11.250.000 сўм бой
берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар “NAVOIY KON-METALLURGIYA KOMBINATI
JAMG`ARMASI” зиммасига 2022 йил 30 ноябрдаги 846546-сонли шартнома
бўйича “SRB MED” МЧЖдан сотиб олинган офтальмоскопдан “Keeler”
белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
ФКнинг 1107-моддасига кўра, товар белгисидан қонунга хилоф равишда
фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг
эгасига етказилган зарарни тўлаши шартлиги, товар белгисидан қонунга хилоф
равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини
йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки
алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки
унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шартлиги, ушбу модданинг иккинчи
қисмида белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган
тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Шу боис, суд даъвогарнинг “NAVOIY KON-METALLURGIYA
KOMBINATI JAMG`ARMASI” зиммасига 2022 йил 30 ноябрдаги 846546-сонли
шартнома бўйича “SRB MED” МЧЖдан сотиб олинган офтальмоскопдан
“Keeler” белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “SRB MED” МЧЖ
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 14, 234, 236, 1034, 1107моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SRB MED” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “OPTOVIK UNI TRADE”
МЧЖ фойдасига 11.250.000 сўм бой берилган фойда, 1.815.000 сўм давлат божи
ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
“NAVOIY
KON-METALLURGIYA
KOMBINATI
JAMG`ARMASI” зиммасига 2022 йил 30 ноябрдаги 846546-сонли шартнома
бўйича “SRB MED” МЧЖдан сотиб олинган офтальмоскопдан “Keeler”
белгисини ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат ичида
йўқ қилиш мажбурияти юклатилсин.
Ортиқча тўланган 165.000 сўм давлат божи маълумотнома асосида
даъвогарга қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов