Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5966 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AZAM - ASROR хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси
Source ID 1134602 Claim ID 3335727 PDF Hash 56ad6412354bf6b4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
Кодекси 103-моддаси Кодекси 103 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 757 символов
4-2101-2203/5966-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Раджабов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Т.Қаҳҳоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили юридик бўлим бошлиғи И.Тилавов (2022 йил 21 январдаги 10-03028-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “A`zam-Asror” хусусий корхонасининг жавобгар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасига нисбатан 5 085 000 сўмни бюджетдан қайтариш ва 438 842 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасиддан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “A`zam-Asror” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 5 085 000 сўмни бюджетдан қайтариш ва 438 842 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Навоий вилоят молия бошқармаси ва Навоий вилоят ғазначилик бошқармаси, 2023 йил 19 январдаги ажримига кўра иш бўйича қўшимча жавобгар сифатида Нурота туман давлат солиқ инспекцияси, низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Нурота туман ғазначилик бўлими ва Нурота туман молия бўлими жалб қилинган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар орқали Республика бюджетидан аризачига 5 085 000 сўм қайтарилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарор маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, лекин текшириш далолатномалари ўз кучида турганлиги сабабли, текшириш материаллари қайта кўриб чиқилиб, 2023 йил 18 январда 10 170 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги, ушбу қарор қонуний кучда бўлганлиги, Солиқ кодексида солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати беш йил эканлигига судлар эътибор қаратмаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, даъвогар, қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни даъвогар, қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Нурота туман давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 2 апрелдаги 00009-ХС-сонли буйруғига кўра даъвогарга тегишли бўлган савдо шахобчасида сайёр солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш давомида савдо шахобчаси сотувчиси томонидан харидордан олинган 6 000 сўмга назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги ва 425 000 сўм кунлик нақд савдо пуллари назорат касса машинасига кирим қилинмаганлиги аниқланган. Текшириш якунлари бўйича 2022 йил 2 апрелда NV № 001377-сонли сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилган. Текшириш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, 2022 йил 13 апрелда солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасига кўра даъвогарга нисбатан савдо шахобчасида харидорга нисбатан харид чеки берилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда Солиқ кодекси деб юритилади) 221-моддасининг биринчи қисмига кўра 10 000 000 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисида хулосага келиниб, 2022 йил 14 февралда сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорга асосан даъвогарга нисбатан 10 000 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Даъвогар жарима суммасини қисман, яъни 5 085 000 сўм миқдорида 2022 йил 14 февралда 513-сонли тўлов топшириқномасига асосан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳисоб рақамга тўлаган. Кейинчалик, яъни 2022 йил 27 апрелда солиқ текширувидан норози бўлган даъвогар Навоий вилоят солиқ бошқармасига мурожаат этиб, Нурота туман ДСИ нинг 2022 йил 14 апрелдаги молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ва ундирилган жаримани қайтаришни сўраган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг мурожаати юзасидан даъвогарга тегишли савдо шахобчасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви, унда аниқланган ҳолатлар ва қўлланилган жавобгарлик чоралари кўрсатилиб 2022 йил 10 майда 20/5-27709-сонли жавоб хати йўлланган. Шундан сўнг, даъвогар Навоий туманлараро маъмурий судига ариза (шикоят) билан мурожаат қилиб, Нурота туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил 14 апрелда қабул қилинган сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топишни ва жавобгар зиммасига ундирилган жаримани хусусий корхонага қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Навоий туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 14 июлдаги 5-2101-2204/449-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Нурота туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил 14 апрелда қабул қилинган сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шу боис, даъвогар 5 085 000 сўмни бюджетдан қайтариш ва 438 842 сўм банк фоизи ундиришни сўраб, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас, учинчи қисмига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Навоий туманлараро маъмурий судининг қонуний кучда бўлган 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорида жавобгар томонидан даъвогарни савдо нуқтасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви жараёнлари қонун ҳужжатларига зид ҳолда ўтказилганлиги ва шу асосда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳам қонунчилик талабларига жавоб бермаслиги, жумладан назорат хариди билан бошланган текширишда харид кузатувини амалга ошириш, назорат касса машинаси ҳисоботларини олиниши ҳамда кассадаги пул маблағларини саноқдан ўтказилиш жараёни ҳамда корхона раҳбари ва бошқа шахслар томонидан солиқ назоратининг амалга оширилишига тўсқинлик қилинганлик ҳолатлари видеотасвирга олинмаганлиги, шундай бўлса-да ҳаракатлар холислар иштирокисиз амалга оширилганлиги, баённома даъвогар вакили томонидан имзоланмаганлиги ёки уни имзо қўйишдан бош тортганлиги ҳақидаги тегишли ёзувлар баённомага киритилмаганлиги, сайёр солиқ текширувини ўтказиш жараёнида назорат харидини амалга ошириш учун солиқ органи кассасидан нақд пул маблағлари олинмаганлиги, нақд пул маблағларини банкнота қиймати, серияси ва рақамлари қайд этилмаганлиги, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган нақд пул маблағи корхонанинг кассасидан қайтариб олинмаган ва харид қилинган товар қайтариб берилмаганлиги, сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасида даъвогарнинг вакилини чақирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, даъвогарни баённома билан танишитириб ва бир нусхасини тақдим этилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган деб топилган. Қайд этилганларга кўра, сайёр солиқ текшируви жараёнлари қонун ҳужжатларига зид ҳолда ўтказилганлиги маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди 5 085 000 сўмни бюджетдан қайтариш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан банк фоизини ундириш талаби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасидан келиб чиққанлиги, бироқ тарафлар ўртасида вужудга келган муносабатлар фуқаролик хуқуқий муносабатлари эмас, балки маъмурий хуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлиги боис, ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг важлари билан асосли равишда келишмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, даъвогарни савдо нуқтасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви жараёни қонунчиликка мос келмаслиги ва шулар асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳам қонунчиликка зидлиги қонуний кучда бўлган суд қарори асосида ўз исботини топган ва қонунчилик талабларига риоя қилинмасдан қабул қилинган қарор ҳақиқий эмас деб топилган. Сайёр солиқ текшируви юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича тузилган 2023 йил 24 февралдаги хизмат текшируви хулосасида ҳам сайёр солиқ текширувида текширувчи ходимлар томонидан текшириш далолатномасида холисга имзо қўйдирилмаганлиги, харид учун ишлатилган нақд пул солиқ органлари кассасидан олинмаганлиги, текшириш жойида ҳужжатларни расмийлаштириш чоралари кўрилмаганлиги ҳолатлари бўйича текширувчи ходимлар томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги қайд этилган. Шу боис апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисида иккинчи маротаба қарор қабул қилиниши жавобгарни даъвогар томонидан тўланган жарималарни қайтариб бериш мажбуриятидан озод қилмаслиги хақида асосли хулосага келган. Солиқ Кодекси 103-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозимлиги, учинчи қисмида ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкинлиги, саккизинчи қисмида эса ушбу бобда белгиланган қоидалар ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган бўнак ва жорий тўловлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарнинг суммаларини ҳисобга олишга ёки қайтаришга нисбатан ҳам қўлланилади ҳамда солиқ агентлари ва йиғимларни тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши бегиланган. Даъвогар дастлаб жавобгар (солиқ органи)га тўланган жаримани қайтариш юзасидан 2022 йил 27 апрелда, кейинчалик эса 2022 йил 30 августда мурожаат қилган бўлса-да, мурожаатлари қаноатлантирилмаганлиги боис иқтисодий судга даъво аризаси киритишга сабаб бўлган. Шу боис шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 6 Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Сагатов ҳайъат аъзолари И.Таджиев