← Назад
Решение #524471 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 18 июль
4-1102-2302/1975-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Чирчиқ шаҳар Адлия
бўлимининг “Shoxrux-Dildora savdo” МЧЖ манфаатида жавобгар – Чирчиқ
шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 304.901.167 сўм асосий қарз ва
39.637.090 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни жавобгар вакиллари – Дж.Абдижабаров (бош ҳисобчи ўринбосари),
Ю.Насырова иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Чирчиқ шаҳар Адлия бўлими “Shoxrux-Dildora savdo” МЧЖ манфаатида
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳар Тиббиёт
бирлашмаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
304.901.167 сўм асосий қарз ва 39.637.090 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан даъвогар ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармасининг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор
қилинган даъвогар ҳамда учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок
этмади. Суд даъвогар ҳамда учинчи шахснинг электрон почтасига бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда ишга
низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига
эътироз билдириб, судга тарафлар ўртасида имзоланган таққослаш
далолатномалари ва ҳисоб-фактурани тақдим қилиб, ҳужжатларга асосан
жавобгарнинг қарздорлиги 150.440.140,17 сўмни ташкил қилишини ва ушбу
қарздорликни тан олиб қисқа фурсатда тўлаб беришини, даъвонинг пеня
қисмига жамиятнинг бугунги кунда иқтисодий аҳволи қийинлиги сабабли
қисқартириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъвогар олдидаги дебитор қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 мартда
18/4-сонли, 2022 йил 16 мартда 18/5-сонли, 2022 йил 24 мартда 18/7-сонли
ҳамда 2022 йил 30 майда 22/21-сонли аутсорсинг шартномалари тузилган
бўлиб, мазкур шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга хизмат (шифохонада
даволанаётган кассаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланган таомларни
тайёрлаб бериш)лар кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномаларга асосан, даъвогар томонидан шартномалар
мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган
хизматлар учун даъвогарга тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023
йил 7 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 304.901.167 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорликни тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2023 йил 7 мартдаги 1-сонли талабнома жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгаргар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатидан кўринишича,
жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги (таққослаш далолатномасига
асосан 117.183.345,89 сўмни + ҳисоб-фактуралар бўйича 33.256.794,28 = ) жами
150.440.140,17 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво
аризасига илова қилинган тарафлар ўртасида имзоланган таққослаш
далолатномалари ва 2023 йил 11 июлдаги 155/1-сонли ҳамда 154/1-сонли
ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг
жавобгардан 304.901.167 сўм асосий қарз ундириш талабини 150.440.140,17
сўмга қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогарнинг
даъво
аризасида
шартномалардаги
мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномаларнинг
4-бандига асосан жавобгардан 39.637.090 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
ушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, (талаб
қилинган) қолган 39.637.090 сўм пеня миқдорини 6.000.000 сўмгача
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Мазкур ҳолатда, суд даъвонинг 154.461.026,83 сўм қисми асоссиз
бўлганлиги сабабли асоссиз қисми бўйича давлат божи суммасини даъвогардан
ундиришни лозим топади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган
даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим
топиб, ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан “Shoxrux-Dildora savdo”
МЧЖ фойдасига 150.440.140,17 сўм асосий қарз ва 6.000.000 сўм пеня
ундирилсин.
Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Тошкент вилоят адлия
бошқармаси фойдасига 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан республика бюджетига
3.801.544,60 сўм давлат божи ундирилсин.
“Shoxrux-Dildora savdo” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3.089.220,53 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов