Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2385 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый Чирчиқ уй-жойдан фойдаланиш қисми
Source ID 1151565 Claim ID 3387033 PDF Hash 84338ccac2b41579... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 234 символов
4-1102-2302/2385-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) ҳисобидан 129.772.715,98 сўм ижара тўлови (икки баравари)ни ундириш ҳамда жавобгарга “Bibixonim oshxonasi” МЧЖни Бўстонлиқ тумани, “Чинбойлик” МФЙда жойлашган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) балансидаги майдони 210,17 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Л.Мелихова (2023 йил 11 июлдаги 1119-сонил ишончнома асосида), “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ вакили – Ф.Саидов иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 129.772.715,98 сўм ижара тўлови (икки баравари)ни ундириш ҳамда жавобгарга “Bibixonim oshxonasi” МЧЖни Бўстонлиқ тумани, “Чинбойлик” МФЙда жойлашган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) балансидаги майдони 210,17 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Судининг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) ишга дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳудудий уй-жойдан фодаланиш қисми билан алмаштирилган ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги Тошкент вилояти бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахснинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги Тошкент вилояти бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги ижара тўлови суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъвонинг ижара тўловини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш, мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш табидан воз кечишини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ижара тўловига эътироз билдириб “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ 2020 йилдан 2021 йилгача фаолият юритмаганлигини билдириб, ушбу давр учун даъвогар асоссиз ижара тўловини сўраганлигини маълум қилиб суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ вакили жавобгарнинг важларини қўллаб қувватлаб, ушбу даврда фаолият юритмаганлигини маълум қилиб қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Бўстонлиқ тумани, “Чинбойлик” МФЙда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳудудий уй-жойдан фодаланиш қисми балансида бўлган майдони 210,17 кв.м бўлган жойда 2020 йил 1 сентябрдан 2022 йил 11 ноябрга қадар декабрга қадар “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ томонидан умумий овқатланиш фаолияти сифатида фойдаланиб, ижара шартномаси тузмасдан, ижара ҳаққини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори 6-бандида, Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳудудий уй-жойдан фодаланиш қисми балансида бўлган 210,17 кв.м жойдан 2020 йил 1 сентябрдан 2022 йил 11 ноябрга қадар “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ умумий овқатланиш фаолияти сифатида фойдаланган давр учун ижара ҳаққи 2020 йил учун 6.816.513 сўм, 2021 йил учун 27.069.896 сўм, 2022 йил учун 30.999.896,64 сўм жами 64.886.357,99 сўм ҳисобланиб, унинг иики баравари эса 129.772.715,98 сўмни ташкил қилган. Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан 2022 йил 18 ноябрдаги 681/01-08-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, судга тақдим қилган ҳужжатларга кўра даъво аризасида келтирилган ер майдони 210,17 кв.м эмас балки, 96,20 кв.мни ташкил қилиши, шунигдек “Bibixonim oshxonasi” МЧЖ 2020 ва 2021 йилларда фаолият олиб борилмаганлиги, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотига кўра, жавобгарнинг 2021 йил 1 январдан 2022 йил 11 ноябргача бўлган давр учун қарздорлик ижара ҳаққи жами 53.165.530,02 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Шу сабабли суд даъвонинг жавобгардан 129.772.715,98 сўм ижара тўловини ундириш қисмини 53.165.530,02 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарга “Bibixonim oshxonasi” МЧЖни Бўстонлиқ тумани, “Чинбойлик” МФЙда жойлашган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (уй жойдан фойдаланиш қисми) балансидаги майдони 210,17 кв.м бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабидан воз кечишини маълум қилган. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади. Суд жавобгарга нисбатан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш талаби бўйича даъводан воз кечишни иш юритишга қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ушбу ҳолатда даъвонинг асоссиз 76.607.185,96 сўм қисми ва мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш талаби бўйича давлат божини даъвогардан, даъвонинг асосли 53.165.530,02 сўм қисми бўйича давлат божи қисмини жавобгардан ундирилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 10-бандида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвонинг асосли қисми бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин. Даъвогарнинг жавобгарга “Bibixonim oshxonasi” МЧЖни мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш талаби бўйича даъводан воз кечиши иш юритишга қабул қилинсин ва мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳудудий уй-жойдан фодаланиш қисми ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 53.165.530,02 сўм ижара ҳаққи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ шаҳар ҳудудий уй-жойдан фодаланиш қисми ҳисобидан республика бюджетига 1.063.310,60 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Судья А.К.Пайғамов