← Назад
Решение #524476 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 194 символов
4-1102-2302/2383-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Тошкент
Давлат Аграр Университети ҳисобидан 78.096.415,56 сўм ижара тўловини
ундириш ҳамда жавобгарга Эргашев Дилшод Тойиржоновични ва унинг
фаолиятини Қибрай тумани Универститет кўчаси, 2-уйда жойлашган
Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 282,0 кв.м
бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили – Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили – Ф.Шарипов (2023 йил 6 февралдаги 1/1-11291сонил ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, Тошкент Давлат Аграр Университети (бундан кейин
матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 78.096.415,56 сўм ижара
тўловини ундириш ҳамда жавобгарга Эргашев Дилшод Тойиржоновични ва
унинг фаолиятини Қибрай тумани Универститет кўчаси, 2-уйда жойлашган
Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 282,0 кв.м
бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Судининг 2023 йил 4 июлдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган
ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги Тошкент
вилояти бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи
шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахснинг
электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги
суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Ғазначилиги Тошкент вилояти бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Олдинги суд мажлисида Д.Эргашев ўз фикрларини билдириб қўшимча
келишув тузилганлиги маълум қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги ижара тўлови суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
қўшимча келишув тузилганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад
этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижроси
юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Қибрай тумани, Универститет
кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент Давлат Аграр Университети балансида
бўлган майдони 282,0 кв.м бўлган жойдан фуқаро Д.Эргашев томонидан
“Омборхона” сифатида фойдаланиб, ижара шартномаси тузмасдан, ижара
ҳаққини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштири
чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори 6-бандида, Давлат мулкини
ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага
берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги,
бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати
аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш
куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик
даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни
ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши
белгиланган.
Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган 282,0 кв.м
бўлган жойдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар Д.Эргашев
томонидан “Омборхона” сифатида фойдаланиб, ижара шартномаси
тузмасдан, ижара ҳаққини тўламасдан фойдаланиб келган давр учун ижара
ҳаққи 39.048.207,78 сўм ҳисобланиб, унинг иики баравари эса 78.096.415,56
сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан 2022 йил 2 декабрдаги
691/01-08-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
17 июлда қўшимча келишув (шартномаси) тузилганлиги ҳамда ушбу
келишувнинг муддати 2022 йил 1 январдан 2022 йил 31 мартга қадар
белгиланганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова
қилинган қўшимча келишув билан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолат
юзасидан даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, 2022 йил 1
апрелдан 2022 йил 20 июлгача ҳисобланган ижара тўлови жами 25.799.708,71
сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Шу сабабли суд даъвонинг
жавобгардан
78.096.415,56 сўм ижара тўловини ундириш қисмини
25.799.708,71 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарга Эргашев Дилшод Тойиржоновични ва
унинг фаолиятини Қибрай тумани Универститет кўчаси, 2-уйда жойлашган
Тошкент Давлат Аграр Университети балансида бўлган майдони 282,0 кв.м
бўлган жойдан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Бироқ, тарафлар ўртасида 2022 йил 20 июлда 314497/123-22-сонли ижара
шартномаси тузилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ушбу ҳолатда даъвонинг асоссиз 52.296.706,85 сўм қисми ва мажбурий
тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш талаби бўйича давлат божини
даъвогардан, даъвонинг асосли 25.799.708,71 сўм қисми бўйича давлат божи
қисмини жавобгардан ундирилиши лозим.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг 10-бандида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг
ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ
судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар берганлик
учун давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда
унинг ҳудудий органлари давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвонинг
асосли қисми бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 535, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин.
Тошкент Давлат Аграр Университети ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 25.799.708,71 сўм ижара тўлови ва
33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент Давлат Аграр Университети ҳисобидан республика бюджетига
515.994,17 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши мумкин.
А.К.Пайғамов