Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/11651 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Ответчик / Подсудимый "CHAROGON FAYZ SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132733 Claim ID 3389373 PDF Hash db1312dad3e7c68f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
Ушбу Кодекс 91-моддаси Ушбу Кодекс 91 code_article
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 784 символов
4-1001-2213/11651-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Charag’on fayz servis” масъулияти чекланган жамияти вакили – А.Хамидуллаев (ишончномага асосан), Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси вакили О.Истамов (2023 йил 24 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг “Charag’on fayz servis” масъулияти чекланган жамияти зиммасига Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 2-“д” уй манзилда жойлашган ноқонуний тарзда эгаллаб олинган 203 кв.м. ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланган вақтда қилинган сарф харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириб, ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори устидан “Charag’on fayz servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 19 ноябрдаги 01-500-сонли баённомасига асосан Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича берилган топшириғига асосан Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2021 йил 10 декабрдаги 2211/D-сонли хати юзасидан Давлат кадастрлар палатаси туман бўлими мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда ҳамда кадастр ҳужжатларига кўра “Charag’on fayz servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 2-“д” уй манзилида қўшимча равишда тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, архитектура ва қурилиш қоидаларини бузган холда ўзбошимчалик билан 203 кв.м. ер майдони эгаллаб олиниб, ушбу ер майдонида 203 кв.м.дан иборат ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан жавобгарга 2021 йил 25 декабрда 2622/д-сонли огоҳлантириш хати берилган. Бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига юқорида қайд этилган манзилда жойлашган ноқонуний тарзда эгаллаб олинган 203 кв.м. ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланган вақтда қилинган сарф харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириб, ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Олмазор туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси (матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин 15 кунлик муддат ичида Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 2-“д” уй манзили бўйича жойлашган 203,0 кв.м.ли ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 2-“д” уй манзилида жойлашган 203,0 кв.м. бўлган ер майдонидан Собир Раҳимов туман (ҳозирги Олмазор туман) ҳокимининг 2011 йил 1 апрелдаги 16-Ф-сонли фармойишига асосан автомобилларни ювиш ва музқаймоқ шохобчалари сифатида фойдаланиб келинаётганлиги, шунингдек, фармойишда ушбу ҳудуд шаҳар ва туман эхтиёжлари учун зарур бўлиб қолганда ўз ҳисобидан бўшатиб бериш шартлиги кўрсатилганлиги, бироқ ушбу ҳолатда 203,0 кв.м. бўлган ер майдони туман эҳтиёжлари учун олиб қўйилмаётганлиги, балки даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган деб ер майдонини қайтариш ва ушбу майдонда қурилган қурилмани бузиш талаби қўйилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 2 д уй манзилида ўзбошимчалик билан 203 кв.м ер майдони эгаллаб олиниб, ушбу ер майдонида 203 кв.м иборат ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳақида даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Ушбу Кодекс 91-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Жавобгар томонидан 203 кв.м.га тенг бўлган қурилма қонунга зид равишда қурилган бўлиб, ушбу қурилма давлат кадастр рўйхатидан ўтмаган ва унга нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд эмас. Қолаверса, Собир Раҳимов туман (ҳозирги Олмазор туман) ҳокимининг 2011 йил 1 апрелдаги 16-Ф-сонли фармойишида бўш турган ер майдонидан жавобгарга эмас, балки фуқаро Ш.Жўраевга вақтинчалик фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, унда қанча ер майдонидан вақтинчалик фойдаланишга рухсат берилганлиги кўрсатилмаган. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида келтирган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 700 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “Charag’on fayz servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев