Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/45053 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AVALON INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "INFINLEASING " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1133264 Claim ID 3417443 PDF Hash 6593355c9f41728b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
июнда ЖК 168-моддаси июнда ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
Хикматова ЖКнинг 241-моддаси Хикматова ЖК 241 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 417 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
битим ФКнинг 116-моддаси битим ФК 116 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 384 символов
4-1001-2229/45053-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Усманов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “InFinLeasing” МЧЖ вакили – А.Очилов (2023 йил 4 январдаги ишончномага асосан), “Avalon invest” МЧЖ вакиллари – Д.Мирсагатова (раҳбар), Ш.Тухтаев (2023 йил 17 июлдаги ишончномага асосан) иштирокида, “Avalon invest” МЧЖнинг “InFinLeasing” МЧЖ билан 2022 йил 5 майда тузилган AI-IL-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори устидан “InFinLeasing” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Avalon invest” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “InFinLeasing” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 5 майда AI-IL-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар ўзига тегишли Чилонзор тумани, 7-мавзе, 2/2-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 539 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк биносини 2 000 000 000 сўмга сотиш, жавобгар мазкур бинони қабул қилиб олиш ҳамда белгиланган тартибда ва миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2022 йил 12 майда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан бино жавобгарга топширилган, 2022 йил 13 майда мазкур бинога бўлган мулк ҳуқуқи жавобгарга ўтказилган. Шартнома даъвогар вакили, раҳбари М.К.Хикматова ва жавобгар вакили, раҳбар вазифасини бажарувчи Ш.Э.Кувандиков томонидан имзоланган. Мазкур шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депаратментининг Чилонзор туман бўлими томонидан 2022 йил 2 июнда ЖК 168-моддаси тўртинчи қисмининг “а” банди ва 228-моддаси иккинчи қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномани расмийлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлардаги имзолар ва муҳр изларини аниқлаш учун судга оид хатшунослик ва техник-криминалистика экспертизалари тайинланган бўлиб, хатшунослик экспертизасининг 2022 йил 21 июндаги 1074-сонли хулосасига кўра даъвогар номидан 2022 йил 4 апрелдаги 6-сонли таъсисчилар йиғилиши баённомаси, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномадаги имзолар жамият таъсисчиси Р.Э.Норматова номидан бажарилган имзолар унинг ўзи томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан бажарилганлиги, судга оид техник-криминалистика экспертизасининг 2022 йил 21 июндаги 1073-сонли ва 1076-сонли хулосаларига кўра даъвогар номидан 2022 йил 4 апрелдаги М.К.Хикматовани жамиятга раҳбар этиб тайинлаш ҳақидаги 4-сонли буйруқ, 4-сонли жамият таъсисчилари баённомаси, 2022 йил 5 майдаги 6-сонли таъсисичилар баённомаси, 2022 йил 5 майдаги 7-сонли буйруқ, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган нархни келишиш далолатномаси, 2022 йил 12 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси, лизинг шартномаси ва олди-сотди шартномасидаги даъвогар номидан қўйилган муҳр излари даъвогарга тегишли муҳрдан эмас, балки бошқа муҳрдан бажарилганлиги аниқланган. Шу боис даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 майда тузилган AI-IL-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 майда тузилган AI-IL-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, мазкур шартномага асосан тарафлар ўртасида 2022 йил 5 майда 194-2022-ML-сонли лизинг қайтариш шартномаси тузилиб, 2022 йил 7 майдаги тўлов топшириқномасига асосан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2 000 000 000 сўм ўтказиб берилганлиги, олди-сотди шартномасига асосан 2022 йил 13 майда кўчмас мулк биносига бўлган мулк ҳуқуқи 10:03:03:02:01:0091 кадастр рақами билан жавобгарга ўтказилганлиги, кўчмас мулк биноси кредит маблағи эвазига сотиб олинганлиги, банк ва жавобгар ўртасида тузилган ипотека шартномасига асосан мазкур кўчмас мулк биноси гаровга қўйилганлиги, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тўхтатиб туриш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли иш юритишни тўхтатиб туришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, иш юритишни тўхтатиб туришга асослар мавжуд эмаслиги сабабли суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар номидан 2022 йил 4 апрелдаги 6-сонли таъсисчилар йиғилиши баённомаси, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномадаги имзолар жамият таъсисчиси Р.Э.Норматова номидан бажарилган имзолар унинг ўзи томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан бажарилганлиги, даъвогар номидан 2022 йил 4 апрелдаги М.К.Хикматовани жамиятга раҳбар этиб тайинлаш ҳақидаги 4-сонли буйруқ, 4-сонли жамият таъсисчилари баённомаси, 2022 йил 5 майдаги 6-сонли таъсисичилар баённомаси, 2022 йил 5 майдаги 7-сонли буйруқ, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган нархни келишиш далолатномаси, 2022 йил 12 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси, лизинг шартномаси ва олди-сотди шартномасидаги даъвогар номидан қўйилган муҳр излари даъвогарга тегишли муҳрдан эмас, балки бошқа муҳрдан бажарилганлиги Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида тайинланган судга оид хатшунослик ва техник-криминалистика экспертизалари бўйича берилган 2022 йил 21 июндги 1073-сонли, 1076-сонли ва 1074-сонли хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги 393-сонли ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 13 февралдаги Хикматова Муҳайё Қудратилла қизига нисбатан чиқарилган ҳукми бекор қилиниб, М.Хикматова ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 000 000 сўм жарима жазоси тайинланганлиги, даъвогар иш бошқарувчиси М.Ғуломов, жавобгар ходими Ш.Буранкулов, “Даврбанк” ХАТБ Чилонзор туман бўлими мутахассиси И.Омонов ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси татибида хабарнома юборилганлиги инобатга олинганлиги, шу асосда ҳозирги кунда Чилонзор туман ИИБ томонидан “Жамшид” исмли ва бошқа шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 116-моддасига мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 12.1-бандида битимни тузган шахс томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги сабабли битимни ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2022 йил 5 майда тузилган AI-IL-сонли олди-сотди шартномасининг қалбакилаштирилганлиги юқорида қайд этилган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этиш, кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида келтирган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда жавобгарнинг ҳозирги кунда Чилонзор туман ИИБ томонидан “Жамшид” исмли ва бошқа шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги сабабли иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 5 Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 750 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 169, 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: “InFinLeasing” МЧЖнинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори ўзгаришсиз, “InFinLeasing” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев