Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2203/71750 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардар самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти худудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UN
Source ID 1132732 Claim ID 3417271 PDF Hash 4dbd79f6d5bcdf14... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 11 081 символов
4-1001-2203/71750-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ш.Ахроров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили – Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги ишончномага асосан), Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали вакили – Т.Жўраев (2023 йил 17 июлдаги ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиалидан 19 046 449,97 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ўртаовул” МФЙ, А.Темур кўчасида жойлашган Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети балансидаги мулклар хатловдан ўтказилганда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали (бундан буён матнда Филиал деб юритилади) балансидаги 60 кв.м. бўлган ер майдони “Everest-prime trade” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) томонидан умумий овқатланиш фаолияти билан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 15 ноябрга қадар ижара шартномаси тузмасдан ва ижара ҳақини тўламасдан фойдаланиб келаётганлигини аниқланган. Юқорида қайд этилган Қарорнинг 6-бандига кўра, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади. Тошкент вилоят ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 61-10-0-Q/22-сонли қарори билан вилоят ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан 2022 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Шу боис бошқарма томонидан филиалга нисбатан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 15 ноябрга қадар давр оралиғи учун 9 523 224,99 сўм ижара ҳақи ҳисобланган, унинг икки баравари эса 19 046 449,97 сўмни ташкил қилган. Мазкур ижара тўловини тўлаш тўғрисида юборилган 2022 йил 18 ноябрдаги 676/01-08-сонли талабнома филиал томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, филиал ҳисобидан 19 046 449,97 сўм ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан бошқарманинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, филиалдан бошқарма фойдасига 19 046 449,97 сўм ижара тўлови, 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 380 928,99 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Бошқарманинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Шунингдек, бошқармадан филиал фойдасига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 191 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Бошқарманинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, ижара шартномасида уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва у билан боғлиқ харажатлар ижарага олувчи зиммасига юклатилиши белгиланганлиги, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, қўшимча келишув 2022 йил апрель ойида тузилиши лозимлигига эътибор қаратилмаганлиги, бошқарма давлат божидан озод этилган бўлса-да ундан филиал фойдасига асоссиз равишда 191 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган филиал вакили ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ўртаовул” МФЙ, А.Темур кўчасида жойлашган Университет балансидаги мулклар хатловдан ўтказилганда, филиал балансидаги майдони 60 кв.м. бўлган жойдан МЧЖ умумий овқатланиш фаолияти билан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 15 ноябрга қадар ижара шартномаси тузмасдан ва ижара ҳақини тўламасдан фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланиб, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган ҳамда қайд этилган қарорнинг 6-бандига асосан Филиалга нисбатан ушбу давр оралиғи учун 9 523 224,99 сўм ижара ҳақи ҳисобланган ва судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унинг икки баравари миқдорида 19 046 449,97 сўмни ундиришни сўраган. Бироқ, бошқарма - “ижарага берувчи” ва МЧЖ - “ижарага олувчи” ўртасида 2021 йил 31 мартда 004830/10-21-сонли икки томонлама ижара шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра бошқарма МЧЖга Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ўртаовул” МФЙ, А.Темур кўчаси манзилидан умумий майдони 60 кв.м. бинони 2021 йил 31 мартдан 2026 йил 31 мартга қадар бўлган муддатда ижарага берилган. Шунингдек, 2022 йил 2 декабрда бошқарма, филиал ва МЧЖ ўртасида ижара шартномасига 1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра ижара объекти МЧЖга 2022 йил 28 сентябрдан 2026 йил 23 мартга қадар ижарага берилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, шу билан бирга апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, бошқарманинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. шунингдек, бошқармадан филиал фойдасига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 191 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи иккинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 10-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун бошқармадан ундирилиши лозим бўлган 5 давлат божини бошқарма давлат божидан озод этилганлиги сабабли ундирмасликни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини бошқарма зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев