← Назад
Решение #524536 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 43 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди банк томонидан ФК | 281 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 850 символов
4-1601-2101/4627-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – А.Дадабаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Хоназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “LEVMUNIR” МЧЖ вакили – З.Халимов (2022 йил
5 августдаги ишончномага асосан) иштирокида, “LEVMUNIR” МЧЖнинг
“Агробанк” АТБ Мингбулоқ туман филиали ҳамда “NAM QURILISH
LOYIHA INVEST” МЧЖга нисбатан 2019 йил 19 декабрдаги нотариал
тартибда тасдиқланган, реестр рақами 201900412004919-сонли гаров
шартномасини даъвогарга оид қисмини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва Наманган
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори устидан “LEVMUNIR”
МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“LEVMUNIR” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Агробанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) Мингбулоқ
туман филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади)
ҳамда “NAM QURILISH LOYIHA INVEST” МЧЖга (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, 2019 йил 19 декабрдаги нотариал тартибда тасдиқланган, реестр
рақами 201900412004919-сонли гаров шартномасини даъвогарга оид
қисмини бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Агробанк” АТБ жавобгар сифатида ишга жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Банк филиалига
нисбатан иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
ўрганилмаганлиги,
ишдаги
мавжуд
ҳужжатларга
ҳуқуқий
баҳо
берилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда
асослантирилмасдан, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги,
даъвони рад этишда “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 43-моддасига асосланиб, ипотека тугатилмаганлигини инобатга
олганлиги, ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб
эълон қилинганидан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида
қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилиши ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
сўралган.
Суд муҳокамасида жавобгарлардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро
судининг 2020 йил 25 июндаги 2-1601-2004/2065-сонли ҳал қилув қарори
билан банк фойдасига даъвогар ва жавобгар ҳамда фуқаролар Жўраев Бунёд
Асатиллаевич ва Турсунов Бахром Муҳаммаджановичдан 2 800 000 000 сўм
асосий қарз, 144 436 529 сўм фоиз, 15610 сўм почта харажати ундириш
белгиланиб, ундирув гаровдаги даъвогарга тегишли бўлган Тўрақўрғон
тумани, Сарой ҚФЙ, Шовон МФЙда жойлашган қурилиш ости майдони
775,2 кв.м., фойдали ер майдони 1925,92 кв.м. бўлган “Маъмурий бино”
бино-иншоотларига қаратилган.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро
судининг 2020 йил 11 ноябрдаги 2-1602-2005/6004-сонли ҳал қилув қарори
билан банк фойдасига даъвогар ва жавобгар ҳамда фуқаролар Жўраев Бунёд
Асатиллаевич ва Турсунов Бахром Муҳаммаджановичдан 481 020 471 сўм
фоиз, 700 000 000 сўм жарима, 15 610 сўм почта харажати ундириш
белгиланиб, ундирув гаровдаги даъвогарга тегишли бўлган Тўрақўрғон
тумани, Сарой ҚФЙ, Шовон МФЙда жойлашган қурилиш ости майдони
775,2 кв.м., фойдали ер майдони 1925,92 кв.м. бўлган “Маъмурий бино”
бино-иншоотларига қаратилган.
Банк томонидан 2020 йил 24 ноябрдаги 699-сонли хат билан қайд
этилган ҳал қилув қарорларига асосан ижро хужжатлари МИБ Наманган
шаҳар бўлимига юборилган.
МИБ Наманган шаҳар бўлимининг 2020 йил 5 декабрдаги гаров
нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланиш ҳақида банкка юборган
10-1624/20-сонли таклиф хатига банк томонидан 2020 йил 7 декабрда
712-сонли розилик хати берилган.
Бироқ, Наманган туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
10 майдаги 5-1601-2001/380-сонли ҳал қилув қарори билан МИБ Наманган
шаҳар бўлимининг 2020 йил 7 декабрдаги “Сотилмаган бино иншоотни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қарори
ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 3 июндаги ажримига биноан Фуқаролик
ишлари
бўйича
Наманган
туманлараро
судининг
2020
йил
11 ноябрдаги 2-1602-2005/6004-сонли ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
9 февралдаги ажрими ўзгартирилиб, ундирувни гаров мулкига қаратиш
қисми чиқарилган.
Суднинг ижро хужжатларига асосан МИБ Наманган шаҳар бўлими
томонидан ижро харакатлари давом эттирилган ва электрон онлайн аукцион
савдоларидан гаров мулки сотилмай қайтганлиги боис давлат ижрочиси
томонидан баҳоланган нархдан 10 фоиз арзонлаштирилган баҳода мулк
қарздорлик эвазига таклиф қилинган. Бу ҳақда МИБ Наманган шаҳар бўлими
томонидан банкка 2021 йил 28 октябрда 10-821/21-сонли таклиф хати
берилган.
Банк томонидан 2021 йил 12 ноябрда МИБ Наманган шаҳар бўлимига
кўчмас мулкни натура ҳолда 3 689 847 000 сўмга банк балансига қабул
қилинишига розилик берилган.
2-1601-2004/2065-сонли фуқаролик иши бўйича 2022 йил 11 январда
такроран ижро иши қўзғатилиб, мазкур ижро иши 2022 йил 10 майда
тамомланган.
Қарорда гаровдаги мулкни ундирувчи 10 фоиз арзонлаштирилган
баҳода ўзига олиши тўғрисида жавоб хати берилганлиги, бироқ қайтарилиши
лозим бўлган 745 394 874 сўмни тўламаганлиги кўрсатилган.
“Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 56-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларига мувофиқ
ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги
қарори ҳақида давлат ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш
кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт, ундирувчи мол-мулкни ўзида
қолдиришдан воз кечган ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда
ёзма шаклда тақдим этмаган тақдирда мол-мулк ижро харажатлари, шу
жумладан мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича
қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 281-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларига
мувофиқ такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда
гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини
такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан
ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. Агар гаровга
олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди
савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади.
Ушбу ҳолда банк гаров нарсасини ўзида олиб қолиш истагини
бир ойлик муддатда билдирган. Қонуннинг 56-моддасида белгиланган
беш кунлик муддатда банк томонидан жавоб берилмаганлиги ва ижро ишини
юритишни тамомланганлиги, гаров шартномасини бекор бўлишига олиб
келмайди.
Шу боис банк Қонуннинг 56-моддасида белгиланган муддатда жавоб
бермаганлиги оқабатида МИБ Наманган шаҳар бўлими томонидан 2021 йил
3 ноябрда ижро иши юритиш тамомланганлиги, ФКнинг 281-моддасида
белгиланган бир ойлик муддат банкнинг ҳуқуқи бўлганлиги, банк
ўз ҳуқуқларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорнинг ҳуқуқ
ва манфаатларини бузмаслиги, ўз ҳуқуқини суъистеъмол қилмаслиги
лозимлиги ҳақида даъвогар томонидан келтирилган важлар билан келишиб
бўлмайди.
Қолаверса, 2019 йил 19 декабрда тузилган гаров шартномасининг
кўчмас мулкка оид қисми қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан
ўтказилиши шарт бўлгани ҳолда, ўтказилмаган бўлса-да, фуқаролик ишлари
бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 4 февралдаги ҳал қилув
қарорида
даъвогарнинг
гаров
шартномаси
давлат
рўйхатидан
ўтказилмаганлиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
талабини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув
қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган
ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Биринчи инстанция суди банк томонидан ФКнинг 281-моддасида
белгиланган бир ойлик муддат доирасида гаров нарсасини ўзида олиб қолиш
ҳуқуқидан фойдаланиш истаги билдирилганлиги сабабли даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш, банк филиали юридик шахс мақомига эга
бўлмаганлиги сабабли даъво талабининг унга оид қисми бўйича иш
юоритишни тугатиш, апелляция инстанцияси суди эса моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 675 000 сўм давлат божи
ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги
ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори
ўзгаришсиз, “LEVMUNIR” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“LEVMUNIR” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев