← Назад
Решение #524612 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 053 символов
4-2002-2301/224-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Н.Зоиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Кодирова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “Жўрақул бобо савдо” хусусий корхонаси вакиллари –
Э.Ахмедов (раҳбар), Ў.Собиров (2023 йил 5 январдаги ишончномага асосан),
И.Ахмедов (2023 йил 14 июлдаги ишончномага асосан), “Қоровулбозор
қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Ф.Бўронов
(раҳбар), А.Олимов (2023 йил 31 январдаги ишончномага асосан)
иштирокида, “Жўрақул бобо савдо” хусусий корхонасининг “Қоровулбозор
қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятидан 267 000 000 сўм асосий
қарз, кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 5 000 000 сўм пеня, жами
272 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори устидан
“Жўрақул бобо савдо” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Жўрақул бобо савдо” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Қоровулбозор қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 267 000 000 сўм асосий қарз
ва 5 000 000 сўм пеня, жами 272 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 25 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, олди-сотди шартномасига асосан жавобгарга қурилиш маҳсулотлари
берилганлиги, жавобгар вакиллари томонидан олинган қурилиш
маҳсулотлари махсус дафтарда ёзиб борилиб, ўзаро солиштириб қарздорлик
ҳисоб-китоб қилинганлиги, 2022 йил 10 январда жавобгар билан ўртадаги
қарз тан олиниб, таққослаш далолатномаси тузилганлиги, жавобгар раҳбари
2021 йил 20 декабрда дафтарда 267 миллион сўмлик маҳсулот ҳақидан қарзи
борлигини тасдиқлаб имзолаганлиги, жавобгар иш юритувчиси Ш.Шукуров
ҳам имзолаганлиги, суд мажлисида маҳсулотлар жавобгар томонидан олиб
кетилганлигини гувоҳлар тушунтиришларида тасдиқлаган бўлса-да, ушбу
ҳолат инобатга олинмаганлиги, мақбул далил бўлган солиштирма
далолатномани ва ҳисоб-китоб дафтаридаги ёзувларни суд номақбул
далил деб эътироф этганлиги асослантирилмаганлиги, жавобгарнинг
267 000 000 сўмлик қарзи мавжудлиги исботланганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун
юбормасдан, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
26 февралда 7-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар (сотувчи) жавобгар (буюртмачи)га 267 000 000 сўмлик қурилиш
материалларини мулк қилиб бериш, жавобгар эса қурилиш материалларини
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандида шартнома бўйича жавобгар тўловни 15 фоиз
олдиндан, қолган 85 фоиз маҳсулот қабул қилиб олинган кундан
кечиктирмай тўлаб бериши, шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган
мол-мулк суммаси даъвогарга шартнома имзолагандан 10 кун ичида тўлаб
берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъво аризасида жавобгар билан олдиндан шартномавий муносабатлар
йўлга қўйилганлиги, шартномада кўрсатилган 267 000 000 сўмлик қурилиш
маҳсулотларини даъвогар фаолият кўрсатиб келаётган савдо дўконидан
жавобгарнинг ишончли вакиллари олиб кетганлиги, маҳсулотларни олганлик
ҳолати махсус ҳисоб-китоб дафтарида қайд этилганлиги, жавобгар раҳбари
томонидан 2022 йил 10 январда солиштирма далолатнома тасдиқланиб,
қарздорлик тан олинган бўлса-да, бироқ тўлов амалга оширилмаганлиги асос
сифатида кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2023 йил 11 февралдаги 3-сонли
талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур
низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 103-сонли
Қарорининг 3-бандида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунинг
11-моддаси
ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма
шаклда тузилиши, шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки
келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги (қонунда кўрсатилган
ҳоллар бундан мустасно), бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя
этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг
тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари
билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан
тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозимлиги,
судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини
тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт
ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо
бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув
асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда
белгиланган тартибда ҳал этмоқлари кераклиги, бунда судлар Фуқаролик
кодексининг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга
хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб
борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган
амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини
ўрганишлари ва баҳо беришлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 47-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура,
қоида
тариқасида,
электрон
ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом
деб юритилади) 2-бандига кўра ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини
ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Низомнинг 61-бандига кўра электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш
юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган
ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига
расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 14-моддасига мувофиқ операциялар амалга оширилганлигини
қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир
фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос
бўлади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга
оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин
тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли
бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс
эттирилади.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга 267 000 000 сўмлик маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура, ишончнома
ёки юк хати мавжуд эмас.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қолаверса, даъвогар томонидан 2023 йил 21 февралда жавобгарга
5-сонли ҳисобварақ-фактура электрон тартибда юборилган бўлса-да,
жавобгар томонидан 2023 йил 22 февралда рад этилган.
Биринчи инстанция суди таққослаш далолатномаси, қурилиш
маҳсулотлари олинганлиги қайд этилган дафтар, суд мажлисида сўралган
гувоҳларнинг кўрсатувлари низо юзасидан маҳсулот етказиб берилганлигини
тасдиқловчи мақбул далил ҳисобланмаслигини, хўжалик юритувчи
субъектлар ўртасида юзага келадиган хўжалик операциялари амалга
оширилганда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги
(форматдаги),
товарлар
ҳақиқатда
жўнатилганлигини
ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи
ҳужжат – ҳисобварақ-фактура тузилиши лозимлигини, даъво талаби исботлаб
берилмаганлигини, ишдаги мавжуд дафтардаги ёзувлар, тилхат
ва гувоҳларнинг кўрсатмалари юридик шахслар ўртасида хўжалик
операцияларини тасдиқловчи далил эмас, балки фуқаролар ўртасида юзага
келадиган ўзаро иқтисодий алоқаларни тасдиқлаши мумкинлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этиш, апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятида келтирган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 360 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 апрелдаги
ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори ўзгаришсиз, “Жўрақул бобо савдо”
хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Жўрақул бобо савдо” хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев