Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2203/3512 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узагроинспекциянинг Каракалпакстан Республикасы баскармасы Ответчик / Подсудимый Жахангир Элита ф/х
Source ID 1137390 Claim ID 3336093 PDF Hash 5857cd501f2802aa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збошимчалик билан фойдаланганлиги учун МЖтК 74-моддаси збошимчалик билан фойдаланганлиги учун МЖтК 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 527 символов
4-2301-2203/3512-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Баймуратов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Г.Зарипова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили З.Балашев (2023 йил 11 июлдаги 7/23-0456-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат А.Гобенов (2023 йил 18 июндаги 10-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг жавобгар “Jahangir-elita” фермер хўжалигига нисбатан 164 606 400 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори, Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан “Jahangir-elita” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда ариза деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари “Jahangir-elita” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан бажарилишининг аҳволи ўрганилган. Ўрганиш жараёнида 2022 йил 13 октябрда расмийлаштирилган далолатномада ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларда жавобгар рухсатсиз ўзбошимчалик билан 73,6 гектар ерга шоли экиб, сувдан фойдаланганлиги ва 1 828 960 м3 сув олинганлиги қайд этилган. Бунинг учун жавобгарга 164 606 400 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Жавобгар томонидан ушбу сумма ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 164 606 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан 164 606 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган 164 606 400 сўм жарима аризачи фойдасига ундирилган. Апелляция инстанция судининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўришга юбориш ҳақида қарор чиқаришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар вакиллари томонидан расмийлаштирилган 2022 йил 13 октябрдаги далолатномада жавобгар 73,6 гектар ер майдонига рухсатсиз шоли экканлиги ва ер майдонига 1 828 960 м3/с сув сарфлаганлиги, бунинг учун унга 164 606 400 сўм жарима санкцияси ҳисобланганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, 2022 йил 13 октябрдаги I-QR 0004786-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада 1 828 960 м3/с сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Ушбу баённомаларда жавобгарга жарима санкциясини қўллаш учун Низомнинг 51-банди асос қилиб келтирилган. Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади. Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак. Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бу ҳақида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида - телефон орқали) хабар қилиши керак. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун- лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори билан жавобгар иш юритувчиси С.Алламбергеновга 1 828 960 м3/с сувдан рухсатсиз, буюртманома бермасдан, ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги учун МЖтК 74-моддасининг иккинчи қисми билан 300 000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг биринчи қисмига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас, учинчи қисмига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Қайд этилганларга кўра, 1 828 960 м3/с сувдан рухсатсиз, буюртманома бермасдан, ўз бошимчалик билан фойдаланганлиги маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан, иш материалларида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан 164 606 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг важлари билан асосли равишда келишмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 174-сонли қарори билан тасдиқланган “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 4-6-бандларига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари белгиланган тартибда сувни бошқариш (дарвоза ёки сувни очиш ва ёпишни таъминловчи бошқа қурилма) ва ҳисобга олиш (гидропост, "онлайн" режимда ишлайдиган рақамли қурилма) воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари “онлайн” режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминот билан таъминланади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги учун сувни истеъмол қилишга олинадиган сувни ҳисобга олиш уларнинг тегишли сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлангунга қадар, ҳажмий, ҳисобий ва бошқа усулларда, ҳақиқий суғориладиган майдонларни, суғоришлар сонини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини, сув олиш давомийлиги ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва Нукус туман ирригация бўлими ўртасида 2022 йил 10 июнда сув истеъмол тўғрисида 148-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгар ҳудуддаги суғориш тармоғини сув тақсимлаш ва ўлчаш воситалари (гидропостлар) билан ўз маблағлари ҳисобидан жиҳозлаш ҳамда уларни соз ҳолда сақлаш мажбуриятини олган бўлса-да, бундай ўлчаш воситаларни ўрнатмаган. Шу боис, жавобгарнинг Низом бўйича сув истеъмоли тўгрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритган ёки юритмаганлигини аниқлаш кераклиги, судлар томонидан кундалик ҳисоб журнали юритилган ёки юритилмаганлигини аниқлаштирилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар томонидан судга сувдан фойдаланиш учун буюртма берилганлиги, тегишли рухсатнома олинганлиги, ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги ҳақида тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмаган. Бу эса ўз навбатида шикоятга асос қилиб келтирилган ҳолатлар жавобгар томонидан тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаганлигини тасдиқлайди. Қайд этилганларни инобатга олиб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Шу билан бирга, жавобгардан Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Jahangir-elita” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Jahangir-elita” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р.Сагатов ҳайъат аъзолари: И.Таджиев В.Сатторова