← Назад
Решение #524753 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
10 447 символов
4-1102-2302/2885-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматовнинг суд
мажлиси котиблигида, аризачи - Тошкент вилояти солиқ
бошқармасининг қарздор - "Ritail Star Group" МЧЖни тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот
деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишни
аризачи
вакили
–
Н.Мамбердиева
(2023 йил 17 июлдаги 25-68527-сонли
ишончнома билан) иштирокида, очиқ суд мажлисида ўз биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб,
"Ritail Star Group" МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа
мажбурий
тўловлар
бўйича
қарздорлиги
тўланмасдан
келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни
ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси
томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини
ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги
сабабли
ижро
ҳужжатлари
ундирувчига
ижросиз
қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда (гибрид почта орқали) хабардор қилинган қарздор суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига
кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга
қобилиятсизлик —
агар
тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса,
ўтган
йилнинг
бошидаги
ҳисобот
даврида
қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу
моддада
назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка
тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ritail Star Group" МЧЖ
таъсис ҳужжатлари Қибрай давлат хизматлари марказининг 2019
йил 25 июлдаги 746548-сонли (устав фонди-100.000.000 сўм)
реестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга
олинган ва унга 306602599 рақамли STIR берилган. Қарздорнинг
юридик манзили - Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зафаробод
ҚФЙ, Май маҳалласи, Турсунзода кўчаси бўлиб, қарздорнинг
раҳбари Ташев Бахтиёр ХХХ кўрсатилган.
Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 8 май ҳолатига
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи
4.286.800.535,89 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ
қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган
дастур
маълумотларига
кўра
қарздорнинг
ҳисобварағига
қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2)
4.372.569.256,02 сўмни ташкил қилади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ
хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар
кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг
мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул
қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро
бюросининг Қибрай туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро
бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси томонидан
“Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини
ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 16 июлдаги, 2021
йил 6 августдаги, 2021 йил 7 сентябрдаги, 2021 йил 27 ноябрдаги,
2022 йил 21 ноябрдаги, 2022 йил 23 ноябрдаги, 2022 йил 23
сентябрдаги, 2022 йил 22 октябрдаги ҳамда 2022 йил 26
декабрдаги қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини
ижро
этиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига
асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки
мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига
ижросиз қайтарилган.
Шунингдек, Солиқ қўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг
ягона реестри” дастурий маълумотларига ҳамда аризачи
томонидан
тегишли
давлат
ташкилотларидан
олинган
маълумотномаларга кўра қарздорнинг мол-мулклари мавжуд
эмас.
Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг
ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги,
балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам
тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат
ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг
қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5моддаси
биринчи
қисмида
назарда
тутилган
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
аниқланган
ҳолларда
қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни
соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш
тўғрисидаги
талабини
асосли
деб
ҳисоблаб,
уни
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши
бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан
мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг
йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига
ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи
томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши
томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида
назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп
овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи
бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан
тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи
томонидан
таклиф
этилган
номзодлар
орасидан
ташқи
бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор
томонидан
тақдим
этилмаганлиги
сабабли,
Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
томонидан
тугатиш
бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан, аризачи
вакилининг фикрини ҳам инобатга олган ҳолда иккинчи тоифали
суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Нуруллаев Бехзодилла
Шавкатовични тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни лозим
топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар
ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро
этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига
асосланиб, суд
қарор
қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
"Ritail Star Group" МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида
банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
"Ritail Star Group" МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- "Ritail Star Group" МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда
эълон қилиш;
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган
барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда
белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни
заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 18 июлга
қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида
ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
"Ritail Star Group" МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш
куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр
ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш
бошқарувчисига
топширилишини
таъминлаш
мажбурияти
юклатилсин.
"Ritail Star Group" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
990.000 сўм давлат божи, Тошкент вилояти солиқ бошқармаси
фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда
ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасига
юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов