Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2302/253 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QASHQADARYOPAXTASANOAT" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Агросаноат мажмуи устиданназорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси
Source ID 1136227 Claim ID 3343862 PDF Hash 610957000bf5ce50... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 228-моддаси нинг 228 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 413 символов
4-1801-2302/253-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ж.Ачилов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – А.Арзиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ш.Мирзаев (2023 йил 15 майдаги 01-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакиллари бош ҳисобчи А.Жумаев ва ҳуқуқшунос Ҳ.Исламов (2023 йил 12 июлдаги 01-82-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Н.Наврузов, М.Оромов (2023 йил 3 апрелдаги 01/6-18-378-сонли ишончномага асосан), Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили М.Султонов (2023 йил 18 июлдаги 02/03-1-1940-сонли ишончномага асосан), Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили Ў.Рахмонов (2023 йил 18 июлдаги 25-46769-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига нисбатан бино-иншоотлардан мажбурий тартибда чиқариш, 217 412 848 сўм ижара ҳақи ҳамда ер ва мулк солиғи учун тўлаб берилган 90 182 500 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб номланади) ва Қарши шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб номланади)га нисбатан Қарши туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, даъвогарга тегишли бино-иншоотлардан мажбурий тартибда чиқариш, 217 412 848 сўм ижара ҳақи ҳамда ер ва мулк солиғи учун тўлаб берилган 90 182 500 сўм маблағни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ишга жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палатанинг кассация шикоятида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ, А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган бино ва иншоотларга даъвогар номига кадастр хужжатлари расмийлаштирилганлиги, даъвогар томонидан низоли биноларни сотиб олиш ҳақида жавобгарга берилган таклифлар оқибатсиз қолдирилганлиги, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга хақлилигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Палата ва даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили бугунги кунда даъвогарда бюджет олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 890-Ф-сонли фармойишининг 2-иловасига асосан даъвогарга тегишли Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ, А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилиши белгиланган. Фармойишнинг 2-бандида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига акциядорлик жамиятининг мажлисларида жамиятнинг давлат бюджети олдидаги солиқ бўйича қарздорликни ва давлат улушига ҳисобланган тўланмаган дивидендларни бериладиган биноларнинг баҳолаш қиймати суммасига камайтириш ҳисобидан мулкларни топшириш масаласини кўриб чиқишни таъминлаш топширилган. Давлат кадастрлар палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар филиалининг 2023 йил 9 февралдаги хатига кўра Қарши шаҳар, Ғ.Ғулом МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган “Маъмурий ва ёрдамчи бинолар” Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси номига расмийлаштирилиб, давлат рўйхатига олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра, кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс ҳуқуқ эгаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг мол-мулки жавобгарнинг қонунсиз эгалигида бўлмаганлиги ва жавобгарда мулкканисбатан ашёвий ҳуқуқлар мавжуд бўлганлиги боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида низоли объектни ижарага бериш бўйича шартнома тузилмаганлиги, низоли объектлар жавобгарга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 890-сонли фармойишга асосан берилганлиги ва унга кўра ўзаро ҳисоб-китоб қилиш назарда тутилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 217 412 848 сўм ижара ҳақи ва ер ва мулк солиғи учун тўлаб берилган 90 182 500 сўм маблағларни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул қилган. Шу боис шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатилади. Ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ даъвогардан республика бюджетига 4 575 953 сўм давлат божи ундирилади, касация шикояти беришда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, иш кассация инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига 82 500 сўм суд ҳаражатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти манфаатида берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамиятидан: - республика бюджетига 4 575 953 сўм давлат божи, - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Сагатов ҳайъат аъзолари: И.Таджиев В.Сатторова