← Назад
Решение #524829 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1753-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Миришкор тумани
2023 йил 18 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг,
жавобгар "МИРЗАЕВ ХОЛБУТА" фермер хўжалиги ҳисобидан 22377619 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши
вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида) иштирокида, АТБ “Агробанк”
Миришкор филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "МИРЗАЕВ ХОЛБУТА"
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
ҳисобидан 22377619 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Иш хужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги
суд ажримининг жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи далиллар
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, кенгаш ва жавобгар ўртасида 2018
йил 7 январда “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгашига аъзолик” шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Кенгаш” аъзо бўлган ва аъзолик
бадали тўловини амалга оширган “Фермер” ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг асосий ташкилий
шакли сифатида унинг ролини ошириш, иқтисодий мустақиллигини ва
молиявий
барқарорлигини
мустаҳкамлаш,
ҳуқуқ
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, жавобгар эса шартноманинг 2.2-бандига
асосан пахта хом ашёси ва доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида
аъзолик бадали тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома талаблари бўйича аъзолик
мажбурий ҳисобланиб, аъзолик бадаллари тўлаш мажбурияти олинган
бўлишига қарамасдан шартноманинг 2.2-бандига кўра аъзолик тўловлари
амалга оширилмаган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига асосан
пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархининг 0,8 фоизи миқдорида
аъзолик бадали маблағлари фермер хўжалигининг махсус ҳисоб варағига
кирим қилиниши ва аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой
туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов
талабномалари асосида “кенгаш”нинг махсус ҳисоб рақамига тўлаб
берилиши келишилган.
Даъвогар томонидан тузилган маълумотномага асосан жавобгар
2019-2022 йиллар давлат эҳтиёжи учун пахта ва ғалла етказиб бериш
шартномалари бўйича қолдиқ аъзолик бадали қарздорлик 22377619
сўмни ташкил этган.
Шартномавий мажбурият бўйича мажбуриятларни лозим даражада
бажариш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган бўлишига қарамасдан,
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар шартномавий мажбурият бўйича ҳосил бўлган
қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сонли қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори билан тасдиқланган
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик
бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандида
пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган
фермер хўжаликлари пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8
фоиз миқдорида кенгашга аъзолик бадалини тўлаб бериши белгиланган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 22377619 сўм қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар кенгаш вакилининг
судда берган кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
тасдиғини топади.
Қайд
этилганларга
мувофиқ,
суд,
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 22377619
сўм қарздорликни ундиришни ишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
22377619 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 447552,38 сўм давлат
божи, 33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "МИРЗАЕВ ХОЛБУТА" фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши фойдасига 22377619 сўм қарздорлик, ҳамда олдиндан
тўланган 447552,38 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев