Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1752 Дата решения 18.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши. Ответчик / Подсудимый "AMAZONKA" фермер хўжалиги
Source ID 1151310 Claim ID 3519097 PDF Hash 3789199c40dee041... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1752-сонли иқтисодий иш КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 18 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг, жавобгар "AMAZONKA" фермер хўжалиги ҳисобидан 20.614.335 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида) иштирокида, АТБ “Агробанк” Миришкор филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "AMAZONKA" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 20.614.335 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-2302/1333-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори билан "AMAZONKA" фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган. ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196, 197 моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев