← Назад
Решение #524878 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1747-сонли иқтисодий иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг,
жавобгар "ABRORBEK JUMAYEVICH" фермер хўжалиги ҳисобидан
20.629.971 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
фермерлар кенгаши вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида)
иштирокида, АТБ “Агробанк” Миришкор филиали биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ABRORBEK JUMAYEVICH"
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
ҳисобидан 20.629.971 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 4-1805-2302/1331-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил
8 июндаги ҳал қилув қарори билан "ABRORBEK JUMAYEVICH" фермер
хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилган.
ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда
талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси
талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни,
олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196, 197 моддаларига асосланиб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши томонидан берилган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев