← Назад
Решение #524973 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1187-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
А.Арзиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси Ш.Турдиев иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар "Чориев
Шавкат" фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "Чориев Шавкат" фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 48.119.513 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган
Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар "Шавкат" фермер
хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
фойдасига 48.119.513 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 962.390,26 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё
ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Ш.Турдиев иш юзасидан мутахассис
хулосасини тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар ва
жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, мутахассис томонидан берилган
хулосани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Касби туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Касби туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини
“Истеъмолчи” - "Чориев Шавкат" фермер хўжалигига етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Даъво аризасида шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 48.119.513 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги,
ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 01 май
ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тузилган солиштирма далолатномасида
ўз аксини топганлигини, бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган
электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвогар қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати
юборганлиги бироқ, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги
ҳақидаги важлар келтирилган.
Биринчи инстнация суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шаҳобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси
шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига
риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши
кўрсатилган.
Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси томонидан 17.07.2023 йилда тузилган хулосасида “Чориев
Шавкат” фермер хўжалигига қарашли бўлган ер майдони ҳамда электр
тармоқлари 2017 йилда “Индорама” корхонаси ҳисобида эканлиги ҳозирги
кунда “Чориев Шавкат” фермер хўжалигининг Касби ТЭТКдан
қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати мутахассис томонидан тақдим
этилган
хулосани
инобатга
олиб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга
ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиб, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция
судида кўриш билан боғлиқ 962.390,2 сўм давлат божи ундиришни, даъво
аризаси учун тўланган 30.000 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб
ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
481.196 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
"Чориев Шавкат" фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Республика бюджетига
ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 962.390,2 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан даъво аризаси учун тўланган 30.000 сўм почта
ҳаражатини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан жавобгар "Чориев
Шавкат" фермер хўжалиги фойдасига ишни апелляция инстанциясида
кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 481.196 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни
устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик этувчи
А.Арзиев
Судьялар
Ҳ.Турсунов
Д.Рахимов