← Назад
Решение #524990 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1162-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 июль
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
А.Арзиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси Ш.Турдиев иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар "Шавкат"
фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "Шавкат" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 43.130.114 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар "Шавкат" фермер
хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига
43.130.114 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 862.602,28 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё
ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Ш.Турдиев иш юзасидан мутахассис
хулосасини тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар ва жавобгар
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида уларнинг
вакиллари иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Судлов ҳайъати, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган важлар
билан бирга муҳокама қилиб, мутахассис томонидан берилган хулосани
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Касби туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Касби туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини
“Истеъмолчи” - "Шавкат" фермер хўжалигига етказиб бериш, “Истеъмолчи”
эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Даъво аризасида шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 43.130.114 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги,
ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 01 май
ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тузилган солиштирма далолатномасида
ўз аксини топганлигини, бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган
электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвогар қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати
юборганлиги бироқ, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги
ҳақидаги важлар келтирилган.
Биринчи инстнация суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш,
тасарруфидаги
энергетика
шаҳобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига
риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши
кўрсатилган.
Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи
мутахассиси томонидан 06.07.2023 йилда тузилган хулосасида “Шавкат”
фермер хўжалигига қарашли бўлган ер майдони ҳамда электр тармоқлари
“Индорама” корхонаси ҳисобида эканлиги ва Касби ПК ҳисоб базасидан
олинган 01.01.2023 йилдаги АКТ “1222260477 сверкада “Шавкат” фенрмер
хўжалиги Касби ТЭТКдан 2.885.738 сўм қарздор эканлиги маълум
қилинган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати мутахассис томонидан тақдим
этилган хулосани инобатга олиб, апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари белгиланган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорини хулоса қисмидаги “"Шавкат" фермер хўжалиги ҳисобидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 43.130.114 сўм асосий қарз
ундирилсин қисми” "Шавкат" фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ фойдасига 2.885.738 сўм асосий қарз ундирилсин” деб,
“"Шавкат" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 862.602,28
сўм давлат божи ундирилсин” қисми “"Шавкат" фермер хўжалиги
ҳисобидан Республика бюджетига 57.714,4 сўм ундирилсин” деб,
ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи
инстанция судида кўриш билан боғлиқ 804.887,5 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган давлат божини
402.444,8 сўм қисмини ундиришни, тўланган давлат божининг 28.857,2 сўм
қисмини ва 33.000 сўм почта ҳаражатини тўланганлигини инобатга олиб
ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“"Шавкат" фермер хўжалигининг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмидаги “"Шавкат" фермер хўжалиги
ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 43130114 сўм
асосий қарз ундирилсин қисми” "Шавкат" фермер хўжалиги ҳисобидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 2.885.738 сўм асосий қарз
ундирилсин” деб;
“"Шавкат" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
862.602,28 сўм давлат божи ундирилсин” қисми “"Шавкат" фермер
хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 57.714,4 сўм ундирилсин” деб
ўзгартирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан Республика
бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
804.887,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан жавобгар "Шавкат"
фермер хўжалиги фойдасига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан
боғлиқ олдиндан тўланган давлат божини 402.444,8 сўм қисми
ундирилсин;
"Шавкат" фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун
тўланган давлат божининг 28.857,2 сўм қисми ва 33.000 сўм почта
ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Арзиев
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Д.Рахимов