← Назад
Решение #525115 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/5673-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигидаАААнинг МММ
манфаатида жавобгар ССС фермер хўжалиги ҳисобидан 2 934 895 829 сўм
асосий қарз қолдиғи, 227 945 994 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами
3 162 841 823 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни ООО
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “Shacman” русумли 4
дона (давлат рақам белгилари 10/649 WBA; 10/650 WBA; 10/651 WBA;
10/652 WBA бўлган) юк ағдарувчи махсус техника бўлган жами қиймати
2 824 000 000 сўмлик гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ККК(2023
йил 20 июндаги 01-03/1601-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармаси (бундан
буён матнда жамғарма деб юритилади), МММ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва ССС фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2020 йил 25 майда кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг
1.4-бандида жамғарманинг мажбуриятлари миқдори 2 012 500 000 сўмни
ташкил этиши кўрсатилган.
Жамғарма, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 25 майда
тузилган 2020/С-3017-сонли компенсация тақдим этиш шартномаси
тузилиб, шартномнинг 1.3-бандида компенсация ставкаси 4 фоиз,
компенсация максимал миқдори 489 984 018 сўм эканлиги белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 26 майда 268-сонли кредит
линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисобрақами бўйича тузиладиган
кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1-бандида банк (даъвогар) қарз олувчи
(жавобгар)га 4 025 000 000 сўм миқдорида наслли қорамол харид қилиш
учун йиллик 19 фоиз устама билан асосий қарз тўлови бўйича бир йиллик
имтиёзли давр асосида 2025 йил 25 майгача бўлган муддатда кредит
ажратиши белгилаган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 29 октябрда кредит
шартномасига қўшимча келишув шартномаси тузилиб, шартноманинг
1.1-бандига қуйидаги мазмунда қўшимча киритилиши белгилаган:
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги
“Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини
мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-121-сонли қарори ҳамда
мижознинг бугунги кунда пул тушумлари камайганлиги учун банкка
кредит муддатини узайтиришни сўраб ёзган аризаси сабабли, кредит
асосий қарз тўловларининг охирги муддати 36 ой муддатга чўзилиши
ҳамда тўловнинг охирги муддатини мос равишда 2028 йил 26 майгача
қилиб белгиланади.”.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва ООО масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) ўртасида
2020 йил 26 майда Янгийўл туман 1-сон давлат нотариал идораси
нотариуси томонидан тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб,
шартноманинг 2-бандида гаровга қўювчига тегишли бўлган:
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780925 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127827, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD843KX132246, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 649 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780928 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127828, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD84KX132244, ранги оқ
(белый), давлат рақам белгиси 10 650 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780930 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127829, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD841KX132245, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 651 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780934 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127830, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD845KX132247, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 652 WBA бўлган автотранспорт
воситалари гаровга қўйилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ўз
вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга 2022 йил
11 октябрда огоҳлантириш хати ва талабнома, 2023 йил 6 июнда
талабнома юборган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 934 895 829 сўм асосий қарз
қолдиғи, 227 945 994 муддати ўтган фоиз қарз, жами 3 162 841 823 сўм
кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўювчига тегишли
бўлган гаров объектларига қаратишни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги
ажрими билан жамғарма ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб,
қарздор
томонидан
кредит
қарздорлиги
қопланмаганлиги, аксинча бугунги кунга келиб қарздорлик янада
кўпайганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, жамғарма, гаровга қўювчи ўз вакиллари иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида
суд
ажрими
орқали
хабардор
қилинади,
ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар, жамғарма, гаровга қўювчи вакилари иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар, учинчи шахс вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз
шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан
белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки
натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар
тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси
билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари
шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун
шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномаси 2.4-бандининг еттинчи хатбошисида кредит
асосий қарз ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши,
кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиб, банк кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича
фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит
шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда
кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қайтаришни талаб қилиш
ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 934 895 829 сўм
асосий қарз қолдиғи, 227 945 994 муддати ўтган фоиз қарз, жами
3 162 841 823 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида даъвогар ундирувни гаров
объектларига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма
Қарори 26-бандининг 3-4-хатбошиларида, кредитор қарздордан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар
ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига
қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги, бундай ҳолда, агар
бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига
қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд
даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари гаров
шартномаси билан таъминланганлиги, гаровга қўювчи кредит
қарздорлигини таъминлаш юзасидан ўзига тегишли автотранспорт
воситаларини гаров шартномаси асосида гаровга қўйганлиги, жавобгар
томонидан
кредит
қарздорлиги
белгиланган
муддатда
қайтарилмаганлиги сабабли кредит қарздорлигини муддатидан олдин
ундириш белгиланганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик ундирувини
гаров объектига қаратишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, даъво
аризасида транспорт воситаларининг фақат русуми ва давлат рақам
белгиси кўрсатилган бўлса-да, суд ҳужжатида ундирувни гаров
шартномасида қайд этилган белгиларни тўлиқ кўрсатилиши лозимлиги
инобатга олиб, ундирувни гаров объектларига қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи
қисмига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши назарда
тутилган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
асосли
киритилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 63 256 836,46 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм
почта харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
ССС фермер хўжалиги ҳисобидан МММ фойдасига 2 934 895 829 сўм
асосий қарз қолдиғи, 227 945 994 муддати ўтган фоиз қарз, 33 000 сўм
почта харажатлари, жами 3 162 874 823 сўм ундирилсин.
Ундирув ООО масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган:
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780925 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127827, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD843KX132246, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 649 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780928 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127828, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD84KX132244, ранги оқ
(белый), давлат рақам белгиси 10 650 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780930 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127829, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD841KX132245, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 651 WBA бўлган;
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2020 йил 6 майда
берилган AAF 1780934 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли SHAANXI SHACMAN SX3255DT464T русумли,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк (ўзи ағдарувчи), двигатель
№ 1419К127830, кузов № рақамсиз, шасси № LZGJLD845KX132247, ранги
оқ (белый), давлат рақам белгиси 10 652 WBA бўлган автотранспорт
воситалари қаратилсин.
ССС фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети фойдасига
63 256 836,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова