← Назад
Решение #525148 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| бундан ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 232 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/4664-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Туман прокуратурасининг даъвогар Туман ҳокимлиги
манфаатида жавобгар “Ййй” фермер хўжалигига нисбатан Тошкент
тумани, “Ғуломмаҳмуд барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг
170,
171қ,
176,
177,
178,
179,
182,
238қ-контурларида жами 21,33 гектар, шундан 19,59 гектар экин ерлари,
0,24 гектар боғлар, 0,82 гектар сув ости ерлар ва 0,68 гектар йўл остидаги
ерлари юзасидан 2021 йил 26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш,
21,33 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини
Туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар ва Тошкент туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили ААА (2023 йил 8
июндаги 6-сонли ва 2023 йил 3 июлдаги 18-сонли ишончномаларга
асосан),
жавобгар
вакили
ППП
(2023
йил
19 июндаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 333-сонли
қарори билан “Ййй” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га туман заҳирасидаги 5-лойиҳа ғалла-сабзавотчилик
йўналишида жами 23,97 гектар ер майдони ижара асосида қўшимча
бириктириб берилиб, жавобгарнинг умумий ер майдони қишлоқ хўжалик
харитасининг 176, 177, 178, 179, 238қ, 171қ, 170, 260, 280,
182-контурларида жойлашган жами 28,09 гектар, шундан 25,10 гектар
суғориладиган, 0,24 гектар боғзор, 0,04 гектар ўрмонзор, 1,10 гектар ариқ
ва зовур, 0,92 гектар йўл ости, 0,06 гектар кўча ва сарой, 0,63 гектар бошқа
ер майдони деб белгиланган.
Тошкент туман ҳокимининг 2019 йил 25 июлдаги 2790-сонли қарори
билан жавобгарга тегишли 260, 280, 293қ-контурларида жойлашган
6,76 гектар ер майдони туман давлат захира ерлари ҳисобига қайтарилган.
Туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 26 июлда 168-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилиб, “Ғуломмаҳмуд барака”
агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 170, 171қ, 176, 177,
178, 179, 182, 238қ-контурларида жами 21,33 гектар, шундан 19,59 гектар
экин
ерлари,
0,24
гектар
боғлар,
0,82 гектар сув ости ерлар ва 0,68 гектар йўл остидаги ерлари жавобгарга
ижарага берилган.
Тошкент туман ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган
2022 йил 1 февралдаги далолатномада жавобгар режадаги 9 гектар ер
майдонига бошоқли дон экиш ўрнига 6,07 гектар, яъни режадан
2,93 гектар кам экилгани қайд этилган.
Тошкент туман ҳокимининг 2022 йил 27 июлдаги 289-10-212-Q/
22-сонли туманда 2023 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги экинларини
жойлаштириш ва маҳсулотлар етиштириш тўғрисидаги қарори билан
тасдиқланган иловаларда жавобгар томонидан 2023 йилда 6 гектар
буғдой, 5,99 гектар сабзавот, 7,6 гектар картошка экилиши белгиланган.
Тошкент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (бундан буён матнда
Бўлим деб юритилади) томонидан 2023 йил 12 январда ўтказилган
йиғилиш баённомасида жавобгар аъзо ва деҳқонлари томонидан жавобгар
иш юритувчиси И.Иброҳимов ҳар бир гектар ер майдонини 10-12 млн.
сўмга ижарага беришини кўрсатиб ўтилганлиги қайд этилган.
Тошкент туман ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган
2023 йил 28 мартдаги далолатномада жавобгар режадаги 6 гектар ўрнига
амалда 4,48 гектар, режадан 1,52 гектар кам бошоқли дон экилгани, ундан
2,08 гектари 2022 йил куз мавсумида, 2,04 гектари 2023 йил январь ойида
экилган бўлиб сийрак униб чиққанлиги, жавобгар режадаги 5,99 гектар
сабзавотлар ўрнига амалда 12,94 гектар сабзавотлар режадан 6,95 геткар
кўп экилгани, режадаги 7,6 гектар картошка экилмаганлиги, 2,17 гектар ер
майдонига экинлар экилмагани, 0,24 гектар боққа шакл берилмагани,
қатор оралари ҳайдалмагани, ички ариқларни тозалаш якунига
етказилмагани кўрсатилган.
Бўлим томонидан 2023 йил 17 апрелда Тошкент туман ҳокимига
жавобгар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйган
ҳолатларни муҳокама қилиб, қонунда белгиланган чораларни кўриш
юзасидан 01/127-сонли тақдимнома киритилган.
Тошкент туман ҳокими томонидан 2023 йил 18 апрелда жавобгарга
аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хати
юборилган.
Тошкент туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) томонидан
2023 йил 19 апрелда жавобгарнинг 21,33 гектар ер майдонларидан
фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш, ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқариш ва ер майдонини давлат захирасига қайтариш ҳақида судга даъво
аризаси киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилган.
Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг 2023 йил 11 майдаги
қарори билан жавобгар томонидан камчиликларга йўл қўйилганлиги
сабабли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида
судга мурожаат қилишга тавсия берилган.
Тошкент туман ҳокими томонидан 2023 йил 11 майда тарафлар
ўртасидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифига жавобгар
томонидан рад этиши ҳақида жавоб берилган.
Туман прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгарга нисбатан
Тошкент тумани, “Ғуломмаҳмуд барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ
хўжалиги харитасининг 170, 171қ, 176, 177, 178, 179, 182, 238қконтурларида жами 21,33 гектар, шундан 19,59 гектар экин ерлари, 0,24
гектар боғлар, 0,82 гектар сув ости ерлар ва 0,68 гектар йўл остидаги
ерлари юзасидан 2021 йил 26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш, 21,33
гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини
Туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июндаги
ажрими билан Бўлим, Кенгаш, 3 июлдаги ажрими билан Кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар ва Кенгаш вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилмаганлиги, ер майдонидаги боққа шакл
берилмаганлиги, 2 гектардан ортиқ ер майдонига экин экилмаганлиги,
солиқлардан ва Кенгаш бадали бўйича қарздорлиги мавжудлиги, жавобгар
томонидан камчиликлар бартараф этилгани айтиб ўтилаётган бўлса-да,
жойида мазкур камчиликлар амалда бартараф этилмаганлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасида кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилганлиги, 3 гектар ер майдонини захирага
қайтариш ва деҳқонларга иккиламчи ижара шартномаси тузиш юзасидан
даъвогар билан келишиб олганлиги, туман прокуратурасининг ҳам
эътирози йўқлиги, бу ҳақда Бўлим ва Кенгаш томонидан далолатнома
тасдиқланганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Кадастр агентлиги суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни
сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда гибрид почта орқали хабардор қилинган прокуратура, Кенгаш
суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-128 ва 170-моддалари
талабларига кўра ишни прокуратура, Кенгаш ва Кадастр агентлиги суд
мажлисида вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган тарафлар вакиллари, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра ер
майдонини захирага қайтариш даъво талаби бўйича иш юритишни
тугатишни, шартномани бекор қилиш ва ер майдонидан мажбурий
чиқариш даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда
ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса
— ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин. Худди шунга ўхшаш тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик судининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги
203-сонли қарори 18-бандининг олтинчи хатбошисида ҳам белгиланган.
Мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Тарафлар ўртасидаги ижара шартномасининг 17-банди тўртинчи
хатбошисида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганида, шу
жумладан давлат эхтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда
тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда шартнома бекор
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер
кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра,
ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда
бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд
ундан доимий фойдаланиш ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек
ер участкасинин ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Мазкур модданинг 6-қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2,
6-10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган
ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда
тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш
йўли билан амалга оширилиши кўрсатилган.
Ер кодекси 24-моддасининг ўн олтинчи қисмига мувофиқ, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли
“Қишлоқ
хўжалигида
қонунийликни
таъминлаш
ва
ердан
фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий
судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида фермер
хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича
ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган
ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан
ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой,
иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг
фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган
бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш,
лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни
бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол
равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг
382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган
ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 28-бандида туман ҳокимининг
экин турларини жойлаштириш бўйича чиқарилган қарорига асосан
экинларни (пахта, ғалла), шу жумладан такрорий ва тўқсонбости
усулидаги экинларни белгиланган муддатларда ҳамда кўрсатилган
турлари бўйича тўлиқ экиш, 31.1-бандида белгиланган режа бўйича
экинларни экмаганлик ҳолати аниқланган тақдирда ҳамда ерлардан
самарасиз фойдаланганда, ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш, туман
экспортизага ўз ҳиссасини қўшмаганлик ҳолатлари аниқланганда
шартнома бир томонлама бекор бўлиши белгиланган.
Гарчи, Бўлимнинг 2023 йил 3 июлдаги маълумотномаси жавобгар
томонидан буғдой етиштириш бўйича тузилган шартнома бўйича
режадаги 15,7 тонна дон ўрнига амалда 15,97 тонна топширганлиги
кўрсатилган бўлса-да, жавобгар туман ҳокими қарори билан белгиланган
буғдой, сабзавот ва картошка экиш бўйича режаларни амалда
бажармаганлиги, мазкур ҳолат билан ижара шартномасида ўзида
юклатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлини
кўрсатади.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 27-бандида ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган ер майдонлардиа
бошқа турдаги экинларни экишга йўл қўймаслик ва иккиламчи ижарага
бермаслик белгиланган.
Ер кодекси 24-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ, ижарага
берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага
бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда
тутилган ҳоллар мустасно, 242-моддасида ер майдонини иккаламчи
ижарага бериш ва шартнома тузиш тартиби кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ижарага олинган ер майдонида
фуқароларга шартнома тузмаган ҳолда иккиламчи ижарага бериб
келганлиги, жавобгар вакили томонидан берилган тушунтиришда ер
майдонинг 7-8 гектарини деҳқонларга экин экиш учун ҳар бир гектарини
10 млн. сўмга ижарага бериши кўрсатилганлиги, бу билан жавобгар
амалдаги қонунчилик ва шартнома бўйича ўз зиммасига олган
мажбуриятларни бузганлигидан далолат беради.
Бўлим, Кенгаш ва жавобгар томонидан 2023 йил 10 июлда тузилган
далолатномада жавобгар 3 гектар ер майдонини туман захирасига
топширилиши, 3 гектар ер майдонини 9 нафар фуқароларга 5 йил
муддатга иккаламчи ижарага бериб, ҳар йили улар билан шартнома
тузилиши ҳақида келишилганлиги тўғрисида далолатнома тақдим
этилган бўлса-да, жавобгар томонидан ер майдонларини иккаламчи
ижарага ноқонуний равишда бериб келганлиги ҳамда белгиланган
экинларни экмаганлиги ҳолатлари билан шартнома шартларини бузган.
Ер кодекси биринчи қисмининг 9-бандида қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш
шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай
келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши
белгиланган.
Тошкент туман солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 20 июнь
ҳолатига
жавобгар
қарздорлиги
юзасидан
ўзаро
ҳисоб-китоб
далолатномасида жавобгар ер солиғидан 13 633 636,08 сўм мавжудлиги
кўрсатилган.
Шу билан бирга, жавобгар Кенгаш аъзоси сифатида аъзолик
бадалларини тўлаб бориш мажбуриятига эга бўлса-да, Кенгаш томонидан
2023 йил 19 июнда тақдим этилган маълумотномага асосан,
2019-2023 йилларда аъзолик бадали тўланмаганлиги сабабли,
13 300 000 сўм қарздорлик юзага келганлиги кўрсатилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ижара шартномасида
ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги,
туман ҳокими қарори асосида экилиши лозим бўлган экинларни тўлиқ
экмаганлиги, ер майдонини иккаламчи ижара асосида фуқароларга
ижарага берганлиги, бу билан ер майдонидан белгиланганидан бошқа
мақсадда фойдаланганлиги, ер солиғини тўламаганлиги, даъво аризасида
кўрсатилган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилмаганлиги,
шартнома шартлари жиддий равишда бузилганлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантиришни, тарафлар ўртасидаги 2021 йил
26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномани бекор қилишни лозим топади.
Даъвода жавобгарни унга ажратилган ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқаришни талаби ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар
ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу
жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра
тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ
бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли
билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига
қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг
мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф
этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
ФКнинг 228-моддасига мувофиқ мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ФКнинг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Ушбу кодекснинг 232-моддасига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин
мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик
юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада
назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу
Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга
бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси
бекор қилинганлиги, бундай ҳолатда жавобгарнинг даъвогарга тегишли
бўлган ер майдонига бўлган ҳуқуқи бекор бўлганлиги сабабли,
жавобгарнинг ундан фойдаланишга қонуний асоси мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгарни
21,33 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни лозим топади.
Даъво аризасида 21,33 гектар ер майдонини Туман ҳокимлиги
захирасига қайтариш ҳам сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг
ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 13-бандига кўра, ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган
даъволар асосида, иқтисодий суди қарорига биноан амалга оширилади.
Низомнинг 23-бандига асосан, даъво аризаси суд томонидан
қониқтирилган тақдирда суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб
туман (шаҳар) ҳокими бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер
майдонини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилади, қарорга мувофиқ фермер хўжалиги
ишларини бошқариш юзасидан барча ваколатлар тугатиш комиссиясига
ўтади.
Мазкур холатда, даъвогарнинг ер майдонини туман захирасига
қайтариш талаби судга тааллуқли эмас. Ушбу талаб иқтисодий суд ҳал
этадиган масалалар жумласига кирмайди. Чунки, ер ижара шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори кучга киргандан кундан
бошлаб, туман (шаҳар) ҳокимида бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер
майдонини захирага олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати
мавжуд бўлади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг 21,33 гектар ер
майдонини туман захирасига қайтариш қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида 3 та талаб қўйилганлиги,
даъво аризаси тақдим этишда давлат божи тўланмаганлиги, 2 та
номулкий тусдаги даъво талаби қаноатлантирилиб, 1 та талаб судга
тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишдан тугатилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 6 600 000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилиши
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 110, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасининг 21,33 гектар ер майдонини туман захирасига
қайтариш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Туман ҳокимлиги ва “Ййй” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2021
йил 26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномаси бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 (беш) кун муддат ичида
“Ййй” фермер хўжалиги Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Ғуломмаҳмуд
барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 170, 171қ,
9
176, 177, 178, 179, 182, 238қ-контурларида жойлашган, жами 21,33 гектар
ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин.
“Ййй” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети фойдасига
6 600 000 сўм давлат божи, Тошкент тумани ҳокимлиги фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов