Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2101/2184 Дата решения 17.07.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение LANCASTER TECHNOLOGIES МЧЖ хорижий корхона Ответчик / Подсудимый QALDIRG`OCH LASTOCHKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132668 Claim ID 3479822 PDF Hash 8a9727f19cd8e119... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
даъвогар ФКнинг 256-моддаси даъвогар ФК 256 law
ст 4 ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш 4 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
м пеняни ФКнинг 326-моддаси м пеняни ФК 326 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 556-моддаси ФКнинг 556 law
ИПК 305-1-моддаси ИПК 305-1 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ф.Ражабов З.Рустамов А.Абдуллаев 4-1101-2101/2184-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья К.Халмухамедов Апелляция инстанццияси судида маърузачи судья Л.Кариева Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 17 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов, Ф.Ражабов, З.Рустамов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Qaldirg‘och lastochka” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Б.Хамрокулов (2023 йил 14 февралдаги ишончнома асосида), Л.Ташпулатова (2023 йил 22 февралдаги ишончнома асосида), “Lancaster technologies” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили – М.Миронова (2023 йил 13 июндаги ишончнома асосида) иштирокида “Lancaster technologies” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг “Qaldirg‘och lastochka” масъулияти чекланган жамиятидан мол-мулкдан фойдаланганлиги учун 245 000 000 сўм тўлов ва ушбу суммани 2020 йил 1 январдан 2021 йил 15 июлга қадар, 560 кунга кечиктирганлиги учун 122 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги қарори устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисиининг ўринбосари томонидан киритилган протестни иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Lancaster technologies” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Qaldirg‘och lastochka” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 11 сентябрда 11-09/17-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига темир йўл цистерналарини ижарага беради, ижарага олувчи ижарага берувчига ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олади ва ушбу шартнома муддати тугагандан сўнг, ушбу шартноманинг амал қилиш муддати давомида мол-мулкни сотиб олади. Шартноманинг 3.1.1-бандида ижара муддатлари кўрсатилган бўлиб, ижаранинг бошланиш санаси 2.1.1-бандига мувофиқ ижарага берувчидан ижарага олувчига темир йўл цистерналарини топшириш-қабул қилиш тўғрисида икки томонлама далолатнома имзоланган сана ҳисобланиши, ижаранинг тугаш муддати эса шартноманинг 2.2.1-бандига мувофиқ мулкдаги нуқсонлар қайтариш учун текширилиб, бартараф қилинган ҳолда ижарага олувчидан ижарага берувчига топшириш-қабул қилиш тўғрисида икки томонлама далолатнома имзоланган сана ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.4-бандида шартноманинг тахминий суммаси 245 000 000 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 28 ноябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгар даъвогардан 49 та темир йўл цистерналарини қабул қилиб олган. Даъво аризасида шартнома муддати 2019 йил 31 декабрда тугаган бўлса-да, жавобгар 2018 йил 28 ноябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилиб олган 49 та темир йўл цистерналарини қайтармаганлиги ва 245 000 000 сўм ижара тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли, жавобгар зиммасига 49 та темир йўл цистерналарини даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни ҳамда жавобгардан мол-мулкдан фойдаланганлиги учун 245 000 000 сўм тўлов ва ушбу суммани 2020 йил 1 январдан 2021 йил 15 июлга қадар, 560 кунга кечиктирганлиги учун 122 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 245 000 000 сўм асосий қарз ва 61 250 000 сўм пеня ундирилган. Жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 5 кун ичида 49 та темир йўл цистерналарини (вагонларни) даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 19 майдаги қарори билан даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 19 майдаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза қаноатлантирилиб, даъводан воз кечиш тўғрисидаги ариза ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги асоси билан бекор қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинмаган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 26 декабрдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори бекор қилинган. Жавобгар зиммасига даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 11 сентябрда тузилган 11-09/17-сонли олди-сотди шартномасига асосан 2018 йил 28 ноябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан топширилган 49 та темир йўл цистерналарини даъвогарга 30 кун (бир ой) ичида қайтариш мажбуриятини юклаш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, янги қарор қабул қилинган. Протестда кассация инстанцияси суди шартнома 6.1-бандининг учинчи хатбоши ва 6.2-бандининг иккинчи хатбошига асосан даъвогар томонидан темир йўл цистерналари таъмирлаб берилмаганлиги сабабли жавобгар уларни ўз ҳисобидан капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, 741 740 206 сўм харажат қилганлиги, даъвогар ФКнинг 256-моддасига асосан ўз мажбуриятларини муқобил суратда бажармаганлиги ҳақидаги жавобгарнинг важлари эътиборсиз қолдирилганлигини, шартноманинг 4.2-бандида шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган мол-мулкдан фойдаланиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига ҳақ тўламаслиги, ҳар ойда шартнома амал қилиш даврида 2-сонли иловага мувофиқ сотиб олиш қийматини тўлаб бориши қайд этилганлигига, 4.3-бандида ижара мулкининг сотиб олиш қиймати 245 000 000 сўм этиб белгиланганлигига асосланган бўлиб, бироқ, шартноманинг ушбу бандлари унинг бошқа бандлари шартлари ва шартноманинг бутун маъносига таққослаш йўли билан ўрганилмаганлигини, шартноманинг 4.4-бандида шартноманинг тахминий суммаси 245 000 000 сўмни ташкил этиши назарда тутилган бўлиб, шартнома бандларида ижарага олинган мулк шартнома муддати тугаши билан ижарага олувчининг мулкига айланиши, шартномада сотиб олиш шартномасининг мажбуриятлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини кўрсатиб, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари протестда келтирилган важларни қисман қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили протестда келтирилган важларни қисман қувватлаб, кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, протест 4 ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФКнинг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 28 ноябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгар даъвогардан 49 та темир йўл цистерналарини қабул қилиб олган бўлса-да, шартномада белгиланган 245 000 000 сўм ижара ҳақи бўйича умуман тўловни амалга оширмаган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шу сабабли 245 000 000 сўм ижара ҳақи 2020 йил 1 январдан 2021 йил 15 июлга қадар, 560 кунга кечиктирганлиги учун даъвогарнинг жавобгардан 122 500 000 сўм пеня ундиришни талаб қилиши асосли. ФК 540-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса –– уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. ФК 553-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади. Даъвогар томонидан 2021 йил 16 июнда жавобгарга юборилган талабномада 2017 йил 11 сентябрдаги 11-09/17-сонли шартномага асосан 2018 йил 28 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан топширилган 49 дона темир йўл цистерналарини (вагонларини) қайтариш сўралган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилиб, мулклар қайтарилмаган. ФК 554-моддасининг биринчи қисмиига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Ушбу ҳолатда жавобгар шартноманинг 2.2.1 ва 3.1.1-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли даъвогар томонидан 2017 йил 11 сентябрдаги 11-09/17-сонли шартномага асосан 2018 йил 28 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан жавобгарга топширилган 49 дона темир йўл цистерналарини (вагонларини) жавобгар даъвогарга қайтариши лозим. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига ижара ҳақидан мавжуд 245 000 000 сўм асосий қарзни ундириш, талаб қилинган 122 500 000 сўм пеняни ФКнинг 326-моддасига асосан 61 250 000 сўмга қаноатлантириш, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 5 кун ичида 2017 йил 11 сентябрдаги 11-09/17-сонли ижара шартномасига асосан 2018 йил 28 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан топширилган 49 дона темир йўл цистерналарини (вагонларини) қайтариш мажбуриятини юклаш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, тўғри хулосага келган. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида Х.Хабибуллаев даъвогар раҳбари сифатида ариза тақдим этиб, унда даъводан воз кечишини, шу муносабат билан иш бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Бироқ, 4-10-2109/424-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогарнинг уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарор, даъвогарнинг устав фондидаги 12,88 фоиз улушни сотиш тўғрисидаги олди-сотди шартномаси ва даъвогар таъсисчиларининг 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси ва таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 февралдаги қарори бекор қилинган ҳамда иш юзасидан янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан кассация инстанциясининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бекор қилиниб, биринчи инстанциясининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг 2022 йил 28 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Бундан ташқари, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2201/2260-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан 2021 йил 14 сентябрда ҳамда 2021 йил 17 сентябрда даъвогарни қайта рўйхатдан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топилган, Давлат хизматлари маркази зиммасига даъвогар қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ёзувни тадбиркорлик субъектларнинг Ягона давлат реестрига киритиш мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 25 ноябрдаги қарори билан 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Шу боис апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг А.Сулаймонов даъво аризасига имзо қўйишига ваколати йўқ деган важи билан келишмасдан, Х.Хабибуллаев даъвогар раҳбари сифатида тақдим этган даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда кассация инстанцияси суди томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. Хусусан, кассация инстанцияси суди шартноманинг 4.2-бандида шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган мол-мулкдан фойдаланиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига ҳақ тўламаслиги, ҳар ойда шартнома амал қилиш даврида 2-сонли иловага мувофиқ сотиб олиш қийматини тўлаб бориши қайд этилганлигига, 4.3-бандида ижара мулкининг сотиб олиш қиймати 245 000 000 сўм этиб белгиланганлигига асосланган бўлиб, бироқ, шартноманинг ушбу бандлари унинг бошқа бандлари шартлари ва шартноманинг бутун маъносига таққослаш йўли билан ўрганилмаган. Ваҳоланки, ФКнинг 363-моддасига мувофиқ суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ушбу ҳолда шартноманинг 1.1-бандида ижарага берувчи ижарага олувчига темир йўл цистерналарини ижарага бериши, ижарага олувчи ижарага берувчига ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши ва ушбу шартнома муддати тугагандан сўнг, ушбу шартноманинг амал қилиш муддати давомида мол-мулкни сотиб олиши, 3.1.1-бандида ижара муддатлари кўрсатилган бўлиб, ижаранинг бошланиш санаси 2.1.1-бандига мувофиқ ижарага берувчидан ижарага олувчига темир йўл вагонларини топшириш-қабул қилиш тўғрисида икки томонлама далолатнома имзоланган сана ҳисобланиши, ижара тугаш муддати эса шартноманинг 2.2.1-бандига мувофиқ мулкдаги нуқсонлар қайтариш учун текширилиб бартараф қилинган ҳолда ижарага олувчидан ижарага берувчига топшириш-қабул қилиш тўғрисида икки томонлама далолатнома имзоланган сана ҳисобланиши, 4.4-бандида шартноманинг тахминий суммаси 245 000 000 сўмни ташкил этиши, 6.1-бандининг учинчи хатбошисида темир йўл цистерналарини таъмирлаш вақти ижарага берувчи томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосан белгиланиши, темир йўл цистерналарини таъмирлаш жойига етказиш ва қайтариш ҳамда капитал таъмирлаш билан боғлиқ барча харажатлар ижарага берувчи томонидан амалга оширилиши, 6.2-бандининг иккинчи хатбошисида режалаштириш таъмирлаш (депо ҳамда капитал таъмирлаш) ишлари белгиланган таъмирлаш ишлари жадвалига асосан амалга оширилиши ва режалаштириш ишлари (депо ҳамда капитал таъмирлаш) ишлари билан боғлиқ харажатлар ижарага берувчи томонидан тўлаб берилиши белгиланган бўлиб, шартноманинг асл маъноси ижара шартномаси шартларидан иборатлигини англатади. ФКнинг 556-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ мулк ижараси шартномасида ижарага олинган мол-мулк ижара шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ёки тамом бўлмасдан олдин ижарага олувчи шартномада келишилган сотиб олиш баҳосининг ҳаммасини тўлаган тақдирда унинг мулкига айланиши назарда тутилиши мумкин. Агар ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш шарти шартномада назарда тутилмаган бўлса, у тарафларнинг қўшимча келишуви билан белгиланиши мумкин, бунда тарафлар мол-мулкдан фойдаланганлик учун илгари тўланган ҳақни харид нархига киритиш тўғрисида келишишга ҳақлидирлар. Мазкур ҳолатда, шартноманинг 4.4-бандида шартноманинг тахминий суммаси 245 000 000 сўмни ташкил этиши назарда тутилган бўлиб, шартнома бандларида ижарага олинган мулк шартнома муддати тугаши билан ижарага олувчининг мулкига айланиши назарда тутилмаган, ушбу нарх 49 та темир йўл цистерналарига эгалик ҳуқуқини жавобгарга ўтказиш учун эмас, балки жавобгарнинг улардан фойдаланганлиги учун тўланиши лозим бўлган сумма ҳисобланади, шартномада сотиб олиш шартномасининг мажбуриятлари мавжуд эмас. Жавобгар томонидан шартноманинг 6.1 ва 6.2-бандларига асосан даъвогар темир йўл цистерналарини таъмирлаб бермаганлиги сабабли жавобгар уларни ўз ҳисобидан капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, 741 740 206 сўм харажат қилганлиги, даъвогар ФКнинг 256-моддасига асосан ўз мажбуриятларини муқобил суратда бажармаганлиги ҳақида важ келтирган бўлиб, бироқ, айнан мазкур шартноманинг 6.1 ва 6.2-бандлари талабиларидан келиб чиқан ҳолда жавобгарнинг даъвогардан 741 740 206 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-2113/38183-сонли иқтисодий иш мавжуд. Демак, мазкур ҳолатда кассация инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириши лозим эди. ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра кассация инстанцияси суди айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, протестни қаноатлантиришни. кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун тўланган (2 450 000+2 450 000=) 4 900 000 сўм давлат божи ва (21 600+24 000=) 45 600 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301-303, 305-1-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 9 қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Qaldirg‘och lastochka” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Иш юзасидан 2022 йил 26 декабрда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Ф.Ражабов З.Рустамов А.Абдуллаев