← Назад
Решение #525195 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| олашда судлар ФК | 364 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| олбуки ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/5295-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 17 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Ў.Мадрохимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 8 565 000 сўм бой берилган фойдани
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили И.Шехов (раҳбар)нинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва SSS (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 14 мартда
5/2023-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
ўзига тегишли бўлган, ZZZ 5-уй манзилидаги 250,0 кв.метр ер майдонида
жойлашган нотурар жой объектини қурилиш материалларини қайта
ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун ижара шартлари асосида
жавобгарга бериш, ўз навбатида жавобгар ижара объектидан мақсадли
фойдаланиб, шартлашилган муддатда ижара ҳақини тўлаб боришни
зиммасига олган.
Шартноманинг 3.1-бандида ойлик ижара ҳақининг миқдори
8 565 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, жавобгар ижара ҳақини ҳар ойнинг
бошида тўлиқ олдиндан амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг 4.1-бандида унинг амал қилиш муддати 2023 йил
15 мартдан 2023 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган.
Даъвогар
шартномавий
муносабатда
зиммасига
олган
мажбуриятини бажарганлиги ва жорий йилнинг 15 мартидаги
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объектини
жавобгарга топширганлиги, аммо жавобгар ижара шартномасига тегишли
қўшимча ва ўзгартиришлар киритмасдан, 2023 йилнинг апрель ойида
ангар ичидан қўшимча 250,0 кв.метр ер майдонига мрамор маҳсулотлари
жойлаштирганлиги ва ушбу ойда шу ҳудуддан тўлиқ фойдаланиб
келганлиги, шунга кўра даъвогар ижара шартномасига қўшимча киритиш
ҳамда ушбу ой учун шартномада белгиланган миқдорда, яъни
8 565 000 сўм ижара тўловини тўлашни таклиф қилганлиги, аммо
жавобгар уни ихтиёрий тўламаганлиги, натижада даъвогар одатдаги
фуқаролик шароитида олиши мумкин бўлган 8 565 000 сўм фойдани ола
олмаганлиги важлари билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарнинг ҳисобидан 8 565 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар жамиятнинг раҳбари даъво талабларини
тўлиқ қувватлаб, жавобгарнинг шу йилнинг апрель ойида ижара
шартномасида назарда тутилган объектдан ортиқча ҳудуддан
фойдаланганлиги фотосуратлар билан тасдиқланиши, қолаверса ушбу
ҳолатни жавобгарнинг ўзи ҳам инкор этмаслиги, шундай бўлса-да,
ҳисобланган ижара ҳақини ихтиёрий тўлаб бермаётганлиги, шу боис судга
мурожаат этилганлиги, даъвогар ушбу ҳудуд учун солиқ тўловларини
тўлаши лозимлиги, бундан ташқари ушбу ҳудудни учинчи шахсларга
ижарага берган тақдирда, даромад олган бўлиши мумкинлигини
таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда,
яъни ўтган суд мажлисида тилхат орқали хабардор этилган жавобгар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ишда иштирок этувчи
шахслар белгиланган тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб,
суд низони мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар
ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу
жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра
тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ
бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли
билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
12-моддасида ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро
келишувига биноан белгиланиши, ижара ҳақини тўлаш шартлари ва
муддатлари шартномада белгилаб қўйилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 2-бандида ижарага
берувчининг ижарага олувчи билан муносабатларини тартибга солувчи
асосий ҳужжат бўлиб ижара шартномаси ҳисобланиши, ижара
шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим
шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда
келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланишини
инобатга олишлари лозимлиги, 9-бандида эса ижарага олувчининг ижара
ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган
пайтдан бошлаб вужудга келиши, агар ижарага берувчи ижара объектини
ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада
белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан
фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни
талаб қилишга ҳақли эмаслиги, мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига
тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага олувчининг
асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни,
яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижарага олувчининг
ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга
топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Тарафлар ўрталаридаги ижара муносабатларини тартибга солувчи,
бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб берувчи шартномада
250,0 кв.метр ер майдонида жойлашган нотурар жой объекти жавобгарга
ижара шартлари асосида берилаётганлигини қайд этишган ва худди шу
шартлашилган ҳудуд ижарага берилган, ушбу ижара шартномаси кучда
бўлиб, унинг ижара майдонига оид бандларига қўшимча ҳамда
ўзгартиришлар киритилмаган, даъвода назарда тутилган ҳудуд эса
жавобгарга далолатнома асосида топширилмаган.
Демак, тарафлар шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан
талаб қилинадиган шаклда келишувга эришишганлиги боисдан ҳам
шартнома тузмасдан объектдан фойдаланилган ҳамда ижара объектини
топшириш далолатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда қўлланилиши
лозим бўлган фуқаролик қонунчилигининг нормаларини мазкур низони
ҳал этишда қўллаб бўлмайди.
Қолаверса, зарар ундириш талаби, хусусан даъвогарнинг фойдани
бой берганлиги мақбул далиллар билан асослантирилмаган.
Маълумки, ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
Судлар зарар ундириш талабини қаноатлантириши учун амалдаги
қонунчилик унинг зарурийлиги, асослилиги, зарар етказган шахснинг
ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ғайриқонуний бўлиши билан бирга бундай
ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва мавжуд зарар ўртасида сабабий боғлиқлик
бўлиши шартлигини назарда тутади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар
иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши
мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми),
бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар 250,0 кв.метр ер майдонидан
шартномасиз ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги ва бунинг оқибатида
фойдани бой берганлиги, учинчи шахслар билан айнан шу сабабга кўра
шартнома туза олмаганлиги ёки учинчи шахсда жавобгарнинг айби билан
даъвогар билан тузилган шартномага нисбатан қизиқиш йўқолганлигини
тасдиқловчи мустаҳкам далилларни тақдим эта олмади, ҳолбуки
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб келтираётган
ҳоларларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвони асоссиз деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида
судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи
ҳужжатларни даъво аризасига илова қилиб, имтиёздан фойдаланган ҳолда
давлат божи тўлаган.
Демак, даъво талаби асоссиз деб топилганлиги боис суд харажатлари
даъвогар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-, 118-, 170-, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 165 000 сўм давлат божи ҳамда
33 000 сўм почта харажатлари AAAнинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Солиев