Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1631 Дата решения 17.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КАШКАДАРЕ ВИЛОЯТИ давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "OBOD SARDORI DILOROMXON" фермер хўжалиги
Source ID 1135962 Claim ID 3454427 PDF Hash ce883d5500660644... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1631-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2023 йил 17 июль Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида аризачи Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “OBOD SARDORI DILOROMXON” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Дониёров (ишончнома асосида), қарздор раҳбари К.Мусаев (шахсий маълумотнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “OBOD SARDORI DILOROMXON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, судга ариза билан мурожаат қилганда қарздорнинг 19.05.2023 йил ҳолатига бюджет олдида солиқ ва мажбурий тўловлардан 111 762 902,6 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлигини, қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаганлигини, бироқ қарздор томонидан бугунги кунга қадар қарздорлик тўлиқ қопланганлиги боис аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили бюджет олдида солиқ ва мажбурий тўловлардан 111 762 902,6 сўм миқдоридаги қарздорлик бугунги кунда тўлиқ бартараф этилганлиги ҳақида тушунтириш бериб, аризачининг аризасини рад қилишни сўради. Суд низо юзасидан тараф вакилларининг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 19 май ҳолатида солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан қарзи 111 762 902,6 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаган. Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига асосан қайтарилган. Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда - Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Бироқ, суд муҳокамасида аризачи ва қарздор судга маълумот тақдим этиб, унда қарздор томонидан 111 762 902 сўм солиқ қарздорлиги тўлаб берилганлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат 2023 йил 17 июлдаги 25-46723-сонли маълумотнома ва тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланади. Қонунининг 55-моддасига кўра, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда, суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Бундай ҳолатда, суд қарздор томонидан мазкур иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар кредиторнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, кредиторнинг талаби судга ариза билан мурожаат этилгандан сўнг қондирилганлиги сабабли ундирилиши лозим бўлган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини қарздор “OBOD SARDORI DILOROMXON” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб суд, қарор қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад қилинсин. Қарздор “OBOD SARDORI DILOROMXON” фермер хўжалигидан аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи ундирилсин. Суд ҳаражатлари қисмига ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев