Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2305/22652 Дата решения 17.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XIVA SHERDOR-QURILISH MONTAJ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый OLMAZOR TAJRIBA –MEXANIKA TAMIRLASH YORDAMCHI KORXONASI унитар корхонаси
Source ID 1180943 Claim ID 3491947 PDF Hash 889047441dc4dc65... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 673-моддаси нинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2305/22652-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 июль Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Ў.Мадрохимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “БББ” унитар корхонаси ҳисобидан 351 197 260 сўм асосий қарз, 35 119 726 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Д.Ризаев (2023 йил 17 июлдаги 6-сонли адвокатлик ордери ва 2023 йил 22 июндаги 22-06/2сонли ишончнома асосида) иштирокида суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 351 197 260 сўм асосий қарз ҳамда 35 119 726 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлади. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси суд муҳокамасини ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 3 августда қурилиш ишларини бажариш бўйича 07/20-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар (пудратчи) жавобгар (буюртмачи)нинг буюртмасига асосан “А380а Бухоро ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 0-16,5 км. қисмини қайта қуриш ва 2-босқичда 8,8-16,5 км.даги объектлар бўйича ПҚ-103+10, ПҚ-107+37 пикетларидаги д-1020 мм.ли пўлат сув қувурларини кўчириб ўрнатиш ишларини бажариш, ўз навбатида жавобгар ишларни қабул қилиш ва шартномада назарда тутилган тартибда ҳамда муддатда тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Шартноманинг 3-бандида унинг баҳоси 2 500 000 000 сўмни ташкил этиши, 13-бандида жавобгар шартнома умумий қийматининг 15 фоизлик қисми бўйича тўловни олдиндан, 14-бандида эса жорий молиялаштириш бажарилган ишларнинг сифати текширилгандан кейин, берилган аванс ҳисобга олинган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 50 фоизагча бўлган миқдорда амалга оширилиши белгиланган бўлса, 15-бандида жорий қийматнинг қолган 50 фоизи томонлар ўртасида узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш ишлари якунланганидан кейин икки босқичда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, биринчи босқичда объект жавобгар (буюртмачи) томонидан бажарилган ишлар қабул қилингандан сўнг ишлар қийматининг 45 фоизи миқдорида, иккинчи босқичда объект давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин 12 ойлик кафолат муддати тамом бўлганидан кейин ишлар қийматининг 5 фоизи миқдорида молиялаштириш амалга оширилиши белгиланган ҳамда даъвогар (пудратчи) ушбу 5 фоизлик пул маблағлари талаб қилса, бу ҳолда бажарилган ишлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинганлиги ва кафолат муддати ўтганлиги даъвогар (пудратчи) томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан исботланиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажарган ва объектда қурилиш ишларини бажарган. Жавобгар 2020 йил 25 сентябрдаги 1(Ф-3)-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 050 332 320,95 сўмлик, 2020 йил 19 декабрдаги 2(Ф-3)-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 600 864 938,99 сўмлик ишларни эътирозсиз қабул қилиб олган бўлса-да, аммо шартлашилган муддатда ишлар қийматининг 351 197 260 сўмлик қисми бўйича тўловни амалга оширмаган ҳамда бу борада даъвогарнинг талабномаларини ижросиз қолдирган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган. Гарчанд, бажарилган ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган, шартномада назарда тутилган кафолат муддати ўтган бўлса-да, аммо жавобгар ишлар қийматининг 351 197 260 сўмлик қисмини тўламасдан шартнома шартларини бузган. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мавжуд қарздорлик ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, ҳисобварақ-фактуралари ҳамда суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари билан тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилмоғи лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 3 ундан шартноманинг 57-бандига асосан 35 119 726 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 10-бандида агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши тушунтирилган. Шартноманинг 57-бандида неустойканинг миқдори қарздорликнинг 10 фоизидан ошмаслиги ҳақидаги келишув мавжуд. Шу билан бирга, юқорида таъкидланган 103-сонли Пленум қарорининг 11-бандида шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Юқоридаги тушунтиришлардан кўринадики, судлар томонидан неустойкани камайтириш учун қарздор мажбуриятни бажариш юзасидан чоралар кўрганлигини исботловчи далилларни судга тақдим этиши талаб этилади, ушбу ҳужжатлар асосида эса қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилганлик даражаси аниқланади. Жавобгар қарзни тўлаш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўрганлигини, мулкий аҳволи пеняни тўлаш имконини бермаслигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади, аксинча даъвогарнинг пул маблағини тўлаш ҳақида юборган талабномасини ижро этмасдан, уни тўлашдан бўйин товлаган. 4 Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов 877 кунгача бўлган муддатга кечиктирилганлиги, сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги ва бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда талаб қилинганлигини назарда тутиб, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “БББ” унитар корхонаси ҳисобидан “ААА” МЧЖ фойдасига 351 197 260 сўм асосий қарз, 35 119 726 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 386 349 986 сўм ундирилсин. “БББ” унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 7 726 339,72 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев 5