← Назад
Решение #525469 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 57 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
15 885 символов
4-1001-2206/49720-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи судья
П.Закирова
Апелляция инстанцияси cудида
маърузачи судья М.Саидов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Р.Ҳайдаров
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 июль
Тошкент шаҳри
4-1001-2206/49720сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев, З.Рустамов, Ф.Ражабов, О.Халмирзаевдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Luxe Metall”
масъулияти чекланган жамияти ва “Boy Metall” масъулияти чекланган
жамияти вакили Д.Рашидов (2023 йил 12 июндаги 11-сонли
ишончнома), Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими вакиллари
Ш.Максудов, (2023 йил 19 июндаги 101122037665-сонли ишончнома),
Б.Бобоқулов, “METALLSAVDOLYUKS” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари О.Юнусов (2023 йил 9 июндаги 47-сонли ишончнома),
Т.Ғаффоров (2023 йил 17 январдаги 4-сонли ишончнома), “Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси
вакили Р.Салиев, “Trastbank” ҳусусий акциядорлик банки вакиллари
М.Махмудов (2023 йил 16 январдаги 01-01/87-сонли ишончнома),
Ж.Рахимов (2023 йил 20 январдаги 01-04/122-сонли ишончнома)
иштирокида “Boy Metall” масъулияти чекланган жамиятининг “Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси,
Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими, “Metall Savdo Lyuks”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 31 мартдаги қарори устидан келтирилган Ўзбекистон
2
Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
2-1004-2105/17737-сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил
31 январдаги ҳал қилув қарори билан “Luxe Metal” масъулияти
чекланган жамиятидан “Trastbank” ХАБ фойдасига 11 938 919 838,98 сўм
кредит қарзи ундирилган ва ундирув “Boy Metall” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тегишли
гаров мулки бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махзуна 1-берк
кўчаси, 14-а уй манзилида жойлашган кўчмас мулк, Д.Рашидовга
тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, А.Эшимбетов
кўчасида жойлашган кўчмас мулк ва “Luxe Metall” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли транспорт воситаларига қаратилган.
Мазкур суд ҳужжатига асосан 2022 йил 11 апрелда Мажбурий ижро
бюроси Яшнобод туман бўлими томонидан 101122037665-сонли ижро
иши қўзғатилиб, давлат ижрочиси томонидан Тошкент шаҳри, Яшнобод
тумани, Махзуна 1-берк кўчаси, 14-а уй манзилида жойлашган кўчмас
мулк ва техника воситаларини электрон онлайн-аукцион орқали
сотувга чиқариш ҳақида 2022 йил 30 апрелдаги қарор қабул қилинган.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси томонидан 2022 йил 28 июнда ўтказилган
электрон-онлайн аукцион савдоларида кўчмас мулк ва техника
воситалари “METALLSAVDO LYUKS” масъулияти чекланган жамияти
томонидан сотиб олинган.
Шундан сўнг, даъвогар “Электрон онлайн-аукционларни ташкил
этиш маркази” давлат унитар корхонаси, Мажбурий ижро бюроси
Яшнобод туман бўлими, “METALLSAVDOLYUKS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонаси “E-auksion” электрон савдо платформасида 1967718-сонли
лот бўйича 2022 йил 28 июнда ўтказилган электрон онлайн-аукцион
савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан ишга “Trastbank”
ҳусусий акциядорлик банки ва “Luxe Metall” масъулияти чекланган
жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2023 йил 31 мартдаги қарори
билан даъвогарнинг кассация шикояти қаноатлантирилган, биринчи
инстанция судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор
қилинган, иш бўйича янги қарор қабул қилинган, даъвогарнинг даъво
аризаси қаноатлантирилган, “E-auksion” электрон савдо платформасида
1967718-сонли лот бўйича 2022 йил 28 июнда ўтказилган электрон
онлайн-аукцион савдоси ҳақиқий эмас деб топилган, “Электрон онлайнаукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасидан
даъвогар фойдасига ишни биринчи инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 3 000 000 сўм давлат божи, ишни апелляция ҳамда кассация
инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 3 000 000 (1 500 000+1 500 000)
сўм давлат божи ва 78 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари
томонидан Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ишни такроран кассация тартибида кўриб чиқиш тўғрисида протест
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган Мажбурий ижро бюроси Яшнобод
туман бўлими, “METALLSAVDOLYUKS” масъулияти чекланган жамияти,
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонаси, “Trastbank” хусусий акциядорлик банк вакиллари ўз
тушунтиришларида савдо қонуний ўтказилганлигини, протестда асосли
важлар келтирилганлигини билдириб, прокурорнинг протестини тўлиқ
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва “Luxe Metal” масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
ўз
тушунтиришида
савдо
ноқонуний ўтказилганлигини, протестда келтирилган важларни асоссиз
эканлигини билдириб, прокурорнинг протестини қаноатлантиришни
рад этишни сўрадилар.
Прокурор
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокурорининг
ўринбосари томонидан келтирилган ишни кассация тартибида
такроран кўриш ҳақидаги протестини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг фикрини эшитиб,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестида келтирилган
важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш
ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарори билан
"E-auksion"
электрон
савдо
платформасида
электрон
онлайн-аукцион
ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси
томонидан “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун
чиқариш тўғрисида” 2022 йил 30 апрелдаги қарор қабул қилинган. Унга
кўра даъвогарга тегишли Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махзуна
1-берк кўчаси, 14а-уй манзилида жойлашган кўчмас мулкнинг
бошланғич сотув баҳоси 2019 йил 4 апрелдаги ипотека (гаров)
шартномасига асосан 14 625 000 000 сўм этиб белгиланган.
Объектни электрон онлайн-аукционга қўйиш бўйича электрон
шаклда буюртманома 2022 йил 25 майда ижро иши юритишнинг
автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга 565412 ID
рақам билан юборилган.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси томонидан 2022 йил 25 майда электрон онлайнаукционни ўтказиш ҳақидаги хабарнома электрон веб-порталга
жойлаштирилган.
Унда низоли объект бўйича электрон онлайн-аукцион савдосини
ўтказиш 2022 йил 27 июнь соат 10:00 да ўтказилиши белгиланган.
Низомнинг 2-бандига кўра, иштирокчи - савдо платформасида ушбу
Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукцион ёки танловда
қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланади.
Низомнинг 23-бандига мувофиқ аукцион камида икки нафар
иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
Аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди
шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита
иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
Судлар томонидан иш ҳужжатларига (131-и.в) тақдим этилган
тизим маълумотларидаги 1967718-сонли лот бўйича иштирокчилар
сони 1 кишини ташкил этиши тўғрисидаги ҳолат ўрганилмаган ва
ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Шунингдек, Электрон онлайн-аукцион савдоси 2022 йил 27 июнь
куни соат 10:00да 1967718-сонли лот бўйича объектнинг бошланғич
нархи 14 625 000 000 сўмдан битта аукцион қадамига оширилган нархда
яъни, 14 917 500 000 сўмга сотиб олиш бўйича таклифни эълон қилиш
билан бошланган.
Низомнинг 29-бандига мувофиқ аукцион куни соат 10:00 дан
бошлаб таклифни тасдиқлаш учун олдинги таклиф тасдиқланган
вақтдан бошлаб ўн дақиқадан вақт берилади ва аукцион энг юқори нарх
тасдиқлангунга қадар давом этади.
Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа вақт давомида
навбатдаги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади ва охирги
таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Аукционда “Metallsavdolyuks” масъулияти чекланган жамиятининг
14 917 500 000 сўмлик таклифи 10:00:22 дақиқада тасдиқланган, шунга
кўра, 10:00:22 дақиқадан сўнг 10 дақиқа вақт давомида навбатдаги
таклиф тасдиқланмаганлиги сабабли аукцион якунланган ва охирги
таклифни тасдиқлаган иштирокчи “Metallsavdolyuks” МЧЖ аукцион
ғолиби деб топилган.
Бироқ, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
давлат унитар корхонаси масъул ходимлари томонидан 2022 йил
27 июнь соат 10:06:18 дан бошлаб савдо платформасида маълумотлар
базасида
ишчанлик
қобилияти
(нагрузкаси)
ортиб,
савдо
платформасининг фойдаланувчилар сўрови кўп вақт қайта ишлаши
ҳолати бўлганлиги, иштирокчиларда “Жорий аукционлар” бўлимига
ўтганда саҳифанинг янгиланмай қолиши ҳолати аниқланган, бу ҳақда
шу куни далолатнома тузилиб, марказ раҳбари томонидан
тасдиқланган. Қайта аукцион савдоси ўтказилиши лозим бўлган лотлар
ичида 1967718-лот рўйхатнинг 66-тартиб рақамида қайд этилган.
Низомнинг 35-бандига кўра, савдо платформасида техник узилиш
содир бўлган ҳолларда аукцион вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда
иштирокчининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки
мобил телефон рақамига хабар юборилади ҳамда ушбу аукцион техник
узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да
охирги тасдиқланган таклифдан бир қадам оширилган нархни таклиф
этишдан давом эттирилади.
Тўхтатилган
лот
бўйича
аукцион
иштирокчиси
давом
эттириладиган аукцион иштирокчиси сифатида унинг шахсий кабинети,
электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақами орқали хабардор
қилинади. Иштирокчи хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун
оператор жавобгар ҳисобланмайди.
Техник узилишни бартараф этиш даврида иштирокчи томонидан
тасдиқлаган ўз таклифларини қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.
Техник узилиш ҳолати қайд этилган аукцион объекти бўйича давом
эттириладиган аукцион бошлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ҳеч қайси
иштирокчи сотиб олиш (ижарага олиш) таклифини тасдиқламаса,
техник узилиш қайд этилишидан олдин охирги энг юқори таклифни
тасдиқлаган аукцион иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Иштирокчининг
компьютер
ва
(ёки)
телекоммуникация
жиҳозларида техник узилиш бўлганда, бу ҳолат савдо платформасида
техник узилиш деб ҳисобланмайди ва аукцион давом эттирилади.
Низомнинг 36-бандига мувофиқ савдо платформасида техник
узилиш ҳолатлари содир бўлганда, техник узилиш содир бўлиш
сабаблари ўрганилади. Бунда Агентлик томонидан заруратга кўра
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги ёки махсус ваколатли орган мутахассислари жалб этилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
57-моддасига кўра, маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш ва илмийтехника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан
далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида
фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга
бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд
мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд
томонидан мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин.
Мутахассисни суд мажлисида иштирок этиш учун жалб қилиш
тўғрисида ажрим чиқарилади.
Суднинг мутахассисни чақириш ҳақидаги талаби унинг иш
берувчиси учун мажбурийдир.
Биринчи инстанция судида даъвогар томонидан судга Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
ёки махсус ваколатли органдан мутахассисларини жалб қилиш
тўғрисида илтимоснома киритилган бўлса-да, биринчи инстанция суди
ушбу илтимосномага муносабат билдирмаган, ишга мутахассисларни
жалб қилиш чораси кўрилмаган.
Демак, биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан мутахассис жалб қилинмасдан, иш учун мухим ҳолатларга,
яъни 2022 йил 27 июнь куни телекоммуникация жихозларида ёки савдо
платформасида техник узилиш бўлганлиги ҳолатларига, техник узилиш
сабабларига аниқлик киритилмаган.
Бундан ташқари, кассация инстанцияси судининг қароридаги
иккинчи талабгор “Стеел М” масъулияти чекланган жамияти 2027 йил
27 июнь куни соат 12.00 да 1967718-сонли лотдаги заклат пулини
қайтариш бўйича Марказ бўлим бошлиғининг билдиргисига асосан
Марказ раҳбарининг рухсати билан электрон онлайн-аукциондан чиқиб
кетганлиги, бунинг оқибатида “Metallsavdolyuks” масъулияти чекланган
жамиятининг лот ягона иштирокчиси бўлиб қолганлиги тўғрисидаги
хулосаси далиллар билан асослантирилмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Демак, судлар томонидан қарорлар қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва бу асоссиз қарорлар қабул
қилинишига сабаб бўлган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 18 январдаги қарори, кассация инстанцияси
судининг 2023 йил 31 мартдаги қарорини бекор қилишни, ишни
янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда:
- иш учун аҳамиятни ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
- суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши;
- иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 301-3051-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги
ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
31 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Ушбу иш юзасидан берилган ижро варақалар бўйича ундирув бекор
қилинсин.
“Boy Metall” масъулияти чекланган жамиятинингнинг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қисман
қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Сагатов
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов
А.Абдуллаев
О.Халмирзаев