Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/49058 Дата решения 17.07.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "FIKSAT PLAST" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "MIRAS AGROWORLD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1134671 Claim ID 3463966 PDF Hash e5b5b3c39445b57d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 17 728 символов
4-1001-2219/49058-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – О.Гулямова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – А.Абдуллаев Такрорий кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев, З.Рустамов, Ф.Ражабов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакиллари – адвокат О.Ахмедов (2022 йил 14 октябрдаги 18-10-сонли ишончнома асосида), Б.Суннатов ва М.Суннатов (2023 йил 17 июлдаги 5-07-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – адвокат А.Каримов (2022 йил 28 июлдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Fiksat plast” хусусий корхонаси манфаатида “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамиятидан 231 348 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Fiksat plast” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 144 348 000 сўм зарар, 82 000 000 сўм жарима ва 5 000 000 сўм адвокатлик харажатларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 144 348 000 сўм зарар, 5 000 000 сўм жарима, 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 4 626 960 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан берилган протестда мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Бунга асос қилиб, протестда даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар бут бўлмаганлиги, яъни 3 комплект ускунада насос ва уни бошқарувчи щити ва 1 ускунада насосни бошқарувчи щит мавжуд бўлмаганлиги кўрсатилганлиги, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар бут бўлмаганлиги ҳақида тегишли далолатнома тузилмаганлиги ва товарларни бут бўлмаганлигини тасдиқловчи бирор-бир далиллар мавжуд эмаслиги, суд даъвогарнинг бут бўлмаган товар етказиб берилганлиги ҳақидаги важлари тегишли далиллар билан исботланмаган бўлса-да, фақат даъвогарнинг оғзаки кўрсатмаларига асосланиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилганлиги, хусусан, даъвогар товардаги камчиликларни бартараф этиш учун 2022 йил 17 июндаги 8-сонли, 2022 йил 20 июлдаги 10-сонли ва 2022 йил 17 августдаги 17/08UK-1-сонли шартномалар асосида 5 та насос ва уни бошқарувчи щитларни сотиб олганлигини маълум қилганлиги, бироқ буюртмачи ва даъвогар ходимлари иштирокида тузилган 2022 йил 20 июлдаги нуқсонли далолатномада, товарларни фақат бир комплектида сув насоси носозлиги, бошқа корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги, ускунанинг сальник бутловчи қисми бир неча маротаба ишлатилмасдан эксплуатацияга бардош беролмаганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганлиги, шунингдек буюртмачи вакили апелляция инстанцияси судида берган кўрсатмасида 1 та ускунада носозлик аниқланганлиги ва ушбу носозлик даъвогар томонидан бартараф этилганлиги, яъни ускунанинг носоз қисми алмаштириб берилганлиги, бошқа насослар бўйича муаммо бўлмаганлигини маълум қилганлиги, бироқ даъвогарнинг 2022 йил 6 июлдаги талабномасида, бир комплектида сув насосидаги носозликлардан ташқари, яна уч комплект ускунада насос ва уни бошқарувчи щит ва бир комплект ускунада насосни бошқарувчи щит мавжуд бўлмаганлиги кўрсатилганлиги, ушбу талабнома 2022 йил 20 июлдаги нуқсонли далолатномадан 14 кун олдинги сана билан расмийлаштирилганлиги, судлар томонидан ускуналардаги носозликлар ҳамда уларга эски бутловчи қисмлар ўрнатилганлиги, бундай ҳолат ускуналарнинг нечтасида ва айнан қайси эҳтиёт қисмлари билан боғлиқ носозлик келиб чиққанлиги ҳамда бошқа ҳолатларга баҳо бериш мақсадида экспертиза тайинлаш чораси кўрилмаганлиги ёки бу борада мутахассис фикри олинмаганлиги, жавобгар томонидан низоли товарлар даъвогар вакили Б.Суннатовга 2022 йил 8 июнда 058-сонли юкхати билан топширилганлиги, товарларни қабул қилиш жараёнида уларнинг бутлиги ва айрим қисмларини эски эканлиги ҳақида эътироз билдирилмаганлиги, ваҳоланки, шартноманинг 3.5-бандида сотувчи агарда маҳсулот сотиб олувчи ёки у томонидан жалб қилинган техникаларда сотувчининг омборидан олиб кетилса, маҳсулот транспорт воситасига юклаб берилгандан сўнг унинг бутлиги ва сифатига жавоб бермаслиги белгиланганлиги, товарларни даъвогар томонидан кўздан кечириб, ўзи жалб қилган транспорт воситасига юклаб, олиб кетилганлиги фотосуратга олинганлиги, даъвогар судда товарларни ўзи 2 кўздан кечириб, қабул қилиб олганлиги ҳолатига эътироз билдирмаганлиги, судлар жавобгарнинг даъвогар вакили товарларни бут ҳолда ўзи жалб этган транспорт воситасида олиб кетганлиги ҳақидаги важларини ўрганмаганлиги ва товарларни олиб кетиш жараёнида иштирок этган шахсларни иш юзасидан кўрсатмасини (фикрларини) олиш чоралари кўрилмаганлиги, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, бироқ неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланганлиги, судга даъво аризаси берилган вақтда, яъни 2022 йил 22 сентябрь ҳолатига банк фоизи ҳисоб ставкаси 15 фоизни ташкил қилган бир пайтда, судлар томонидан ундирилиши сўралган 82 000 000 сўм жариманинг 5 000 000 сўм қисми, яъни 6 фоизи ундирилиб хатоликка йўл қўйилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида прокурор протестни қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Cуд мажлисида жавобгар вакили протестни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари протестга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. 3 ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Иш ҳужжатларига кўра, “Samarqand Cotton Cluster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда буюртмачи) ва даъвогар ўртасида тузилган 2022 йил 10 майдаги 1-сонли пудрат шартномасига асосан даъвогар буюртмачига томчилаб суғориш тизимини ўрнатиб бериш мажбурияти олган. Шунингдек, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 11 мартда 0511-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар (сотувчи) жами 410 000 000 сўмлик, шундан, 4 дона 324 000 000 сўмлик (донаси 81 000 000 сўмдан) “Песчаный фильтр с контролёром автоматики для автоматический обратной промывкой в сборе, насос, селеноид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 160 литров, с гидроциклоном” ва 1 дона 86 000 000 сўмлик “Песчаный фильтр с котролёром автоматики для автоматической обратной промывкой в сборе, насос, соленоид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 200 литров” ускуналарини даъвогар (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш, даъвогар эса шартномада белгиланган шартлар асосида ва муддатда уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.4-бандида жавобгар даъвогарга товарларни ушбу шартномада кўрсатилган аниқ муддатда белгиланган жойга етказиб бериш ва товар-моддий қимматликлардан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатларни топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ даъвогар шартнома имзоланганидан сўнг 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, 3.7-бандида жавобгар олдиндан тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг маҳсулотни етказиб бериши белгилаган. Шартноманинг 3.6-бандида жавобгарнинг маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти даъвогарга ёки юк ташувчига топширилгандан сўнг бажарилган ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 386-моддасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2022 йил 12 майдаги 176-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм, 2022 йил 6 июндаги 225-сонли тўлов топшириқномаси билан 110 000 000 сўм ва 2022 йил 7 июндаги 229-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, жами 410 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган бўлиб, 2022 йил 4 7 июнда товар-моддий қимматликларни қабул қилиб олиш учун 46-сонли ишончнома (амал қилиш муддати 2022 йил 17 июнга қадар) тақдим этилган. Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан 2022 йил 8 июнда 058-сонли накладной-ҳисоб-фактура билан даъвогарга 5 комплект ускуна етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан 2022 йил 7 июндаги 46-сонли ишончнома билан қабул қилиб олинганлиги кўрсатилган. Шунингдек, жавобгар томонидан эса 2022 йил 5 августда даъвогарга 410 000 000 сўмлик маҳсулотлар бўйича 2022 йил 29 июлдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура юборилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактурани даъвогар томонидан тасдиқлаш рад этилган. Даъвогар ва буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган нуқсонли далолатномада “Песчаный фильтр с контролёром автоматики для автоматический обратной промывкой в сборе, насос, селеноид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 160 литров с гидроциклоном” ускунасининг Туркиянинг “dps” ширкатида ишлаб чиқарилганлиги, сув насоси етарли босим бермаганлиги ва белгиланган қувватдаги 380 Вт токда ҳар ярим соатда ўчиб қолавергани, шу сабабли насос очиб кўрилганда эса унинг мотори бир корхонада, сув тортадиган насос эса бошқа корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги, бунинг оқибатида ускунанинг насос қисми қониқарли ишламаганлиги, шунингдек ускунанинг “сальник” бутловчи қисми бир неча марта ишлатилмасдан эксплуатацияга бардош беролмаганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги қайд этилган. Жавобгар томонидан талабномалар жавобсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар томонидан 2022 йил 17 июндаги 8-сонли шартнома (“Bio Greenagro Tech” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 31 августдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 17 июндаги 254-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 дона 85 800 000,04 сўмлик “Центробежный насос ... с панелом управления” эҳтиёт қисми, 2022 йил 20 июлдаги 10-сонли шартнома (“Bio Greenagro Tech” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 31 августдаги 6-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 20 июлдаги 322-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 дона 28 548 000,02 сўмлик “Центробежный насос ... с панелом управления” эҳтиёт қисми, 2022 йил 17 августдаги 17/08-сонли шартнома (“United Trade System” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 17 августдаги U17/08 UK-1-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 17 августдаги 380-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 дона 30 000 000 сўмлик “Центробежный насос” эҳтиёт қисми сотиб олинган. Бироқ, судлар томонидан 2022 йил 8 июндаги 058-сонли накладной-ҳисоб фактура нусхаси мавжудлиги, асл нусхаси эса мавжуд эмаслигига баҳо берилмаган, мазкур накладной-ҳисоб фактурада кўрсатилган 2022 йил 7 июндаги 46-сонли ишончнома ҳақиқатан 5 комплект товарларни қабул қилиш учун берилганлиги ҳолати текширилмаган ва унга тегишли тарзда баҳо берилмаган. Бундан ташқари, судлар томонидан даъвогарнинг зарар ундириш талабини қаноатлантиришда жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар бут бўлмаганлиги ҳақида тегишли далолатнома тузилганлигига ва товарларни бут бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бермаган. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 5 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланган бўлса-да, биринчи инстанция суди ушбу талабга риоя қилинмаганлиги ўрганилмаган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг 1-бандида қайд этилишича, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, 2022 йил 8 июндаги 058-сонли накладной-ҳисоб фактура ва 2022 йил 7 июндаги 46-сонли ишончноманинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш, жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар бут бўлмаганлиги ҳақида тегишли далолатнома тузилган ёки тузилмаганлигига ва товарларни бут бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига иш ҳужжатлари билан тегишли тарзда ўрганган ҳолда қонуний баҳо бериш, суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Протест қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори бекор қилинсин. 6 “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ишни янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев З. Рустамов Ф. Ражабов 7