Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7241 Дата решения 17.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ASIA FRONT FIRESTONE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150535 Claim ID 3509873 PDF Hash 3b70f69c7bab3beb... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7241-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 июль Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, КККнинг ССС манфаатида жавобгар МММ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, “on time” хизмати шартнома тўлови бўйича 110 160 000 сўм, 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи, жами 5 889 787 397,26 сўм муддати ўтган қарздорлигини ундириш ва ундирувни кредит эвазига сотиб олинган МММ масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шахар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, Бунёдкор кўчаси манзилида жойлашган (ертўла) нотурар бино-иншоотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ЕЕЕ (2023 йил 13 мартдаги 33-09/17-сонли ишончномага асосан), ННН (2023 йил 11 июлдаги 01/06-08-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ССС (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва МММ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 ноябрда 113/21-сонли кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг 2.1-бандида кредитор (даъвогар) кредит комиссиясининг 2021 йил 22 ноябрдаги хулоса қарорига асосан қарз олувчи (жавобгар)га банкнинг жалб қилинган маблағлари ҳисобидан 6 720 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиши белгиланган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 ноябрда “on time” хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган. Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.А.Бондарева томонидан 2021 йил 3 декабрда тасдиқланган даъвогар ва жавобгар ўртасидаги ипотека шартномаси бўйича, жавобгар кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинаётган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-квартал, Бунёдкор кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган, “Офис ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси (ер тўла)” умумий майдони 925 кв.м., доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан умумий фойдали майдони 761,08 кв.м., кадастр рақами 10:03:03:03:02:0251:0001 бўлган, тарафлар келишувига кўра 5 370 000 000 сўмга баҳоланган кўчмас мулкни 2021 йил 23 ноябрдаги 113/21-сонли кредит шартномаси бўйича гаров таъминоти сифатида тақдим этган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 февралда 2021 йил 23 ноябрдаги 113/21-сонли кредит шартномаси 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, кредит шартномасининг 1-иловаси бўлган кредит қайтариш жадвали янгидан тасдиқланган. Даъвогар кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ва “on time” банк хизмати бўйича қарздорлик юзага келганлиги сабабли, уларни тўлаш юзасидан 2023 йил 2 майда жавобгарга огоҳлантириш хати юборган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, ККК (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, “bank on time” шартнома тўлови бўйича 110 160 000 сўм, 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи, жами 5 889 787 397,26 сўм муддати ўтган қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган. Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. ИПКнинг 128-моддаси иккинчи қисмининг икинчи хатбошисига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризасида 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи ва 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномаси 4.3-банди “г” кичик бандининг олтинчи хатбошисида кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳоллатида кредитор томонидан судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқилиб, жавобгар томонидан кредит бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит шартномасининг бузилиши ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи ва 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундиришни лозим топади. Даъво аризасида “on time” банк хизмати шартномаси бўйича 110 160 000 сўм тўлов ундириш ҳам сўралган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 ноябрда “on time” хизмати кўрсатиш шартномасининг 3.1-бандида “on time” банк хизматлари пакетидан фойдаланиш учун тўлов миқдори фойдаланувчининг кредит қолдиғининг 0,5 фоиз миқдорида амалга оширилиши ва тўловлар бир ойда бир марта кредит ундириш тартибида банк томонидан унинг ҳисобварағидан акцептсиз тартибда ундириб олиниши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган хизматларни кўрсатганлиги, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 110 160 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида даъвогар ундирувни гаров объектларига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги13/150-сонли қўшма Қарори 26-бандининг 3-4-хатбошиларида, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит шартномаси бўйича мажбуриятни таъминоти сифатида ипотека шартномаси тузилиб, кўчмас мулк гаровга қўйилганлиги, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш белгиланганлиги, даъвогарда томонидан қарздорлик ундирувини гаров объектига қаратишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, бироқ, банк хизмати кўрсатиш шартномаси бўйича гаров объекти таъминот сифатида кўрсатилмаганлигини инобатга олиб, ундирувни гаров таъминотига қаратиш талабини қисман қаноатлантириб, кредит қарздорлиги бўйича ундирилиши белгиланган пул маблағлари бўйича ундирувни гаров объектига қаратишни, банк хизмати бўйича ундирувни гаров объектига қаратишни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 117 795 747,95 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. МММ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ССС фойдасига 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз, 110 160 000 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажатлари, жами 5 889 820 397,26 сўм ундирилсин. Ундирувнинг 5 508 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 271 627 397,26 сўм муддати ўтган фоиз ундириш қисми МММ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-квартал, Бунёдкор кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган, “Офис ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси (ер тўла)” умумий майдони 925 кв.м., доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан умумий фойдали майдони 761,08 кв.м., кадастр рақами 10:03: 03: 03: 02: 0251:0001 бўлган кўчмас мулкка қаратилсин. МММ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 117 795 747,95 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. 6 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова