← Назад
Решение #525931 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 62 | — | law | |
| онуннинг | 94 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онун | 93 | — | law | |
| ИПКнинг | 64 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
20 306 символов
4-1001-2220/56352-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Байзақова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Бердияров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи (Банк) вакиллари - юридик
департаменти бошқарма бошлиғи Ш.Болибеков (2023 йил 4 январдаги
20-05/05-сонли ишончнома асосида) етакчи юрисконсульт А.Мирзахонов
(2023 йил4 январдаги 20-05/19-сонли ишончнома асосида) ва Банк Юнусобод
филиали бўлим бошлиғи М.Ахмеджанов (2023 йил 4 июлдаги 05-03/1402-сонли
ишончнома асосида), қарздор, унинг таъсисчилари “Te So Ten Elsen GmbH & Co.
KG” компанияси ва Б.Азимовнинг вакили – адвокат Ш.Ботиров (2023 йил
5 апрелдаги 01-сонли ордер, 2023 йил 31 мартдаги ва 2023 йил 11 апрелдаги
ишончномалар асосида), қарздор раҳбари (таъсисчиси) Б.Азимов ва суд
бошқарувчиси Р.Расуловнинг иштирокида, аризачи “Асака банк” акциядорлик
жамиятининг қарздор масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Naslli parranda”
қўшма корхонасини банкрот (тўловга қобилиятсиз) деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Асака банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки Банк
деб юритилади)нинг Юнусобод филиали ва масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги “Naslli parranda” қўшма корхонаси (бундан буён матнда қарздор
ёки МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2019 йил 30 августда кредит шартномаси
имзоланган бўлиб, кредит таьминоти сифатида қарздорга тегишли мулклар,
шу жумладан, паррандачилик фабрикаси ва бир нечта махсус ускуналар тўплами
гаровга қўйилган.
Қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги оқибатида юзага келган жами 1 867 188,93 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит қарзини ундириш ва ундирувни қарздорнинг мол-мулкига
қаратиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган ва унга асосан
МЧЖдан Банк фойдасига 1 867 188,93 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз
ва 59 139,33 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарзи ундирилиши белгиланган.
Қарздорнинг ҳисобрақамида 2022 йил 5 октябргача бўлган давр мобайнида
пул маблағлари айланмаси бўлмаганлиги боис, Мажбурий ижро бюроси Тошкент
1
вилояти бўлимининг қарорига асосан ижро иши юритиш “Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
62-моддасига асосан тамомланган.
МЧЖнинг Банк олдида қарздорлиги 2022 йил 5 октябрь ҳолатига жами
1 954 847,92 АҚШ долларини ташкил этганлиги сабабли Банк судга ариза билан
мурожаат қилиб, МЧЖни банкрот (тўловга қобилиятсиз) деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдага ҳал
қилув қарори билан МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг кириш қисмидаги “Н.Сайдуллаев”
сўзлари “А.Мирзахонов” тарзида ўзгартирилган ҳамда хулоса қисмининг олтинчи
хатбошисидаги “Республика бюджетига” сўзлари чиқариб ташланган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция
инстанцияси судининг қарорида биринчи инстанция суд мажлиси баённомасида
ва ҳал қилув қарорида суд мажлисида қатнашмаган Н.Сайдуллаевни аризачи
вакили сифатида қатнашганлиги асоссиз равишда кўрсатилганлиги ҳақида
апелляция шикояти билан келишган ҳолда, аризачи вакили сифатида аслида
А.Мирзаханов қатнашганлиги кўрсатилиб, биринчи инстанция суди ҳужжатларида
Н.Сайдуллаев асоссиз кўрсатилганлигига апелляция инстанцияси суди умуман
ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, судда қатнашган А.Мирзахановни ҳам ваколати
бўлмаганлигига апелляция инстанцияси суди ҳуқуқий баҳо бермаганлиги,
А.Мирзахановнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Банк бошқарув
раиси ўринбосари Б.Шарипов томонидан 2022 йил 21 январда берилган
ишончнома олинганлиги, аммо, Б.Шариповнинг Банк номидан ҳаракат қилишга
ва бошқа шахсларга ишончнома беришга ваколатни тасдиқловчи ҳужжат ишда
мавжуд эмаслиги, А.Мирзахановга берилган ишончномани муддати 2023 йил
21 январгача бўлганлиги ва шунинг учун 13 февралда бўлиб ўтган суд мажлисида
Банк вакили сифатида қатнашишга ваколати бўлмаганлиги, “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) 91-моддасининг иккинчи қисмида кредиторлар
биринчи йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш
тўғрисидаги қарорида тугатишга доир иш юритишнинг таклиф қилинаётган
муддати ва тугатиш бошқарувчилигига номзод, шунингдек у ҳақдаги маълумотлар
бўлиши кераклиги белгиланганлиги, аммо, кредиторлар йиғилишининг қарорида
тугатишга доир иш юритишнинг таклиф қилинаётган муддати белгиланмаганлиги,
апелляция инстанцияси судининг қарорида суд санацияси режаси судга тақдим
қилинмаганлиги деб нотўғри кўрсатилганлиги, чунки суд санацияси режаси
тақдим қилинганлиги биринчи инстанция суди томонидан тан олинганлиги, аммо,
Қонуннинг 94-моддасига асосланиб ушбу режани-таклифни инобатга олмаслик
ҳақида хулосага келганлиги, санация режасини таъминоти сифатида тадбиркорлик
субъектлар билан тузилган реал шартномалар, “Содерат банк” АТнинг “Асака
2
банк” АЖдан бўлган кредит қарздорлигини сотиб олиш мақсади ҳақидаги хат
ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилинганлиги, Венгрия давлатининг “ТЕТРА”
фирмаси билан 2019 йил 3 октябрда тузилган шартнома бўйича 80 000 Евро
тўланганлиги ва ушбу фирма 2023 йил апрель ойининг охиридан июль ойининг
охиригача олдиндан пули тўлаб берилган жўжа босқичма-босқич етказиб бериш
ҳақида жорий йилнинг январь ойида қўшимча келишув тузилганлиги, ишни
апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи
ўринбосари судга хат билан мурожаат қилиб, қарздорга санация жорий этишни
сўраганлиги, аммо, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга тегишли
ҳуқуқий баҳо бермаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида қарздор вакиллари кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, МЧЖнинг кредитор қардорлиги 22,9 млрд.сўмни ташкил қилиши,
лекин МЧЖ тўлов қобилиятсизлигини соғломлаштиришга шароит мавжудлиги,
бу ҳақда суд бошқарувчиси ҳам судга маълумот киритганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси
биринчи ўринбосарининг судга хат билан мурожаат қилиб, қарздорга санация
жорий этиш сўраганлиги, биринчи инстанция суди 15 йил давомида фаолият
юритиб келаётган корхонанинг тақдирини 40 минутда ҳал қилганлиги, кредитни
ўз вақтида қайтармасликка Банк ўзи сабабчи бўлганлиги, апелляция инстанцияси
суди судьялари томонидан йўл қўйилган ҳолатлар юзасидан Судьялар олий
кенгашига шикоят билан мурожаат қилганлиги, унда хизмат текшируви ўтказиш
ва чора кўриш сўралганлиги, МЧЖ кредитни қайтаришдан бош тортмаётганлиги,
Банк кредит графигига ўзгартириш киритса, МЧЖ кредитни қайтариши, Эрондан
мутахассислар келганлиги, улар кредит қарздорлигини тўлашга тайёр эканлиги,
бу ҳолатни “Содерат банки” ҳам тасдиқлаши, МЧЖнинг Германиялик таъсисчи
билан тузилган Меморандум ҳам кучда эканлиги, унга кўра 2 млн.Евро тўлашга
тайёр эканлиги, Банк корхонани банкрот деб топиш учун айланма маблағи мавжуд
эмаслигини асос қилиб кўрсатганлиги, ваҳоланки, Банк ўзи корхонанинг
ҳисобрақамини ёпиб қўйганлиги, Банк томонидан қўшимча кредит ажратамиз
деган хатлар мавжудлиги, бунинг учун Банк бошқа шахсларнинг мулкини гаровга
қўйишни талаб қилганлиги, МЧЖ ўзини ихтиёрий тугатишга гаровдаги мол-мулк
арзон баҳоланганлиги сабаб бўлганлиги, Банкни мақсади корхонанинг
мол-мулкини арзон нархга сотиб юборишдан иборат эканлиги, харидорлар ҳам
тайёр эканлиги, улар қизиқиб корхона ҳудудига келганлиги, санация жорий
қилишга ҳужжатлар тақдим қилинганлиги, корхонага санация жорий қилса у тўлов
қобилиятини тиклаб, кредит қарздорликни тўлаб беришини баён қилиб, суд
ҳужжатлларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни сўрашди.
Банк вакиллари қарздорнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, қарздор
ўзини ихтиёрий тугатиш ҳақидаги қарорни қабул қилиб, Давлат хизматлари
марказига мурожаат қилганлиги, қарздорнинг Банк асоссиз ҳисобрақамини ёпиб
қўйганлиги ҳақидаги важи асоссиз эканлиги, кредит шартномаси шартларига
асосан қарздорлик вужудга келса автоматик тарзда ҳисобрақамга тўлов
талабномаси қўйилиши, Банк 2 маротаба ҳисобрақамини очиб берганлиги, лекин
яна кредит қарзи тўловларини кечиктиришга йўл қўйилганлигини баён қилиб,
3
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 12-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, агар кредиторлар
йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд муваққат бошқарувчининг
қарздорнинг фаолиятини тиклаш учун имконият мавжудлиги тўғрисидаги
хулосасини инобатга олган ҳолда, қарздорга нисбатан унинг тўлов қобилиятини
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишга ҳақли.
Шунингдек, Қонун 92-моддасининг учинчи қисмига биноан, агар
кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга
мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг
қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг
(иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат
органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига
биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни
тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси
тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, муваққат бошқарувчиси судга 2023 йил
8 февраль куни кўшимча маълумот тақдим қилиб, бугунги кунга келиб корхона
(қарздор)нинг ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш имкониятлари
мавжудлигини инобатга олиб, қарздорга нисбатан фаолиятини тиклаш
тартиб-таомоилларидан бирини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлишини маълум
қилган.
4
Иш ҳужжатларида қарздорнинг суд санацияси таомилини қўллаш тўғрисида
илтимосномаси мавжуд бўлиб, унда 2020 йилнинг бошида корхона таъсисчиси
бўлган Германия давлатининг “Te So Ten Elsen GmbH & Co. KG” компаниясидан
тухум йўналишидаги товуқлар парвариши учун қиймати 1 500 000 Евро бўлган
ускуна келтирилганлиги, ушбу ускуналар ўрнатилганидан кейин корхонанинг
ишлаб-чиқариш қуввати 110 000 та жўжа ва 250 000 та тухум йўналишидаги товуқ
боқиш имкониятига эга бўлиши ҳамда 70 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилиши,
“Te So Ten Elsen GmbH & Co. KG” компанияси ва қарздор ўртасида ушбу
келтирилган янги ускуналар ўрнатилганидан кейин қўшимча 2 000 000 Евро
инвестиция киритиш тўғрисида меморандум тузилганлиги, ускуналар ўрнатилиб,
корхона тўлиқ қувват билан ишлаб бошланганидан 6 ойдан сўнг 1 ойда
2,85 млн. дона, 9 ойдан сўнг 5,7 млн. дона тухум ишлаб чиқарилиши ва бир ойлик
соф фойда ҳозирги нархларда ҳисобланганда 2 822 000 000 сўмни ташкил қилиши,
бу эса кредит маблағларини кредит сўндириш жадвалида белгиланган муддатидан
олдин сўндириш имкониятини бериши, корхонанинг ишлаб-чиқариш фаолиятини
тиклаш мақсадида “Прогресс парранда” МЧЖ томонидан 2023 йил мар тойининг
охиригача 100 минг бош бир суткалик тухум йўналишидаги макиён жўжаларни
тўловини кейинга сўндириш шарти билан етказиб бериш ва “Афа Лайн Плюс”
МЧЖ келтирилган жўжага емини босқичма-босқич етказиб бериш бўйича
шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида келтирилган муддатларда
жўжа боқиш амалга оширилса 2023 йил сентябрь ойидан кунига 95 минг, ойига
2 850 минг дона тухум етиштирилиши, пул миқдорида 1 ойлик айланма маблағлар
3 700 млн. сўмни ташкил қилиши, иккинчи партия жўжалар тухумга декабрь ойида
кирганидан сўнг айланма маблағлар ойига 7 410 млн. сўмни, учинчи партия
жўжалар 2024 йил март ойидан тухумга киргандан сўнг айланма маблағлар ойига
11 115 млрд. сўмни ташкил қилиши, Венгрия давлатининг “ТЕТРА” фирмаси
билан 2019 йил 3 октябрда 204 000 дона бир суткалик наслли жўжа етказиб бериш
бўйича шартнома тузилганлиги ва ушбу шартнома бўйича қарздор 80 000 Евро
ўтказиб берилганлиги, бироқ, пандемия туфайли жўжалар келтирилмаганлиги,
шу йилнинг январь ойида ушбу шартномага қўшимча келишув тузилганлиги
ва унга кўра “ТЕТРА” фирмаси томонидан 2023 йилнинг апрель-июль ойлари
давомида олдиндан пули тўлаб қўйилган жўжаларни етказиб берилиши, бундан
ташқари, мавжуд бўлган Банк олддидаги кредит қарздорликни Эрон “Садерат
банк”нинг Тошкентдаги шўъба корхонаси сотиб олишни, қўшимча кредит
маблағлари беришни март ойида режалаштирилганлигини маълум қилиб,
илтимосномага тегишли ҳужжатларни илова қилган.
Биринчи инстанция суди муваққат бошқарувчининг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этган ва бунга асос қилиб, Қонун 93-моддасига асосан
қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги
илтимосномасига суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати
ва қарзни тўлаш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси
илова қилиниши кераклиги, қарздорнинг кредиторлар олдидаги қарздорлиги
корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан олинадиган фойда асосида
қопланиши келтирилганлиги, аммо Қонуннинг 94-моддасида мувофиқ қарздорга
мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган мол-мулк,
шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш
таъминотининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги сабабли суд томонидан ишлаб
5
чиқариладиган маҳсулотларни реализация қилишдан олинадиган соф фойда
қарзни тўлаш жадвалини бажариш таъминотининг предмети бўлиши мумкин
эмаслиги, бундан ташқари кредиторлар умумий йиғилиш қарори билан корхонани
тугатиш масаласи киритилганлигини кўрсатган.
Бироқ, биринчи инстанция суди Қонуннинг 94-моддасидаги нормани
нотўғри талқин қилган. Чунки, қарздор ўзининг суд санацияси жорий этиш
тўғрисидаги илтимосномасида қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш
таъминотининг предмети сифатида эмас, балки кредиторлар олдидаги
қарздорлигини корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан олинадиган
фойда асосида қоплаш режасини келтирган.
Шунингдек, қарздорга жорий этилган кузатув жараёнида Банкнинг вакили
сифатида 2022 йил 21 январдаги 20-05/121-сонли ишончнома асосида етакчи
юрисконсульт А.Мирзаханов иштирок этган ва 2022 йил 29 декабрда бўлиб ўтган
кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш
бошқарувчиси вазифасига Р.Расулов номзодини тасдиқлашни сўраб иқтисодий
судга мурожат қилишга розилигини билдирган. Шунингдек, А.Мирзаханов ушбу
ишончнома асосида 2023 йил 6 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида
(апелляция инстанцияси судида ҳам А.Мирзаханов ушбу ишончнома асосида
иштирок этган бўлиб, суд мажлиси бўлиб ўтган санада ишончнома муддати ўтган
бўлган) Банк вакили сифатида иштирок этган.
Бироқ, 2022 йил 21 январдаги 20-05/121-сонли ишончнома Банк бошқарув
раиси ўринбосари Б.Шарипов томонидан имзоланган бўлиб, Б.Шариповнинг Банк
номидан ҳаракат қилишга ва бошқа шахсларга ишончнома беришга ваколатни
тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Шунингдек, 2023 йил 13 февраль куни бўлиб ўтган суд мажлисида Банк
вакили сифатида Н.Сайдуллаев иштирок этиб, Банк номидан аризани
қўллаб-қувватлаши ва қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Бироқ, иш
ҳужжатларида Н.Сайдуллаевга Банк номидан ҳаракат қилиш учун берилган
ишончнома мавжуд эмас.
Ваҳоланки, ИПКнинг 64-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириши шарт.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг
ваколатларини тан олиш ва уларнинг суд мажлисида иштирок этишига рухсат
бериш тўғрисидаги масалани мазкур шахслар судга тақдим этган ҳужжатларни
текшириш асосида ҳал этади. Мазкур шахсларнинг ваколатларини тасдиқловчи
ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар суд мажлиси баённомасига киритилади,
зарур бўлганда эса уларнинг кўчирма нусхалари ишга қўшиб қўйилади.
Ишда иштирок этувчи шахс, унинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлаш учун
зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёки қонунчилик талабларига мувофиқ
бўлмаган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда суд тегишли шахснинг ишда
иштирок этишга оид ваколатларини тан олишни рад этади, бу ҳақда суд мажлиси
баённомасида кўрсатилади.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда арз қилинган талабни қаноатлантириш
ҳақида тўхтамга келган, апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция
6
судининг хатолигини тузатмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга
ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатлари бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни
бартараф этиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини ишдаги далиллар
билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, иш юзасидан
қонуний қарор қабул қилиш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Naslli parranda” қўшма
корхонасинининг кассация шикоятини қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов
И. Таджиев
7