← Назад
Решение #525949 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 164 | — | law | |
| ФК | 228 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 84 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 20 | — | code_article | |
| кодекси | 425 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 297 символов
4-1107-2202/562-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Х.Каримов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- Н.Худояров
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья- Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 14 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – Р.Исмаилов
(2023 йил 10 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Qorabog soy qum
shagal” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Eshqurbon hoji bobo”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан мол-мулкни жавобгарнинг қонунсиз
эгалигидан даъвогар фойдасига талаб қилиб олиш, жавобгар томонидан сотиб
олинган ускуналарни мулкдорнинг бино-иншоотлари ва ер майдонидан чиқариб
ташлаш, жавобгардан даъвогар фойдасига мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт
давомида олган ёки олиши лозим бўлган 93 926 078,60 сўм миқдоридаги тўлаши
лозим бўлган даромадларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Eshqurbon hoji bobo”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Qorabog soy qum shagal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) жавобгар “Eshqurbon hoji bobo” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогарга тегишли мол-мулкни
(бино-иншоотлар ва бириктирилган ер майдонини) жавобгарнинг қонунсиз
эгалигидан даъвогар фойдасига талаб қилиб олишни, жавобгар томонидан сотиб
олинган ускуналарни (дробильно-сортировочное оборудование в комплекте б/у)
мулкдорнинг бино-иншоотлари ва ер майдонидан чиқариб ташлашни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт давомида
олган ёки олиши лозим бўлган 93 926 078,60 сўм миқдоридаги тўлаши лозим
бўлган даромадни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга “Барака муҳандис файз”
хусусий корхонаси ва Кадастрлар агентлиги Тошкент вилоят Ангрен шаҳар бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, Ангрен шаҳар,
6/3-даҳаси, Қорабоғсойда жойлашган бино-иншоотлар ва 1,5 гектар ер майдони
жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан даъвогарга олиб берилиши ҳамда жавобгарга
тегишли ускуналар ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 кун
муддатда даъвогарга қарашли бино-иншоотлар ва Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси,
Қорабоғсойда жойлашган 1,5 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқарилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
19 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда 2020 йил 4 мартдаги 1727407/R-сонли кўчмас
мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида
давлат реестридан кўчирмага асосан даъвогарга қарашли бўлган ер майдонида
“Барака муҳандис файз” хусусий корхонасига тегишли бўлган “дробилка” номли
мулк жойлашганлиги кўрсатилганлиги, бироқ мазкур дробилка қанча жой эгаллаб
турганлиги аниқланмаганлиги, суд мажлисида барча солиқлар жавобгар томонидан
тўланганлиги эътиборга олинмаганлиги, суд мажлисида “Ленд барака файз”
хусусий корхонаси ва Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлими
ходимлари қатнашмаганлиги, аслида 2019 йилда Тошкент вилоят прокуратураси
томонидан жиноят иши қўзғатилганда олиб борилган суриштирув ва тергов
жараёнида мазкур қурилма турган жой жавобгарга сотилганлигини
билдирганлигини кўрсатган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, суд қарорлари бўйича
жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар бартараф
қилинганлигини баён қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан
иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 228-моддасида мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз
эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақлилиги (виндикация), 231-моддасида мулкдор ўз
ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум
этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкинлиги
(негатор даъво) белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ангрен шаҳар ҳокимининг 2010 йил
11 сентябрдаги 402қ-сонли қарори билан Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси қаршисида,
Қорабоғсой бўйлаб 1,5 гектар ер майдонида жойлашган шағални майдалаш ва
саралаш корхонасини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида давлат қабул
комиссиясининг 2010 йил 27 августдаги далолатномаси тасдиқланган ва “Ленд
барака файз” хусусий корхонаси томонидан Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси қаршисида,
Қорабоғсой бўйлаб 1,5 гектар ер майдонида жойлашган шағални майдалаш ва
саралаш корхонаси фойдаланиш учун қабул қилиб олинган.
“Ленд барака файз” хусусий корхонаси таъсисчисининг 2018 йил
22 декабрдаги 1-сонли қарори билан Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси, Соғломда
жойлашган 1,5 гектар ер майдони ва ундаги бино-иншоотлар даъвогар тасарруфига
берилган.
“Барака муҳандис файз” хусусий корхонаси (сотувчи) ва “Eshqurbon hoji
bobo” масъулияти чекланган жамияти (харидор) ўртасида 2018 йил 28 апрелда
76-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи шартноманинг 1-иловасида
кўрсатилган “дробильно-сортировочное оборудование в комплекте” ускуналарини
сотишга, харидор эса ускуналар ҳақини тўлаб, уни қабул қилиб олишга келишган.
Шартнома бўйича ускуналарнинг қиймати 880 000 000 сўмни ташкил этган ва
харидор томонидан олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланган.
Сотувчи ва харидор ўртасида 2018 йил 16 июлда “дробильно-сортировочное
оборудование в комплекте” ускуналарини топшириш-қабул қилиш далолатномаси
тузилган.
ФК 169-моддасига кўра ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар,
шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва
маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал
мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.
Мазкур кодекснинг 84-моддасида кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа
ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши,
чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас
мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат
рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган
рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат
бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли
билан тасдиқлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ, ер участкасидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси, Қорабоғсойда
жойлашган 145,16 м2 умумий фойдали майдонли, 162,01 м2 қурилиш ости
майдонли, 145,16 м2 яшаш майдонли бино-иншоотлар мулк ҳуқуқи асосида,
15 000 м2 дан иборат, 11:16:01:02:15:0045 кадастр рақамли ер майдони доимий
фойдаланиш ҳуқуқи асосида даъвогар номига Ангрен шаҳар Ер тузиш ва кўчмас
мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2020 йил 4 мартда рўйхатга олинган.
“Барака муҳандис файз” ва “Eshqurbon hoji bobo” МЧЖ ўртасида тузилган
олди-сотди шартномаси бўйича низо мавжуд эмас.
Бироқ, олди-сотди шартномаси бўйича жавобгар томонидан сотиб олинган
“дробильно-сортировочное оборудование в комплекте” ускуналари даъвогарга
тегишли бўлган Ангрен шаҳар, 6/3-даҳаси, Қорабоғсойда жойлашган
бино-иншоотлар ва ер майдонидан олиб чиқиб кетилмаган.
Шу боис, даъвогарнинг ўзига қарашли бино-иншоотлар ва ер майдонидан
“дробильно-сортировочное оборудование в комплекте” ускуналари олиб чиқиб
кетилмаганлиги ҳақидаги талабномалари жавобгар эътиборидан четда қолган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормалари ҳамда даъвогар ўзига
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино-иншоотлар ва доимий фойдаланиш
ҳуқуқи асосида тегишли ер майдонидан ўзининг ҳоҳишича фойдалана
олмаётганлигини инобатга олиб, даъвонинг даъвогарга тегишли мол-мулкни
жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш ҳамда жавобгарга тегишли
ускунани даъвогарга тегишли бино-иншоотлар ва ер майдонидан чиқариб ташлаш
тўғрисидаги талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Қолаверса, низодаги ускуна турган ер майдони жавобгарга тегишли эканлиги
ҳақида бирор-бир далил мавжуд эмас.
Шунингдек, иш материалларида Ангрен шаҳрида 2023 йил 24 майда тузилган
далолатнома мавжуд бўлиб, унда низодаги ускуна Ангрен шаҳар,
6/3-даҳаси, Қорабоғсой ҳудудидан чиқарилганлиги қайд этилган.
Мазкур суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
суд қарорлари ижро этилганлиги учун мазкур иш бўйича низо мавжуд эмаслигини
билдирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 425-моддаси
талабидан келиб чиқиб, ер участкаси айнан даъвогарга доимий фойдаланиш ҳуқуқи
асосида тегишлилиги сабабли у юридик шахслардан олинадиган ер солиғини
тўловчиси деб эътироф этилишини, шунга кўра ер солиғини тўлаш мажбурияти
унда эканлигини, даъвогар солиқ тўловчи сифатида тўлаган маблағ жавобгар олган
даромад
ҳисобланмаслигини
инобатга
олиб,
даъвонинг
жавобгардан
93 926 078,60 сўм даромадни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
5
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгар
томонидан 1 350 000 сўм миқдорида давлат божи қисман тўланганлигини инобатга
олиб, тўланмай қолган 1 350 000 сўм давлат божини жавобгардан республика
бюджетига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
“Eshqurbon hoji bobo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Eshqurbon hoji bobo” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова