← Назад
Решение #526109 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| СКнинг | 15 | — | law | |
| СКнинг | 266 | — | law | |
| СКнинг | 116 | — | law | |
| СКнинг | 60 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
20 834 символов
4-1001-2213/56385-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида кўрган
судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 14 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – адвокат
Б.Абдуллаев (2023 йил 15 июндаги 9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасини жалб
этган ҳолда, даъвогар “CLEANSAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан асоссиз ечиб олинган
476 683 308 сўм пул маблағларини бюджетдан қайтариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“CLEANSAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент
шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
асоссиз ечиб олинган 476 683 308 сўм пул маблағларини бюджетдан қайтариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги
“Cleansavdo” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент шаҳар Давлат солиқ
бошқармасидан асоссиз ечиб олинган 476 683 308 сўм пул маблағларини
бюджетдан қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш қисми – даъво талабининг 440 357 221,1 сўм қисмини
қаноатлантиришни рад этилсин” деб ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмига “CLEANSAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига Тошкент
шаҳар Давлат солиқ бошқармасидан асоссиз ечиб олинган 36 326 086,9 сўм пул
маблағлари бюджетдан қайтарилсин” деган янги жумла билан тўлдирилган.
Шунингдек, жавобгардан даъвогар фойдасига ишни биринчи инстанция судида
кўриш билан боғлиқ 726 521,73 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини
бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогарнинг ҳуқуқий вориси сифатида
“Маиший
таъминот”
масъулияти
чекланган
жамиятига
ҳисобланган
418 735 091 сўм қўшилган қиймат солиғи бекор қилиниши ҳақида хабарнома
келмаганлиги, “Маиший таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздорлиги бўйича даъвогарга ҳуқуқий ворис сифатида 418 735 091 сўм қўшилган
қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юклатилиши ҳақидаги жавобгар томонидан
берилган 2021 йил 28 февралдаги 19/9-22980-1097-сонли ва 2021 йил 20 майдаги
19/9-59277-сонли талабномалар юборилмаганлиги, шу сабабли хабарномаларга
эътироз билдира олмаганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга хабарнома
юборилмаганлигига суд томонидан эътибор қаратилмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг
16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш
мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий
муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки
шартноманинг номлаланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга эканлиги, бунда
қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ
органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш,
шунингдек унинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи
норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга
мурожаат қилиши лозимлиги белгиланганлиги, Пленум қарорига асосан солиқ
органи даъвогарнинг битимлари бўйича ҳуқуқни суистеъмол қилганлиги ёки битим
қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатини аниқлаши учун
аввало солиқ текширувини ўтказиши, текширув жараёнида жамиятга тегишли
талабномани ёки хабарномани беришлиги ҳамда текширув жараёнида тақдим
қилинган талабномага ёки хабарномага жамият томонидан 10 кунлик муддат ичида
эътироз билдирилишига имконият яратилиши лозим бўлганлиги, жавобгар
томонидан 418 735 091 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши ҳолати бўйича
“Маиший таъминот” масъулияти чекланган жамиятига ҳам даъвогарга ҳам солиқ
текшируви ўтказилмаганлиги ва даъвогарга қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши
юзасидан хабарнома келмаганлигини кўрсатган.
Олий суднинг 2023 йил 27 июндаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг Тошкент шаҳар бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ
қўмитаси ва унинг Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш
мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий
муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки
шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки
иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг
ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш
мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва
(ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки
(кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга
олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни
ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга
олинади.
СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз
мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган
харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек
бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан
белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.
СКнинг 266-моддасининг ўн иккинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун
тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса,
солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга
оширишга ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 28 февралда жавобгар даъвогарга
19/9-22980-1097-сонли хат билан мурожаат қилиб, солиқ тўламаслик хавфи юқори
бўлган ва ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор бўлган контрагентлар, яъни
“Star asia fly group” масъулияти чекланган жамияти ва “Fergana quruvchi biznes”
хусусий корхонаси билан умумий суммаси 242 173 913 сўм, шу жумладан
36 326 086,09 сўм ҚҚС бўлган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун
тузилганлиги, ушбу битимлар доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактуралар бўйича ҚҚС ҳисоботининг 4-иловасида ҳисобга олинган
36 326 086,09 сўм ҚҚС бекор қилиниши ва бюджетга тўланадиган солиқ суммасига
тузатиш киритилиши сўралган.
Шу билан бирга, 2021 йил 20 майда жавобгар даъвогарга 19/9-59277-сонли
хат билан мурожаат қилиб, солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ва ҚҚС махсус
гувоҳномаси бекор қилинган контрагент, яъни “Vodiy universal savdo 2020”
корхонаси билан умумий суммаси 144 147 530,43 сўм, шу жумладан
21 622 129,56 сўм ҚҚС бўлган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун
тузилганлиги, ушбу битимлар доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақфактуралар бўйича ҚҚС ҳисоботининг 4-иловасида ҳисобга олинган
21 622 129,56 сўм ҚҚС суммаси бекор қилиниши ва бюджетга тўланадиган солиқ
суммасига тузатиш киритиш сўралган.
Шундан сўнг жавобгар томонидан жамиятнинг шахсий карточкасидан
418 735 091 сўм, 21 622 130 сўм ва 36 326 087 сўм, жами 476 683 308 сўм миқдорида
ҚҚС қарздорлиги бўйича пул маблағлари ундириб олинган.
Даъвогарнинг ушбу пул маблағларини қайтариш ҳақидаги эътирозлари
оқибатсиз қолдирилганлиги боис, мазкур пул маблағларини бюджетдан қайтариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
СК 138-моддасининг олтинчи қисмига кўра, солиқ тўловчи тегишли
тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик
муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг
асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги
солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш
учун асос бўлади.
Демак, жавобгар даъвогарга 2021 йил 20 майдаги 19/9-59277-сонли хат билан
солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҚҚС махсус гувоҳномаси бекор қилинган
“Vodiy universal savdo 2020” корхонаси билан умумий суммаси 144 147 530,43 сўм,
шу жумладан ҚҚС суммаси 21 622 129,56 сўм бўлган ҚҚС суммаси бекор
қилиниши ва бюджетга тўланадиган солиқ суммасига тузатиш киритилиши
тўғрисида маълум қилган.
Мазкур хабарномага даъвогардан жавоб хати ёки асослантирилган
ҳисоботлар келиб тушмагач, жавобгар даъвогарда 2020 йил ва 2021 йил январь-март
ойларида фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджет тизимига
тўланиши юзасидан 2021 йил 11 майдаги 2465х/сонли буйруғи асосида 2021 йил
11 майдан 2021 йил 10 июнгача камерал текшируви ўтказилган.
Камерал текширув натижасига кўра, 2021 йил 18 майда жавобгар даъвогарга
2021 йил январда “Vodiy universal savdo 2020” корхонаси билан умумий суммаси
144 147 530,43 сўм, шу жумладан ҚҚС суммаси 21 622 129,56 сўмлик битимлар
тузилганлиги, бирок жамиятнинг 2021 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи
юқори бўлгани ҳамда ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинганлиги, даъвогар
ҳисоботларида 21 622 129,56 сўм асоссиз равишда ҚҚС суммаси ҳисобга
олинганлиги ҳамда бюджетга тўланмаганлиги аниқланган, талабномани олган
кундан бошлаб 10 кунлик муддатда аниқланган тафовутлар (хатоликларни)
тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослантириш ёки асослантирилган
солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган.
Даъвогар томонидан бу суммага нисбатан эътироз хати юборилмаган.
СКнинг 116-моддасига кўра, солиқ тўловчига унинг зиммасидаги солиқ қарзи
суммаси тўғрисида, шунингдек шу қарз суммасини белгиланган муддатда тўлаш
мажбурияти ҳақида хабар юбориш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномадир.
СКнинг 60-моддасига кўра, тан олинган солиқ қарзи бу солиқ қарзини узиш
тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ
тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган
қарз ҳисобланади.
Даъво талабидаги 418 735 091 сўм ҚҚС 2021 йил 18 февралда ҳисобланган
бўлиб, ушбу солиқ қарздорлиги “Маиший таъминот” масъулияти чекланган
жамиятига ҳисобланган солиқ қарздорлиги бўлиб, даъвогарга ҳуқуқий ворислик
асосида ўтказилган.
СК 92-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қайта ташкил
этилган юридик шахснинг солиқ мажбурияти ушбу моддада белгиланган тартибда
унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан бажарилиши лозим. Қайта
ташкил этилган юридик шахснинг солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил
этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) қайта ташкил
этилган юридик шахс солиқ мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги-бўлмаганлигидан
қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) зиммасига юклатилади.
Жавобгар томонидан “Маиший таъминот” масъулияти чекланган жамиятига
ҳисобланган 418 735 091 сўм солиқ қарздорлиги ушбу жамиятга ҳам, даъвогарга
ҳам хабар берилмаган ёки талабнома юборилмаган.
Иш ҳужжатларида 418 735 091 сўм солиқ қарздорлиги қайси солиқ тўловидан
келиб чиққанлиги ва уни ҳисоблаш учун асос бўлган ҳолатлар, бу ҳолатлар ҳақида
“Маиший таъминот” масъулияти чекланган жамиятини ёки даъвогарни хабардор
қилинганлиги ҳақида бирор-бир далил мавжуд эмас.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан камерал текширувлари бўйича тақдим
қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, даъвогар жавобгарнинг 2021 йил 28 февралдаги
19/9-22980-1097-сонли хатига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Электрон солиқ
хизматлари” портали орқали 2021 йил 3 мартдаги мурожаат хати орқали ўзининг
эътирозларини билдириб “Fergana quruvchi biznes” корхонаси билан шартнома
тузмаганлигини, “Star asia fly group” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган
шартнома бўйича эса етказиб берилган маҳсулот учун ҚҚС билан тўлов амалга
оширилганлиги ва унинг гувоҳномаси бекор қилинмаганлиги бўйича ўзининг
эътирозларини билдирган.
Жавобгар вакилининг апелляция инстанцияси судига берган тушунтиришида
жавобгарнинг даъвогарга юборган 2021 йил 28 февралдаги 19/9-22980-1097-сонли
хатида “Business production materials” масъулияти чекланган жамияти
(СТИР 307917664) ўрнига ёзувдаги хатоликка йўл қўйилиб “Fergana quruvchi
biznes” корхонаси (СТИР 307538012) нотўғри кўрсатилганлигини маълум қилган.
СК 138-моддасининг иккинчи-бешинчи қисмларига кўра, солиқ органлари
камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги
таҳлилни ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил - тақдим этилган солиқ
ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ
органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ
тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг)
буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ
органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган
маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ
тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар
киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар даъвогарнинг “Business production materials”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР 307917664) билан тузилган битим бўйича
ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқариш ҳақида даъвогарга хабарнома юборилганлиги
исботланмаган.
Қолаверса, даъвогар томонидан таҳлил натижасига кўра “Star asia fly group”
масъулияти чекланган жамияти билан тузилган битим бўйича ҚҚС суммасига ҳам
ўз эътирозини билдирган.
Демак, жавобгар томонидан даъвогарни 418 735 091 сўм солиқ қарздорлиги
ҳисоб-китоби ва даъвогарга юборилиши лозим бўлган талабнома ёки қарор мавжуд
эмаслиги, шунингдек 36 326 087 сўм ҚҚСга билдирилган эътирозлар бўйича
камерал солиқ текшируви ўтказилганлиги ва унинг натижалари бўйича қарор қабул
қилинганлиги ҳақидаги далиллар иш материалларида мавжуд эмас.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг суд мажлисида
иштирок этиб, низо бўйича солиқ қарзлари ҳақида қўшимча ҳужжатлар тақдим
этилишига имконият бериш мақсадида суд муҳокамасини бир неча маротабага
бошқа кунга қолдирганлиги, ҳатто Солиқ қўмитасига хусусий ажрим
чиқарилганлигига қарамасдан судга ҳурматсизлик кўрсатишиб суд мажлисида
иштирок этмадилар.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса 418 735 091 сўм солиқ қарздорлиги ҳақида
даъвогарни хабардор қилмаганлиги ва ушбу солиқ қайси солиқ турига мансублиги
бўйича аниқлаш имконияти бўлмаса-да, даъво талабининг 418 735 091 сўм солиқ
суммасини қайтаришни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
7
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
ўзгартиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъво талабининг
455 061 178 сўм қисми қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 9 101 223,56 (4 550 611,78 х 2) сўм давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“CLEANSAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгартирилсин.
Қарорнинг хулоса қисмидаги 440 357 221,10 сўм қисмини қаноатлантириш
рад этилсин қисми 21 622 129,56 сўм қисмини қаноатлантириш рад этилсин
қисмига ўзгартирилсин.
“CLEANSAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига Тошкент шаҳар
Давлат солиқ бошқармасидан асоссиз ечиб олинган 36 326 086,90 сўм пул
маблағлари бюджетдан қайтарилсин жумласи “CLEANSAVDO” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан
асоссиз ечиб олинган 455 061 178 сўм пул маблағлари бюджетдан қайтарилсин
жумласига ўзгартирилсин.
Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ
қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан “CLEANSAVDO” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 9 101 223,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова