← Назад
Решение #526179 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 149 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 163 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1543-сонли иқтисодий иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида)
2023 йил 14 июнь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
ФИОда жавобгар ФИО инсбатан 115.000.000 сўм кредит қарз, 2.344.110 сўм
фоиз қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, ушбу даъво аризаси Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
149-моддаси
талабларига риоя қилинган ҳолда берилганлигини аниқлади.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун
етарли асослар мавжудлигини инобатга олиб, низони ўз вақтида ва тўғри
кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 151,152,153,162,163-моддаларини
қўллаб, судья
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва даъво бўйича иш
қўзғатилсин.
Иш 2023 йил 03 июль куни соат 11:10да Касби туманлараро
иқтисодий суди биноси (Касби тумани, Муғлон кўчасида)да бўладиган
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин.
Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун:
даъвогарга даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларнинг асл
нусхаларини;
даъвони асословчи ҳужжатларни (маълумотларни) судга тақдим
қилиш ҳамда суд мажлисида вакил иштирокини (ишончнома ва шахсини
тасдиқловчи ҳужжат билан) таъминлаш;
жавобгар зиммасига суд мажлисида вакил иштирокини таъминлаш
ва даъво аризаси талабларига нисбатан ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни тақдим этиш таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ суд тарафларга ишни
суд муҳокамасида кўргунга қадар низони ўзаро келишув йўли билан ҳал
этиш чораларини кўришни тавсия этади.
Даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқиш тўғрисида ёзма розилиги бўлмаган ҳолатда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасига асосан
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.
Тарафларнинг вакиллари суд мажлисида ишончнома ва шахсини
тасдиқловчи ҳужжат билан қатнашиши шарт.
Х.Ч.Абраев