← Назад
Решение #526185 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1582-сонли иқтисодий иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2023 йил 14 июль
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абраев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
ФИО манфаатида жавобгар ФИО ҳамда қўшимча жавобгар ФИОдан 265 000
000 сўм кредит қарз, 3 201 000 сўм фоиз қарзини ундириш ҳамда
ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили ФИО (ишончнома асосида), жавобгар
вакили ФИО (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
бошқармаси даъвогар ФИО (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ФИО
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар
ФИО (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 265 000
000 сўм кредит қарз, 3 201 000 сўм фоиз қарзини ундириш ҳамда
ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисига иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан
якунланганлиги сабабли медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили медиатив келишувга
эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 05.08.2021
йилда 852-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, даъвогар
жавобгарга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида йиллик
14 фоиз устама билан 60 ой муддатга 300 000 000 сўм кредит ажратиши,
жавобгар эса кўрсатилган муддатларда кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 03.08.2021 йилдаги ипотека
шартномасига асосан қўшимча жавобгар ФИОга тегишли бўлган ер
майдони 1200 м.кв, фойдали майдони 189.07 м.кв., қурилиш майдони
178.38 м.кв. бўлган Касби тумани Қатоғон МФЙ Майманоқ қишлоғи
Муғлон-Қатоғон автомагистрали йўли 1-км ҳудудида жойлашган
“Саломатлик маркази, диагностика маркази ва дорихона” биноси ердан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан банкка гаровга қўйилган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз
тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келинган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд жараёнида аниқланишича тарафлар ўртасида 2023 йил
14 июль куни медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишувда жавобгар томонидан муддати ўтган кредит ва
унга ҳисобланган кредит фоизи қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини
инобатга олиб, жавобгар томонидан кредит ва кредит фоиз қарздорлиги
тарафлар томонидан тасдиқланган кредит графиги бўйича тўлаб бориши
келишилган.
Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда
тузилганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар
низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши
мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида
кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси
жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан
эришилган медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли
давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки
ваколатли давлат органига юборилади.
ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Суд мазкур даъво юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 06
январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 18-моддасида давлат божини
қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда ҳам
давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги белгиланган. Шу сабабли, суд
мазкур даъво ариза давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул
қилинганлигини, давлат божи тўлаб чиқилмаганлигини инобатга олишни
ҳамда мазкур даъво аризаси юзасидан давлат божи ундирмасликни,
тўланган почта харажатини инобатга олишни лозим топди.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
“Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15, 17-моддаларини ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддасининг 5 -банди ҳамда 108, 131, 133, 195, 196-моддаларини
қўллаб, суд
ажрим қилди :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар ФИО манфаатида жавобгар ФИО ҳамда қўшимча
жавобгар ФИОдан 265 000 000 сўм кредит қарз, 3 201 000 сўм фоиз
қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
ҳақида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев