Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/483 Дата решения 13.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KARVON DAVR BIZNES" таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевна Ответчик / Подсудимый "MAKSIMA KRISTAL TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1131776 Claim ID 3303131 PDF Hash 9151858f58edea1f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодекси 75-моддаси нат кодекси 75 code_article
йхатга олинган Устави 20-моддаси йхатга олинган Устави 20 law
онуни 30-моддаси онуни 30 law
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
нат кодекси 105-моддаси нат кодекси 105 code_article
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения 16 700 символов
4-1102-2202/483-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – А.Хаитбоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевнанинг вакили – Р.Абдурасулов (2021 йил 21 октябрдаги ишончнома асосида), Ш. Сайфуллаев ва “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамиятининг вакили – Ш.Исмаилов (2022 йил 11 апрелдаги 033/22-сонли ордер асосида), “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг вакили – юрист И.Ахмедов (2023 йил 23 майдаги 39-сонли бош ишончнома асосида), адвокат Л.Исмаилова (2023 йил 14 майдаги 3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевнанинг жавобгарлар “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ва жамият таъсисчилари “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Сайфуллаев Шохрух Нигматуллаевичларга нисбатан “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ва “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш, қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиб бериш, шунингдек “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ва “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 01-сонли, 2021 йил 28 апрелда тузилган 02-сонли, 2021 йил 4 майда тузилган 03-сонли, 2021 йил 20 майда тузилган 04-сонли, 2021 йил 31 майда тузилган 05-сонли, 2021 йил 01 июнда тузилган 06-сонли, 2021 йил 30 июнда тузилган 07-сонли, 2021 йил 12 июлда тузилган 08-сонли, 2021 йил 28 июлда тузилган 09-сонли, 2021 йил 30 июлда тузилган 10-сонли, 2021 йил 18 августда тузилган 11-сонли, умумий қиймати 1 740 919 971,65 сўм бўлган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевна томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 1 “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевна (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ва жамият таъсисчилари “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Сайфуллаев Шохрух Нигматуллаевичларга (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади) нисбатан “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ва “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиб беришни сўраган (4-1102-2202/483-сонли иш). Шунингдек, даъвогар таъсисчиcи Абдурасулова Раъно Рискалиевна Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ва “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ш.Н.Сайфуллаевга нисбатан “Maksima Kristal Trade” МЧЖ ва “Karvon Davr Biznes” МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 январдаги 01-сонли 15 525 000 сўмлик, 2021 йил 28 апрелдаги 02-сонли 61 272 000 сўмлик, 2021 йил 04 майдаги 03-сонли 81 038 200 сўмлик, 2021 йил 20 майдаги 04-сонли 43 107 750 сўмлик, 2021 йил 31 майдаги 05-сонли 24 105 196 сўмлик, 2021 йил 1 июндаги 06-сонли 23 257 370 сўмлик, 2021 йил 30 июндаги 07-сонли 443 718 921 сўмлик, 2021 йил 12 июлдаги 08-сонли 197 563 709,50 сўмлик, 2021 йил 28 июлдаги 09-сонли 4 945 000 сўмлик, 2021 йил 30 июлдаги 10-сонли 374 155 777,50 сўмлик ҳамда 2021 йил 18 августдаги 11-сонли 472 231 044,05 сўмлик, жами 1 740 919 971,65 сўмлик шартномалар бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган (4-1102-2202/635-сонли иш). Суднинг 2022 йил 10 майдаги ажрими билан 4-1102-2202/483-сонли ва 4-1102-2202/635-сонли иқтисодий ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиб ишга 4-1102-2202/483-сонли рақам берилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ва “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 20 мартда тузилган 02-сонли шартнома, шунингдек, “Maksima Kristal Trade” МЧЖ ва “Karvon Davr Biznes” МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 01-сонли, 2021 йил 28 апрелда тузилган 02-сонли, 2021 йил 4 майда тузилган 03-сонли, 2021 йил 20 майда тузилган 04-сонли, 2021 йил 31 майда тузилган 05-сонли, 2021 йил 1 июнда тузилган 06-сонли, 2021 йил 30 июнда тузилган 07-сонли, 2021 йил 12 июлда тузилган 08-сонли, 2021 йил 28 июлда тузилган 09-сонли, 2021 йил 30 июлда тузилган 10-сонли, 2021 йил 18 августда тузилган 11-сонли умумий қиймати 1 740 919 971,65 сўм бўлган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвонинг қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларига аниқлик киритиш талаби бўйича иш юритиш тугатилиб, жавобгарлардан даъвогар фойдасига 32 400 000 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати ундирилган. 2 Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажрими билан жавобгар “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларининг давлат божини ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Шу билан бирга, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакили Л.Исмаилова Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоят судлов ҳайъати томонидан 2023 йил 27 июнда иш юритувига қабул қилинган. Мазкур шикоятда “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари А.Эргашев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги, А.Эргашевни ишга қабул қилиш тўғрисидаги 2016 йил 17 ноябрдаги 27-сонли буйруқда унинг ваколат муддати кўрсатилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 75-моддасининг иккинчи қисмида агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланиши, суд томонидан 2021 йил 11 октябрдаги 10-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги билан А.Эргашевнинг ваколати мавжуд бўлмаганлиги ҳақидаги апелляция инстанцияси судининг хулосаси асоссиз эканлиги, А.Эргашевни лавозимидан ҳеч ким чақириб олмаганлиги, ҳозирги кунга қадар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги, раҳбар сифатида берилган ишончнома жамият томонидан низолашилмаганлиги, А.Эргашевнинг ваколати турли суд инстанциялари ва Тошкент вилоят прокуратураси томонидан текширилганлиги, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1102-2202/869-сонли бўйича қабул қилинган 2022 йил 16 августдаги қарори билан А.Эргашевни ваколатини тан олмаслик ҳақидаги Р.Абдурасулованинг аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги, жамият уставида ёки қонунчиликда жамият раҳбарини лавозимига кўпроқ ёки номуайян муддатга тайинлашга чекловлар йўқлиги, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорида ҳам мазкур ҳолатлар кўрсатилганлиги, шунингдек Р.Абдурасулова томонидан А.Эргашевни ваколат муддатини тугатиш ва бошқа шахсни раҳбар этиб тайинлаш ҳақида бирор-бир далил тақдим этилмаганлиги, Тошкент вилоят прокуратурасининг 2022 йил 11 апрелдаги 10.2/4-96987-cонли хат билан А.Эргашевга юборилган хатда, “Ипотекабанк” АТИБнинг жамият раҳбари ваколатини тан олмаслик ҳақидаги ҳаракати ноқонуний деб топилганлиги ва банкнинг мансабдор шахси мазкур ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилганлигини баён қилинганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевна томонидан келтирилган кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида Ш. Сайфуллаев ва “Maksima Kristal Trade” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган 3 жамиятининг вакиллари даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўрашди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини бекор қилиш бўйича иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божи қисмини бекор қилишни қаноатлантиришни рад этишни, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, иш мазмунан апелляция тартибида кўрилиши учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг 2014 йил 28 мартдаги 4280-сонли рақам билан рўйхатга олинган Устави 20-моддасининг 20.1-бандида директор жамиятнинг ижроия органи ҳисобланиб, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан 5 йил муддатга тайинланиши мумкинлиги белгиланган. “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2016 йил 17 ноябрдаги қарори ва жамиятнинг 2016 йил 17 ноябрдаги 27-сонли буйруғи билан Эргашев Абдумалик Абдухамидович жамият директори лавозимига тайинланган. Жамият иштирокчиларининг 2021 йил 11 октябрдаги навбатдан ташқари 10-сонли умумий йиғилиш қарори билан А.Эргашевни ваколат муддати тугаётганлиги боис, унинг раҳбарлик ваколати муддати бир йилга узайтирилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2102/1862-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жамият иштирокчиларининг 2021 йил 11 октябрдаги навбатдан ташқари 10-сонли умумий йиғилиши қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шундан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди жамият раҳбари бўлиб ишлаганА.Эргашев 2021 йил ноябрдан бошлаб жамиятнинг раҳбари ҳисобланмаслиги ва жамият номидан А.Эргашевда апелляция шикоятини имзолаш ваколати бўлмаганлиги асоси билан апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 30-моддасининг иккинчи қисмига асосан жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган. Мазкур Қонуннинг 39-моддасида жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланиши қайд этилган. 4 Демак, жамият раҳбарини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан муддатидан илгари тугатиш жамиятнинг умумий йиғилиш қарори билан ҳал қилиниши қонунда белгилаб қўйилган бўлса-да, А.Эргашевни жамият раҳбари лавозимидан озод этиш ёки ушбу лавозимга бошқа шахсни тайинлаш ҳақида бирор-бир далил мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 105-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси судининг жамият раҳбари А.Эргашевнинг жамият номидан апелляция шикоятини имзолаш ваколати бўлмаганлиги ҳақидаги хулосаси асоссиздир. Чунки, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2102/1862-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жамият иштирокчиларининг 2021 йил 11 октябрдаги навбатдан ташқари 10-сонли умумий йиғилиши қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги А.Эргашевни жамият раҳбари лавозимидан озод этилганлигини англатмайди. Ваҳоланки, А.Эргашевни жамият раҳбари лавозимидан озод этиш масаласи жамиятнинг умумий йиғилиш ваколатига тегишлидир. Қолаверса, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2202/869-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят прокуратурасининг 2022 йил 11 апрелдаги 10.2/4-96987, 100789-22-сонли мурожаатга берилган жавоб хатида ҳам А.Эргашевнинг жамият раҳбари эканлиги ва жамият раҳбари сифатида бошқа шахс тайинланмаганлиги қайд этилган. Шу боис, судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажримини асоссиз деб ҳисоблаб, уни бекор қилишни, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилишини лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар кассация шикоят билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорининг давлат божини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги апелляция инстанцияси суди ажримининг давлат божи қисмини бекор қилиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Чунки, судлов 5 ҳайъати апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, иш мазмунан апелляция тартибида кўрилиши учун апелляция инстанцияси судига юбориш ҳақида хулосага келди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини бекор қилиш бўйича иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божи қисмини бекор қилишни қаноатлантиришни рад этишни, “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, иш мазмунан апелляция тартибида кўрилиши учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдурасулова Раъно Рискалиевнанинг кассация шикоятидаги ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини бекор қилиш бўйича иш юритиш тугатилсин. Кассация шикоятидаги апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божи қисмини бекор қилишни қаноатлантириш рад этилсин. “Karvon Davr Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги ажрими бекор қилинсин. Апелляция шикоятини, ишни кўриш учун Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р. Сагатов ҳайъат аъзолари И. Таджиев В. Сатторова 6